Ш. Т. Искандарова, М. Т. Кариева, Г. А. Джалилова, Н. А. Максудова соғлик ва касаллик социологияси


Тезислар – маърўзанинг асосий бўлимларининг кискача мазмуни. Огзаки ташкилотларнинг енг фойдали воситаларидан бири сухбатдир


Download 211 Kb.
bet10/15
Sana30.04.2023
Hajmi211 Kb.
#1406769
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Соглик ва касаллик социологияси

Тезислар – маърўзанинг асосий бўлимларининг кискача мазмуни.
Огзаки ташкилотларнинг енг фойдали воситаларидан бири сухбатдир. Сухбат эшитувчилар билан мулокат қилишни енгиллаштиради, материалларни ўзлаштириш хусусиятлари хисобга олишга имкон яратади. Сухбат ўтказиш учун энг аввал йигилганларнинг билим даражаси ушбу тема бўйича бир хил бўлиши лозим. Бунда йигилганлар сони 25-30 тадан ошмаслиги керак.
Савол ва жавоб кечаси – бу хам сухбатнинг бир тури бўлиб, бу усул кулланганда йигилганлар савол берадилар ва шу саволларга сухбатни олиб борувчи жавоб беради. Бўлиб утадиган савол жавоб кечаси ҳақида радиоларда, газеталарда ва афишаларда эълон килинади.
Ёзма ташкилот санитария маорифининг кенг тарқаган иккинчи иш усули ҳисобланиб, бу матбуот, журнал, китоб, газета, шоирлар, деворий газета, плакат, эсдалик, варака ва бошқалардан иборат.
Шиор – у ёки бу маслаҳатларни бажаришга чакиради. Шиордаги сўзлар кискача. Тушунарли маъноси бўлиши керак.
Варака кенг ўқувчилар доирасига мулжалланган. Варака бирон бир соғломлаштириш компаниясининг руйхати билан чақирилади. Эсдалик ўзининг мазмуни бўйича аниқ ва кискача, у маълум гурўз шахсларга мулжалланган. Эсдалик матни ўз ичига маслаҳатлар. Коидалар олади.
Брошюра – илмий-оммабоп китобча.
Санитария-окартув деворий газета тиббиёт олийгохларини талабалари томонидан чиқарилади.
Санитария маорифининг учунчи усули кургазмали ташкилотдир. Кургазмали деганда, модел, муляж, макетлар кўрсатиш тушунилади. Кургазма усули ёки ташкилотни икки гуруҳга бўлиши мумкин: мавжуд объектлар ва уйлаб топилган кургазмали воситалар.
Мавжуд объектлар сифатида микроскопик препаратлар, беморни парвариш қилишда ишлатиладиган воситалар ваш у қабиларни мисол қилиш мумкин.
Плакатлар – босма равишда ишлаб чиқилган восита ҳисобланиб, у ташкилотли ва йўллантирувчи (агитация) булади. Йўллантирувчи плакатларда рангли буёклар, ута таъсирли расмлар ва киска текст кишиларни ўзига жалб қилишга мулжалланган бўлиши керак..
Ташкилотли плакат бир неча расмларни ва тахминий тўлиқ мазмунли текстни ўз ичига олади. Унинг хизмати у ёки бу тавсияларни бажаришда одамларга баъзи билимларни етказиб беришдан иборатдир.

Download 211 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling