Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
"Coca-Cola", "IBM", "Procter & Gamble" каби жаҳонга машҳур америка
фирмалари ҳозирги даражасига эришганинг асосий сабаби аввало шундаки, улар жаҳон бозорига, хусусан, халқаро маркетингдан фойдаланиш ҳисобига чиқдилар ва уни муваффақият билан ўзлаштириб олдилар. Ҳар бир миллий бозор доимо чегараланган бўлади: аҳоли сони билан, талабдаромад-длар билан. Шу сабабли барча ривожланган мамлакатлар ва уларнинг энг йирик компаниялари доимо янги бозорлар излайдилар. Ташқи бозорга чиқиш ва унда ишлашда корхона тамомила янги вазиятга ва қарор қабул қилишга таъсир этувчи омиллар сонининг ортишига дуч келади. 12.2. Халқаро маркетинг муҳити Бозорда фаолият кўрсатаётган фирмалар атрофида юзага келадиган турли ёпиқ алоқа тизимларида маркетинг назарияси ички ва ташқи муҳитни фарқлайди. Ички муҳитга фирманинг функционал структуралари; товарлар ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва сотиш тизими; кадрлар малакаси ва улардан фойдаланиш; турли бошқарув даражалари ўртасида ахборот узатиш тизимлари ва ҳ.к. киради. Ташқи (атрофдаги) муҳит – жуда мураккаб тизим бўлиб, унга рақобатчилар, харидорлар, воситачилар, молиявий муассасалар, божхона ва бошқа ҳукумат органлари киритилади. Ташқи муҳит шароитларини баҳолашда мамлакатдаги иқтисодий вазият, сиёсий муҳит, табиий шароитлар, маданий ва бошқа анъаналар, фан-техника ютуқлари ва бошқалар муҳим роль 316 ўйнайди. Ташқи муҳит кўрсаткичларини тўғри баҳолаш, ундан маркетинг стратегияси ва тактикасида фойдаланиш халқаро маркетинг учун ўта муҳим аҳамият касб этади, фирманинг ташқи иқтисодий фаолияти натижаларига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши мумкин бўлади. Ички ва ташқи муҳит омилларини икки гуруҳга ажратиш мумкин: 1)фирма томонидан бошқариладиган омиллар; 2) фирма томонидан бошқарилмайдиган (демак, фирманинг ўзига мослашишини талаб қиладиган) омиллар. Халқаро маркетингга нисбатан ташқи муҳит кўпинча икки қисмга бўлинади: иқтисодий ва маданий муҳит. Бироқ батафсилроқ ўрганиш учун уни тўрт қисмга: иқтисодий, ижтимоий-маданий, сиёсий-ҳуқуқий ва табиий соҳага ажратиш мақсадга мувофиқ. Мамлакат иқтисодий муҳити товар ва хизматлар истеъмолининг ҳозирги ва потенциал имкониятларини кўрсатади. Иқтисодий муҳитни тавсифлайдиган асосий кўрсаткичлар: турмуш даражаси, ялпи миллий маҳсулот, иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси ва миллий валюта барқарорлиги. Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) бу – мамлакатда йил давомида яратилган товарлар ва хизматлар умумий қиймати. ЯММ умумий ҳажми ва унинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўрсаткичлари мамлакат фаровонлигининг энг тез-тез фойдаланиладиган индикаторлари саналади, чунки улар мунтазам чоп этилади ва уларни бошқа мамлакатлар кўрсаткичлари билан таққослаш мумкин бўлади. Бироқ жон бошига тўғри келадиган ЯММ ўртача ҳажми ҳақидаги маълумотлар ёлғон бўлиши ҳам мумкин. Биринчидан, улар даромад тақсимланишини эмас, балки фақат ўртача қийматларни кўрсатади. Иккинчидан, бир хил даромад одамларга турли мамлакатларда турлича турмуш даражасини таъминлаши мумкин. Турмуш даражаси мамлакатда истеъмол қилинадиган товарлар ва хизматлар ўртача миқдорини тавсифлайди. Уни ўлчашда фойдаланиладиган йўллардан бири – ўртача ишлаётган одамга у ёки бу миқдорда озиқ-овқат, кийим-бош ва бошқа товарлар харид қилига пул ишлаб топиш учун зарур бўлган вақт узунлигини аниқлашдир. Мамлакатнинг иқтисодий ўсиш даражаси кўп жиҳатдан халқаро маркетингдан фойдаланиш имкониятларини белгилаб беради. Энг кичик имкониятлар одатда ривожланган мамлакатларда бўлади, бироқ уларда аҳоли сони қоидага кўра, барқарор бўлади, кўплаб маҳсулот турларини сотиш эса тўйиниш босқичига етади. Ривожланаётган мамлакатларда эса аҳоли сони тез ўсади ва гарчи, ҳозирги пайтда уларда импорт нисбатан кичик бўлсада, 317 халқаро маркетинг нуқтаи-назаридан энг узоқ муддатли истиқболга айнан шу мамлакатлар эга. Валюта барқарорлиги халқаро маркетингда албатта ҳисобга олинади, чунки фирманинг миллий валютасига нисбатан хорижий валюта курсининг тебраниши товарлар сотуви ва фойда ҳажмига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling