Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Ташқи бозорда нарх сиёсати ва халқаро нархларнинг
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
12.8. Ташқи бозорда нарх сиёсати ва халқаро нархларнинг шаклланиши 327 Нархлар ва нарх сиёсати маркетинг фаолиятининг асосий таркибий қисмларидан саналади, чунки нархнинг асосий функцияси – товарлар ва хизматлар сотишдан фойда олишни таъминлашдир. Нархлар бозорнинг бошқа элементлари ва фирманинг маркетинг комплекси бошқа воситалари билан қалин ўзаро боғлиқликда бўлади. Нархлар товарнинг ҳаётийлик даври давомида тез-тез ўзгариб туради. Турли нархларга эга бўлган товарлар гуруҳлари турли бозор сегментларини жалб қилиши мумкин. Жаҳон бозори конъюнктурасини тавсифлайдиган кўплаб маълумотлар орасида нарх энг муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Нархлар ҳаракати товар ишлаб чиқариш ва уни бозорда таклиф этиш ҳажмининг ўзгаришини, харидорлар талаби ва истеъмол даражасини, товарлар захирасининг ўзгаришини акс эттиради. Ўтган йиллар давомида маркетинг ҳаракатларини нархга мужассм қилиш қуйидаги сабаблар билан изоҳланади: ♦эркин рақобат даврида бозорда харидорга асосан бир хил, амалда бир- бирини алмаштира оладиган товарлар таклиф этилган; бундай вазиятда истеъмолчи фақат нархга қараган ҳолда танловни амалга оширган; ♦харидорнинг ўртача даромади нисбатан паст бўлган, щунинг учун нарх даражаси, демак, сотув ҳам асосан нархга боғлиқ бўлган; ♦эркин нархлар аввало талаб ва таклифни тенглаштиришга, яъни максимал макроиқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган. Охирги йилларда жаҳон бозори ва ички бозорларда нархга оид рақобатнинг аҳамияти пасайиши кузатилди. Ташқи бозорларда аниқ нарх сиёсати ишлаб чиқиш айниқса зарурдир. Буни шу билан изоҳлаш мумкинки, халқаро савдода товарга тўғри нарх белгилаш – жуда мураккаб жараён, чунки халқаро нарх шакллантиришни ўрганишда эътиборга олиш лозим бўлган омиллар ички (миллий) бозорда маркетингни амалга оширишда нарх шаклланишига таъсир этувчи омиллардан кўра анча кўпроқ ва муҳимроқ. Маркетингда нарх сиёсатинин моҳияти шундан иборатки, товарга ундай нарх белгилаш ва у билан бозордаги вазиятга қараб шундай ўйнаш керакки, маълум бозор улушига эга бўлиш, товар рақобатбардошлигини сақлаш, белгиланган фойда ҳажмини таъминлаш ва бошқа вазифаларни ҳал қилиш мумкин бўлсин. Айтиб ўтилганидек, халқаро савдода товарга нарх белгилаш қийин, чунки у барқарор бўлмаган кўрсаткич саналади. Унга кўп нарса таъсир кўрсатади: жаҳон иқтисодиёт бўлиб турган цикл; ишлаб чиқаришнинг ижтимоий нархи; бозор конъюнктураси; рақобат; товар сифати; харидорлар ва таъминотчилар билан муносабатлар; таъминот ҳажми ва базис шартлари; 328 тўлов шарталри; пул соҳасининг ҳолати; валюта айирбошлаш ўзгарувчан курслари. Айнан шу сабабдан ташқи бозорда муваффақиятга эришиш учун нарх сиёсати ишлаб чиқиш ва зарурат юзага келиши билан унинг самарадорлигини доимий текшириб бориш зарур. Янги бозорга чиқиш. Харидорлар эътиборини жалб қилиш ва янги бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш учун рақобатчилар нархлари билан ёки ўзлаштириб бўлинган бозорларда ўз товарлари сотилаётган нархлар билан таққослаганда арзонлаштирилган ннархлар белгилаш мақсадга мувофиқ. Шундан кейин, маълум бир бозор улуши эгаллаб олиниши ва барқарор мижозлар шакллантирилиши билан фирма аста-секинлик билан (босқичма- босқич) нархларни бошқа таъминотчилар нархлари даражасигача кўтаради. Нархларнинг бундай оширилиши абатта бирон нарса билан оқланиши – масалан, ишлаб чиқариш харажатларининг ортиши, маҳсулот сифатининг яхшиланиши, инфляция тенденциялари ва ҳ.к. билан изоҳланиши муҳим. Позицияни ҳимоя қилиш. Эгаллаб турилган бозор улушини сақлашга интиладиган фирма нарх, тўлов шартлари, кафолатлар, сервис, реклама, табални шакллантириш ва сотувни рағбатлантириш тизимининг бошқа тадбирларидан фаол фойдаланади. Бозор сегменталри бўйлаб кетма-кетилкда ўтиш «разведка» характерига эга бўлиб, тўлов лаёқати энг юқори бўлган сегментлар излаб топиш ва ўзлаштириш учун нархлардан фойдаланишдан ибоарт. Сотувнинг биринчи босқичида оширилган нархлар олингандан сўнг фирма товарни талаб мослашувчанлиги юқорироқ бўлган бозор сегментларига етказишга ўтади (нарх пасайишида сотув ҳажми ортади). Бундай вазиятда самарали патент ҳимояси, рақобатчилар учун товар имтиацияси яратиш ва «ноу-хау»ни тез очиш имконияти йўқлиги муҳим шарт ҳисобланади. Шундай қилиб, экспорт маркетингида мақсадли йўналтирилган нарх сиёсати шундан иборатки, ўз товарларига белгиланган бозор улушини эгалалш, белгиланган фойда ҳажмини олиш ва ҳ.к.га хизмат қиладиган нархлар белгиланиши лозим. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling