Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


 Халқаро маркетинг тадқиқотлари


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

 
12.3. Халқаро маркетинг тадқиқотлари 
Назарий ва амалий фаолиятда кўпинча «маркетинг» ва «маркетинг 
тадқиқоти» (marketing research, MR, МТ) атамалари ўртасига тенглик белгиси 
қўйилади. Бундай соддалаштириш доим ҳам ўрни эмас, чунки у бутун 
маркетинг фаолиятида маркетинг тадқиқотлари аҳамиятининг ўта муҳим 
эканлигини кўрсатади. 
Маркетинг тадқиқоти бу – тижорат рисклари ва ахборот ноаниқлигини 
пасайтириш мақсадида товарлар ва хизматлар маркетинги билан боғлиқ 
маълумотлари систематик равишда тўплаш, қайд қилиш ва таҳлил қилишдир. 
Маркетинг тадқиқотларини қўллаш соҳаси чегараланмаган, шу сабабли 
жаҳон амалиётида энг кўп учрайдиган асосий тадқиқот турларини ажратиб 
ўтамиз: 
♦бозорни тадқиқ этиш (Market Research);
♦сотувни тадқиқ этиш (Sales Research); 
♦иқтисодий таҳлил (Business Economics Research); 
♦рекламани тадқиқ этиш (Advertising Research); 
♦харидорлар хулқ-атворини ўрганиш ёки мотивацион таҳлил 
(Motivations Research). 
Йирик хорижий фирмаларнинг аксарияти (80%га яқин) ўзининг 
маркетинг тадқиқотлари бўлимига эга саналади. Бу бўлимларнинг ходимлари 
орасида статистиклар, иқтисодчилар, социологлар, психологлар ва ҳ.к.ни 
учратиш мумкин. Улар томонидан ўтказиладиган тадқиқот турлари жудаям 
хилма-хилдир. Маркетинг тадқиқотларини батафсилроқ кўриб чиқишга 
киришишдан олдин эслатиб ўтиш жоизки, одатда халқаро маркетинг 
тадқиқотидан олдин қизиқтираётган мамлакат ҳақида умумий маълумотлар, 
жумладан: ҳудудининг ҳажми, аҳоли сони, миллий ресурслари, давлат тузуми, 
иқтисодиёт структураси, пул тизими, ижтимоий-маданий хусусиятлари таҳлил 
қилинади. 
МТ тематикаси ва кўламидан қатъи назар, исталган маркетинг тадқиқоти 
ўтказишнинг қуйидаги асосий босқичларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 
♦ МТ муаммоларини аниқлаш ва мақсадларини белгилаш МИ. 
♦ ахборот манбалари танлаш. 


318 
♦ иккиламчи ахборот тўплаш ва таҳлил қилиш. 
♦зарур бирламчи ахборот тўплаш услубияти ва мазмунини белгилаш. 
♦ маълумотларни таҳлил қилиш, хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 
♦ олинган натижаларни тақдим этиш ва амалий фойдаланиш. 
Маркетингда барча тадбирлар бозорларни билишга асосланади. Бу 
жиҳатдан халқаро маркетинг ҳам истисно эмас. Ички ва ташқи бозорларда 
маркетинг тадқиқотлари ўртасида жиддий фарқ йўқ; иккала ҳолатда ҳам бир 
хил тамойиллар ва усуллар фойдаланилади. Бироқ хорижий бозорлар фаолият 
хусусиятлари ва уларда ишлаш шароитлари изоҳланадиган ўзига хосликлар 
мавжуд бўлиб, ташқи савдо маркетингига уларни ҳисобга олиш зарур бўлган 
жиҳатларни бахш этади. 
Биринчи навбатда, бу МТ мазмуни ва структурасига таъсир этади. 
Ташқи бозорларда ўтказиладиган МТ одатда икки «блок»дан иборат бўлади – 
бозорни тадқиқ этиш ҳамда «блок»ларнинг ҳар бирида тор амалий 
вазифаларни ажратган ҳолда фирманинг потенциал имкониятларини тадқиқ 
этиш. 
Бозорни тадқиқ этиш қуйидагиларни ўз ичига олади: 
♦ талабни, товар таклифини ва уларнинг нисбатини ўрганиш; 
♦ бозорнинг ривожланиш истиқболларини таҳлил қилиш; 
♦ савдо шакллари ва усулларини ўрганиш; 
♦ қизиқтираётган товар харидори бўлган фирмаларни ўрганиш; 
♦ рақобатчилар фаолиятини баҳолаш; 
♦ тижорат амалиёти, транспорт, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва бошқа 
шароитларни ўрганиш. 
Фирма имкониятларини тадқиқ этиш қуйидагиларни тақозо этади: 
♦ фирманинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш; 
♦ реал ва потенциал рақобатчилар ҳаракатларини таҳлил қилиш; 
♦ маҳсулот рақобатбардошлигини таҳлил қилиш; 
♦ фирма рақобатбардошлигини таҳлил қилиш; 
♦ фирманинг потенциал рақобат имкониятларини баҳолаш. 
Тадқиқот ўтказиш техникаси, ахборот таркиби, ахборот олиш ва 
фойдаланиш усулларига қараб, ташқи иқтисодий фаолиятда маркетинг 
тадқиқотларини қуйидаги турларга ажратиш мумкин. 
Кабинет тадқиқотлари (desk research) одатда иккиламчи ахборот 
асосида амалга оширилади ва кўриб чиқилаётган соҳага нисбатан қўллаганда 
қуйидаги маълумотлар ҳақида умумий тасаввурлар беради: 
♦ божхона қонунчилигининг ҳолати; 
♦ жаҳон товар бозорининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари; 


319 
♦алоҳида ҳудудлар конъюнктурасининг ҳолати ва ривожланиш 
тенденциялари; 
♦алоҳида мамлакатлар иқтисодиётининг ҳолати; 
♦ алоҳида мамлакатларнинг савдо-сиёсий режимлари; 
♦ бозорнинг очиқлиги, унинг ҳудудий узоқлиги; 
♦ турли транспорт воситаларида ташиш қиймати ва ҳ.к. 
Кабинет тадқиқотлари нисбатан арзон бўлиб, фирмани қизиқтирадиган 
саволларга тезда жавоб топиш имконини беради. Уларда ҳукумат 
ҳисоботлари, ташқи савдо ташкилотларининг досьеси, компьютер 
маълумотлар тўплами ва ҳ.к.ни ўрганиш натижасида олиш мумкин бўлган 
иккиламчи ахборот фойдаланилади. Одатда дала тадқиқотлари йўли билан 
қиммат ва сермашаққат бирламчи ахборот олишга киришишдан олдин халқаро 
бозорларда маркетинг тадқиқотлари ўтказиш шундай ишлардан бошланади. 
Дала 
тадқиқотлари (field 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling