Ш. Т. Искандарова, М. Т. Кариева, Г. А. Джалилова, Н. А. Максудова соғлик ва касаллик социологияси


Эндокрин касалликлар социал-гигиеник муаммо сифатида


Download 211 Kb.
bet12/15
Sana30.04.2023
Hajmi211 Kb.
#1406769
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Соглик ва касаллик социологияси

Эндокрин касалликлар социал-гигиеник муаммо сифатида

ХХ аср ва XXI аср бошларида дунё бўйича эндокрин системаси касалликлари ўсиб борди. Бу медицина ривожланишида одам организмининг биологик, физиологик ва алмашинув жараёнларини ўрганиш билан боғлиқ. Тиббиётда Эндокринологияни ўрганиш соҳаси бу ички секреция безларини функцияси ва тузилиши (ёки эндокрин безлар), улар томонидан ишлаб чиқариладиган биологик актив моддаларни ўрганиш – гармонлар ва уларни организмга таъсири, безлар функциясини бузилиши ва гармонлар ишлаб чиқарилишни бузилиши билан боғлиқ бўлган касалликларни ўрганади. Эндокринология клиник медицина билан ҳар томонлама боғлиқ. Гармонлар организмда содир бўлувчи муҳим процессларни бошқаради: ўсиш, етилиш, репродукция, моддалар алмашинуви, орган ва системаларни функциясини тўғри бажарилиши.


Эндокрин системаси икчи секреция безларини ўз ичига олади: энифиз, гипофиз, қалқон олди, қалқонсимон без, айрисимон без, ошқозон ости бези, буйрак усти бези, жинсий безлар. Эндокрин без касалликлари кўп ҳолларда ҳаёт учун муҳим органлар функциясини чуқур бузилишига олиб келади, шунингдек ўлимга олиб келиши мумкин.
Эндокрин системаси патологияси ва патологик холати асосида ички секреция безлари гиперфункцияси, гипофункцияси, дисфункцияси ётади. Эндокрин касалликлар ХКТ -10 бўйича 4 та синфга бўлинади.
Эндокрин касаллик гуруҳлари:

  • Гиноталоно- гипофизор система (анромигалия, гигонтизм ва бошқалар);

  • Қалқонсимон без касалликлари (гипер ва гипотериоз);

  • Ошқозон ости бези касалликлари (қандли диабет);

  • Буйрак усти бези касалликлари (сурункали, буйрак усти бези етишмовчилиги)

  • Аёллар жинсий безлари касалликлари (предминустрал синдроми, менетротция функцияси бузилиши).

  • Гирсутизм

  • Ёғ босиш

  • Остепароз

Сабаблари экологик ҳолатни ёмонлашуви, стресс, овқатланишни бузилиши, ёғ босиш, наслий мойиллик, сурункали касалликлар ва бошқалар. Эндокрин касалликлар узоқ ва оғир кечади. Шунинг учун касалликни вақтида аниқлаш, асоратини олдини олиш лозим.
Юқорида санаб ўтилган эндокрин касалликлар ичида қандли диабет, гипер ва гипотериоз, токсик ва эндемик буқоқ дунё бўйича кенг тарқалган.
Эндокрин касалликлари ичида дунё бўйича шунингдек Ўзбекистонда биринчи ўринда қалқонсимон без касалликлари туради (67,6%), иккинчи ўринда қандли диабет (21,6%). Булардан қандли диабетда ўлим кўрсаткичи 4 баравар юқори.
Қандли диабет – кенг тарқалган сурункали касаллик, бу эндоген инсулин миқдорини камайиши ёки уни эффективлигини сусайиши билан кечади. ХХ аср охирида дунёда 100 млн қандли диабет билан оғриган касалликлар аниқланади, бу аҳолини 1% ни ташкил қилади. Бу кўрсаткич 1-3% оралиғида ўзгариб туради. Ўзбекистонда қандли диабетни тарқалиши 5%. Диспансер рўйҳатида турганлар уларни ярми ёки 127 минг 257 та касал, шулардан 1183 таси болалар 533 таси ўсмирлар. Қандли диабет бирламчи (дионотик) ёки иккиламчи (турли сабаблардан келиб чиқувчи, ошқозон ости бези ёмон сифатли ўсмалари ёки манкриотит касалликни 2 та асосий формаси мавжуд.
1 – тип қандли диабетни инсулинга карамлик деб номланади. У одатда болалар ва ўсмирларда ривожланади.
Ўткир бошланиб холсизлик, тана вазнини йўқотиш, сийдик тутолмаслик, чанқоқ хисси инфекцион касалликлар ва баъзан кома кузатилади.
2 – тип қандли диабет инсулинга боғлиқ бўлмаган деб номланади. У юқори тана вазинли одамларда кузатилади. Клиник белгиларсиз кечиб, кутилмаган холда сийдик текширувида аниқланади.
Қандли диабет асоратлари оғир ва турли хил. Қандли дибет (асосан 1-типида) майда ва йирик қон томирлар, нерв системаси ва ҳакозолар томонидан асоратланади. Уларга –ретинопатия, нефроматия, юрак қон томир касалликлари, психик ўзгаришлар киради.
Стресс – қандли диабетнинг асосий сабабларидан бири уйда ва ишда сиқлиш, нотурғун нерв системаси, доимий зўриқиш қандли диабет ривожланишида асосий рол ўйнайди. Наслий мойиллик бўлганда турли психологик травма, нерв системаси бузилишлари қандли диабет симптомлари келиб чиқишига сабаб бўлади.
Қандли диабет сабаби бўлган ёғ босиш, моддалар алмашинуви нафақат ёғлар алмашинуви балки углевод алмашинуви бузилишидан келиб чиқади.
Статистикага кўра ёғ босиш билан азият чекканларда қандли диабет 7 баробар кўп учрайди.
Қандли диабет болаларда ва ўсмирларда инфекцион касалликлар сифатида аниқланади (грипп, қизилча, қизамиқ ва энтировирус).
Катталарга қандли диабетни инсулинга боғлиқ бўлмаган тури атеросклероз билан боғлиқ. Бунда ошқозон ости безини Остропова аппарати қон томирларини склеротик ўзгариши натижасида инсулин ишлаб чиқариш ва транспортировкаси бузилади.
Қандли диабет мойил аёллар хомиладорлик вақтида моддалар алмашинуви ошишини хис қилишади баъзи бўлажак оналар ёғ ва углеводга бой маҳсулотларни кўп истеъмол қилиб физик активлигини камайтиради. Яна бир сабаби алкоголизмдир.
Шундай қилиб қандли диабет полиэтиологик системали касаллик. Умумий симптомлари қонда қанд миқдорини ортиш, сийдикда қанд аниқланиши, углевод алмашинувини бузилиши натижасида орган-системаларнинг функционал бузилиши ХХ аср охирларида Сент-Винсенте декларацияси БССТда қабул қилинди. Бунда қандли диабетни кечиш асоратларини даволаш ва профилактикаси қайт қилинди. Бу касалликда юрак қон томир системаси, буйрак, суяк-мушак системаси ва бошқа органлар ва психик ўзгаришлар каби асоратлар кузатилади.
Қандли диабетда нерв системаси бирламчи бузилиши социал психологик фактор ҳисобланади. Қандли диабет билан касалланганларда психик ўзгаришлар турлича кечади. Қандли диабет билан оғриган аёллардан туғилган болаларнинг кўпчилигида ақлий заифлик (ақлий орқада) қолиш кузатилади.
Катталарда қандли диабетда кучайиб борувчи холсизлик иш қобилиятини пасайиши, уйқусизлик бузулиши, бош оғриғи, эмоционал лабиллик, қўзғалувчанлик кузатилади.
Қандли диабет билан оғриган беморларда юз реакцияси қуйидагича бўлиши мумкин.

  1. Асабга тегувчи.

  1. Касалликка кўркув билан кечувчи нефротик тип.

  2. Эмоционал лабиллик ва кўзгалувчанлик

Қанли диабетта жинсга боглик холда психик ўзгаришлар турли хилда кечади. Эркаклара соглиги хақида вахимали қайгуриш ва доимий ёрдамга мухтож булиш, аёлларда аутизация , одамовилик, регидлик. Қандли диабет огир формасида эркаклара ипохондрия, кучайиб борувчи депрессив хавотирланиш, ички хаяжон, вахима. Аёлларда эса хулқ атвор регилиги, ўйлаш.
Қандли диабетта психик бузулишлар турли хил психопатологик синдромлар билан кечади ва тўлқинсимон характерга эга. Узига хос психологик ўзгаришлар кам учрайди.
Қанли диабетда қоида буйича кон – томирлар зарарланиши кузатилади. Касаллар узини огир ахволдалигини, доимий парваришга мухтож эканлигини билишади. Соматик бузилишлар хозирда ДПМ да врач эндокринолог куриги остида даволанади.
Қандли диабет билан касалланган одамлар ўз – ўзига врач, хамшира, диетолог ва биохимик булиши керак.
Умумий килиб айтганда қандли диабетни конда глюкоза микдорини камайтириш тадбирлари билан боглик.
Қалқонсимон без касалликлари
Бу турли куринищларга эга .
Қалқонсимон без яллигланиши тиреоитлар ва струмитлар киради.
Агар яллиглиниш жараёни беза ўзгаришсиз бошланса у тиреодит хисобланади.
Агар яллигланиш жараёни олдинрок мавжуд бўқоқ фонида бўлса струмит хисобланади. Касалликнинг қуйидаги турлари учрайи:
- оддий нотоксик бўқоқ – касаллик бўқоқ эндемик кузатилмаётган яшовчи ахолида учрайди. Калқонсимон безни тугунларини диффуз катталашиши билан кечади.
Нонекротик буқоқнинг тарқалиши қуйидаги факторларга боглик: ёшига, жинсига, касбига, овкатланиши тартибига ва ўткизган касалликларига шунингек дори препаратлари.
Оддий нотоксик бўқоқ купрок тугиш ёшидаги аёлларда учрайди. Бундан ташкари бензол, нитрат, рутит ва бошка химик моддалар билан ишловчиларда кузатилади ва генетик факторларга боглик.
Эндемик бўқоқ – йод танкислиги мавжуд булган географик туманларда яшовчи ахолилара қалқонсимон безни катталашишига айтилади. Касаллик эндемик характерга эга, қалқонсимон безни катталашишига айтилади. Касаллик эндемик характерга эга, қалқонсимон безни катталашиши 5% болалар ва усмирларда ёки 30% катталарда кузатилади. Энемик бўқоқ куп шахарлара таркалган.
МДХ давлатларида: Украинанинг шарқий туманларида, Белорусия, Ўрта Осиё, Кавказ орти Республикалари, Урал ва Сибир худудларида таркалган. Касаллик профилактикаси касалликка олиб келувчи сабабга таъсир қилишдан иборат. Улар: ташки климат шароит, микроэлементлар етишмовчилиги, ижтимоий факторлар – яшаш шароити, мехнат ва дам олиш, овқатланиши, физик факторлар ва бошқалар, шунингдек ички факторлар: нерв психик холат, стресслар сони, сурункали соматик касалликлар ва бошқалар.
Хозирда дунё буйича қалқонсимон без касалликлари профилактикаси, диагностикаси, ва даволаш долзарб муаммо. Эндокрин касаллик диагностикасида комплекс диагностика утказилади. Бу анализ олиш, гормонлар текшируви, УТТ, МРТ кабилар қулланилади. Консерватив ва хирургик даво муолажалари утказилади, гормонлар коррекция килиниб касаллик ремиссия жараёнига утказилади.
Гипертиреоз билан огриганларда эмоционал кўзгалувчанлик ортиши, кайфиятни узгариши кузатилади. Узбекистонда қалқонсимон без касалликлари айникса эндемик бўкок кенг таркалган. Узбекистон вазирлар махкамаси ахолини йод танқислиги профилактикасини ўтказишни тасдиқлади. Бунинг учун ахоли ўртасида касалликни қайд килиниши, яшаш шароити, дам ва мехнат шароити хисобга олинади.
Диффуз нотоксик( эндемик) бўқоқ катталар ва болаларда тиреотроп гормонини дефицити кучайиши йод микдорини камайиши билан боглик.
Йод профилактикаси номедикаментоз йули йод захиралари (денгиз махсулотлари, сунъий йод тутувчи махсулотлари) тузни йод билан бойитиш эффектив хисобланади. Профилактика натижаси катталар ва болаларда диккатни яхшиланиши, вегетатив нерв системаси холатини яхшиланишидан сезилади.
Медик персонал эндокрин касалликларни огохлантириш максадида профилактикада актив катнашиши керак. Уларнинг асосий вазифаларидан бири касаллик сабабини медицина даражасида билиш ва даволашга йўналтириш, хамшира касалликни енгишда беморни ўзи хам актив катнашиши кераклигини тушунтириши лозим. Врач эндокринолог тавсияларини бажариши керак.

Download 211 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling