Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Хорижий фирмалар ва уларнинг товарлари ҳақида ахборот
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Даврий матбуот
- U.S.News World Report", "Business Week
- 2. Фирмаларнинг ўзи томонидан чоп этиладиган ахборот 2.1.Фирмалар фаолияти ҳақида йиллик ҳисоботлар.
- Jaegers + Waldman International Telex
- Handbuch der
12.4. Хорижий фирмалар ва уларнинг товарлари ҳақида ахборот
Халқаро маркетингда ахборот таъминоти учун ўтказиладиган маркетинг тадқиқотларининг муҳим таркибий қисми хорижий фирмалари=ни ўрганиш ҳисобланади. Ўрганилаётган фирмалар уларнинг бозор жараёнидаги роли бўйича одатда уч гуруҳга бўлинади: контрагентлар, рақобатчилар ва тахмин қилинаётган потенциал мижозлар. Ҳар бир қизиқтираётган фирма бўйича компьютер маълумотлар тўпламида қуйидаги икки йўналиш бўйича маълумотлар тўпланади: фирма ҳақида умумий маълумотлар; фирманинг иқтисодий ва молиявий ҳолатини, унинг фаолияти самарадорлиги ва бозордаги рақобатбардошгини тавсифлайдиган статистик кўрсаткичлар. Фирмаларни ўрганишда қуйидаги ахборот манбалари фойдаланилади. 1. Даврий матбуот. Хорижий даврий матбуотларда (журнал, газета, дайджест) фирмаларнинг жорий фаолияти ҳақида анчагина ихтисослашган маълумотлар чоп этилади. Энг умумлаштирилган ва батафсил ахборотлар американинг "Fortune" журналида чоп этилади. Ишбилармонлар орасида айниқса, ушбу журналда ҳар йили чоп этиладиган 500 та америкалик ва 500 та америкалик бўлмаган фирмалар бўйича жамланма жадваллар оммавий саналади, уларда фирмаларни ишлаб чиқариш тармоғи ва мамлакатга мансублиги кўрсатилган ҳолда рангларга ажратиш келтирилади ва уларнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари кўрсатилади. АҚШнинг "U.S.News & World Report", "Business Week", Буюк Британиянинг "Economist", "Financial Times" каби нашрлари ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Йирик миллий фирмалар фаолияти ҳақида иқтисодий газета ва журналларга иловалар ёки алоҳида сонлар сифатида чоп этиладиган ахборот ҳам муҳим роль ўйнайди. 2. Фирмаларнинг ўзи томонидан чоп этиладиган ахборот 2.1.Фирмалар фаолияти ҳақида йиллик ҳисоботлар. Улар акциядорларнинг йиллик йиғилишлари тайёрланади ва Директорлар Кенгаши томонидан тасдиқланади. Ўтган молия йили учун фирма фаолиятининг нисбатан тўлиқ тавсифномасидан ташқари йиллик ҳисоботда охирги 10-15 йил учун фирманинг молиявий кўрсаткичлари таҳлили ҳам келтирилиши мумкин. 321 2.2.Фирмаларнинг ҳар йил ёки ҳар чорак чоп этиладиган баланс ҳисоботлари фирма эга бўлган маблағлар, молиялаштириш манбалари ва ҳ.к. ҳақида тасаввур беради. 2.3.Фирма проспектлари фирманинг ишлаб чиқариш фаолияти ва техник ютуқлари, унинг ривожланиш тарихи, бошқа фирмалар билан алоқалари ва ҳ.к. ҳақида батафсил тавсифномадан биорат бўлади. 2.4.Чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси ҳақида хабардор қиладиган фирма каталоглари турли мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин. Кўргазма ва ярмарка каталоглари бу ерда иштирок этувчи фирмалар ҳақида ахборот тақдим этади. 3.Ихтисослашган ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ахборот. Ихтисослашган ташкилотлар қаторига қуйидагилар киради: кредит- маълумотнома бюроси, тадбиркорлар иттифоқлари, савдо палаталари, маслаҳат фирмалари, ихтисослашган маркетинг ахборот ва тадқиқот фирмалари, давлат ташкилотлари. Фирмалар ҳақида ахборот одатда обуна бўйича ёки бир марталик сўровлар асосида пул эвазига тақдим этилади. 4.Фирмалар бўйича справочниклар турли тармоқларда фаолият юритадиган, мулкчилик характери ва капитал мансублиги бўйича хилма-хил компаниялар ҳақида тизимлаштирилган ахборотдан иборат бўлади. турли справочниклардан комплексли фойдаланиш у ёки бу фирманинг жойлашуви, ихтисослашуви ва бошқа умумий маълумотларни аниқлашдан ташқари, уни потенциал ҳамкор ёки рақобатчи сифатида дастлабки баҳолаш учун ҳам имкон беради. Фирмалар бўйича справочниклар (халқаро ва миллий) қуйидаги турларга бўлинади: адресли, биографик, товар-фирма, умумфирма ва акциядорлик жамиятлари бўйича. 4.1.Адресли справочниклар фирмаларнинг почта реквизитлари, телефон, факс ва телекс рақамларидан иборат бўлади. уларнинг орасида энг нуфузли ва машҳури "Jaegers + Waldman International Telex" саналади, унда дунёнинг 200 га яқин мамлакатидан 1,3 млн фирма ҳақида адресли маълумотлар келтирилади. ЕИ бизнесменлари ўртасида Европанинг 20 мамлакати фирмалари ҳақида қисқача маълумотлардан иборат бўлган "Teleurope" ҳам оммалашган. 4.2.Товар-фирма справочниклари бир мамлакатнинг (миллий) ёки кенг мамлакатлар доирасининг (халқаро) турли тармоқларга мансуб барча фирмалар рўйхатидан иборат. Ҳар бир товар бўйича алфавит тартибида уни ишлаб чиқариш ёки сотиш билан шуғулланувчи фирмалар санаб ўтилади. Товарлар номлари алфавит бўйича жойлаштирилади. Бундай нашрлар ичида энг «қарияси» ва мушҳури Швейцарияда чоп этиладиган "Kompass" 322 справочниги ҳисобланади. У Европа мамлакатлари бўйича сериялаб, икки жилдда чоп этилади. Ундаги маълумотлар фойдаланучи учун қулай бўлган шаклда тўрт тилда келтирилади. 4.3.Акциядорлик жамиятлари бўйича справочниклар фақат акциядорлик жамияти шаклида мавжуд бўлган фирмалар ҳақида энг тўлиқ маълумот беради. Одатда бу справочниклар акциялари нашр қилувчи мамлакат фонд биржаларида котировка қилинадиган компаниялар ҳақида маълумотларни ўз ичига олади. Фирмалар ҳақида энг тўлиқ ахборот АҚШ да ҳар йили беш жилдда чоп этиладиган "Moody" нашрида келтирилади. 4.4.Умумфирма справочниклари исталган юридик шаклда фаолият юритувчи фирмалар, жумладан, ҳуқуқий мақомига кўра ўз фаолияти ҳақида ҳисобот чоп этишга мажбур бўлмаган МЧЖ ҳақида маълумотлардан иборат бўлади. бу гуруҳга мансуб энг машҳур справочниклар қаторига "Handbuch der Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling