Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

12-БОБ. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ 
 
12.1. Халқаро маркетинг тушунчаси, моҳияти, мазмуни ва 
хусусиятлари 
Ташқи иқтисодий фаолият фирмаларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик, 
ташкилий-иқтисодий ва ташкилий функциялари йиғиндисини ифодалайди. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Ташқи 
иқтисодий 
фаолияти 
тўғрисида»ги Қонунига кўра ташқи иқтисодий фаолият деганда Ўзбекистон 
Республикаси давлат идораларининг, юридик ва жисмоний шахсларининг 
хорижий давлатлар, уларнинг юридик ва жисмоний шахслари, халқаро 
ташкилотлар билан ўзаро фойдали ҳамкорлик ўрнатишга, бундай 
ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган жами амалий ҳаракатлари 
тушунилади.
 
Ташқи савдо операциялари комплекси бешта таснифлаш мезони бўйича 
гуруҳларга ажратилиши мумкин: 
♦савдо йўналишлари; 
♦товарлар ва хизматлар турлари; 
♦товарларнинг тайёрлик даражаси; 
♦қўлланадиган савдо усуллари; 
♦савдонинг ташкилий шакллари. 
Миллий (ички) маркетинг халқаро маркетингдан илгари пайдо бўлгани 
ва ривожлагани сабабли унда фойдаланиладиган стратегия, тамойил ва 
услубиятлар халқаро маркетинг учун ҳам хосдир. Шу билан бирга, халқаро 
бозорга чиқишда фирма фақат илгари ўзлаштирилган маркетинг воситаларини 
қўллаш билан чекланиши мумкин. Тамомила янги вазият, хилма-хил ташқи 
муҳит, асосий омиллар сонининг ўсиши фирма халқаро фаолиятида ўзига хос 
муҳит шаклланишига олиб келади (ташқи иқтисодий фаолият рискларини 
бошқариш, халқаро молиявий менежмент, халқаро савдо иши ва ҳ.к.). Халқаро 
бозорга чиқишда фирма ушбу мамлакат хусусиятларига боғлиқ ҳолда ўзгариб 
турадиган, нотаниш фаолият шароитларига дуч келади. Бу эса қуйидаги 
оқибатларга олиб келиши мумкин: 
♦фирма фаолиятини ахборот билан таъминлашга эҳтиёж ортади; 
♦фирма фаолиятининг турли соҳаларини мувофиқлаштириш ва унинг 
турли бўлинмалари ҳаракатлари мувофиқлаштирилган бўлишига талаблар 
кучайтирилади; 
♦риск умумий даражаси ортади, фирма фаолиятида қўшимча риск 
турлари пайдо бўлади. 
Шундай қилиб, халқаро маркетинг ташқи бозорларга чиқишда мустақил 
фаолият соҳасини ифодалайди. уни қуйидаги тарзда таърифлаш мумкин. 


314 
Халқаро маркетинг бу – бозор муҳитига таъсир кўрсатиш ва унинг 
шароитларига биттада нортиқ мамлакатда фаолият кўрсатадиган фирмани 
мослаштириш бўйича чора-тадбирларни режалаштириш, амалга ошириш, 
назорат ва таҳлил қилиш тизими. 
Халқаро маркетинг қисқароқ ва умумлаштирилган тарзда ўз мамлакати 
ҳудудидан ташқарида фирманинг ташқи иқтисодий фаолиятни амалга 
ошириш бўйича чора-тадбирлари комплекси сифатида тавсифлаш мумкин. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling