Ш. И. Раззоќов, М. Д. Юнусова turbo pascal алгоритмик тилида дастурлаш касб-ћунар коллеж талабалари учун ўќув ќўлланма


VAR alpha : real; a,b,c,d : char; text 1 : string


Download 1.74 Mb.
bet7/96
Sana30.04.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1413831
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   96
Bog'liq
Turbo Pascal назария

VAR
alpha : real;
a,b,c,d : char;
text 1 : string [15];
text 2 : string;
gamma : boolean.
Юќорида айтганимиздек, маълумотлар тури тегишли ўзгарувчиларнинг ички тасвирлаш узунлигини аниќлайди. Хусусан, STRING (белгилар сатри) туридаги ўзгарувчиларни ички тасвирлаш узунлиги сатрни ташкил ќилиши мумкин бўлган белгиларнинг максимал сонига боѓлиќ. Юќорида келтирилган мисолда text 1 ўзгарувчи максимал узунлигини (15 белги) кўрсатиш билан баён этилган, text 2 ўзгарувчининг максимал узунлиги эса кўрсатилмаган, компилятор унга Турбо Паскалда, чегаравий – 255 белгидан иборат, максимал узунликни ўрнатади.
Яна бир мураккаб бўлмаган (3.1-мисол) дастурни кўрамиз. Клавиатурадан иккита бутун сонни киритиш, биринчи сонни иккинчисига бўлиш ва ћосил бўлган натижани экранга чиќариш керак:
3.1-мисол
Program Input_Output;
{Дастур иккита бутун сонни киритади ва 1-сонни 2-сонга бўлиш натижасини чиќаради}
var
n1, n2: Integer; {n1 ва n2 – киритиладиган бутун сонлар}
x : Real; {x бўлинма}
begin
write (n1= ¢); {n1 киритилиш тўѓрисидаги ахборот}
readln (n1); {n1 киритилади}
write (¢n2= ¢); {n2 киритилиш тўѓрисидаги ахборот}
Readln (n2); {n2 киритилади}
x:=n1/n2; {натижа топилади}
writeln (¢n1/n2= ¢,x); {натижа чиќарилади}
end.
Дастурда {ва} фигурали ќавслар ичида изоћлар ишлатилган. Изоћлар дастурнинг ихтиёрий жойида {ва} ёки (* *) белгилар ичида ёзилиши мумкин. Мисол
{Бу изоћ}
(*Бу ћам изоћ*)
Агар дастурдан ќандайдир бир матн бўлагини ваќтинча ўчириш керак бўлиб ќолса, уни изоћ белгилари ичига олиш мумкин.
Энди маълумотларни киритишга тўхтаймиз:
Write (..);
Readln (..);
операторлар жуфти ќуйидагича ишлайди. Аввал Write оператори сатрни экранга чиќаради ва курсорни ћозиргина чиќарилган матн сатрининг охирида ќолдиради.
WriteLn (Text);
WriteLn оператори матн киритилгач, сатрни ўтказиб юбориб, курсорни экраннинг навбатдаги сатр бошига ўрнатади. WriteLn ва Write процедуралар ишларидаги асосий фарќ ана шундан иборат.
Кейин ReadLn оператори бўйича маълумотларни киритиш процедураси чаќирилади ва дастур киритишни кутиб тўхтайди. Бу ваќтда клавиатурадан керакли сонни териш ва Enter ни босиш керак. Шу заћотиёќ дастур ишини давом эттиради: киритилган сонни таћлил ќилади, навбатдаги сонни киритишга ёки натижани ћисоблашга ўтади.
Киритилган сонлар нисбатини ћисоблаш учун Турбо Паскалда асосий операторларидан бири бўлган ўзлаштириш (ћисоблаш) оператори ишлатилади. Унинг чап ќисмида ўзгарувчи номи, ўнгда ўзгарувчи билан бир хил турдаги ифода ёзилади. Ўнг ва чап ќисмлар «:=» белгилар билан боѓланади (Ўзгармасларни баён ќилишда «=» белги ишлатилади).
Математик нуќтаи назардан х=х+1 ифода маъносиз. х:=х+1 ифода эса х даги ќийматга 1 сонини ќўшиб, натижани яна х да ќолдириш кераклигини билдиради.
Натижаларни чиќариш
writeln (¢n1/n2= ¢, x);
операторида параметрлардан биттаси (¢n1/n2= ¢) белгилар сатри ўзгармаси туридадир. Ўзгармасларни эса ўзгарувчилардан фарќ ќилиб, баёнлар бўлимида эълон ќилиш шарт эмас, чунки компилятор томонидан уларнинг тури ўзгармаснинг ёзилиши шаклида осон аниќланади. Шуни ћисобга олиб, шахсий компьютер экранига: «Мен Паскалда дастур тузаман» деган ахборотни чиќарувчи оддий дастурни ќисќа ќилиб ќуйидагича ёзиш мумкин.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling