Ш. Т. Искандарова, М. Т. Кариева, Г. А. Джалилова, Н. А. Максудова соғлик ва касаллик социологияси
I БЎЛИМ Аҳолини гигиеник руҳда тарбиялаш асослари. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш
Download 211 Kb.
|
Соглик ва касаллик социологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бирламчи профилактика
I БЎЛИМ
Аҳолини гигиеник руҳда тарбиялаш асослари. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш. Тиббиётда даволаш ишлари билан бир қаторда биринчи ўринда касалликни келиб чиқишини, шикастланишларни, бахтсиз ход исаларни, заҳарланишлар ва бошқаларни сабабларини олдини олиш яъни профилактика эгаллайди. Баъзи олимлар айтишича, профилактика сўзи грекча prophilacticos сўзидан олинган бўлиб, касалликдан сақланиш, ўтказиб юбормаслик, огоҳлантириш маъносини англатади. Одатда профилактик тадбирлар огоҳлантирувчи деб, профилактик тиббиётни эса огоҳлантирилган деб юритилади. (prevetion инглизча огоҳлантириш маъносини англатади). Тиббиётда профилактика –ҳар тарафлама кенг тарқалган фаолият бўлиб, у касалликларни ва жарохатларни сабабларини аниқлашга йуналтирилгандир. Профилактиканинг индивидуал (шахсий) ва жамият турлари мавжуд. Олиб бориладиган профилактик тадбирлар кайси йўналишда бажарилишига кўра профилактика бирламчи, иккиламчи ва учламчи бўлиши мумкин. Бирламчи профилактика дейилади, агарда профилактик тадбирлар касалликни келиб чиқиш сабабларини олдини олишга қаратилган булса, иккиламчи профилактика ҳақида гап юритилади, агарда бу пайдо бўлган касалликни чуқурлашиб кетмаслиги учун шароит ва омилларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар булса. Агар профилактик тадбирлар бирор касаллик туфайли ногирон бўлиб колмасликка қаратилган булса, у хакда бу учламчи профилактика бўлиб ҳисобланади. Бу тадбирлар қаторида яна бошқалар: тиббий, рухий, биологик, гигиеник, шунингдек, ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий яъни ишлаб чиқариш, маиший шароитда, носоғлом турмуш тарзида, санитар қонунларига риоя килинмаганда таъсир этувчи омилларни бартараф этишга йуналтирилган тадбирлар кулланилади. Бундай кенг куламда аҳолини соғлиғини мустаҳкамлаш ва муҳофаза қилишда профилактика нафақат медицина ва соғлиқни сақлаш тизимида, балки барча жамоат, давлат аппаратлари ва унинг органлари томонидан амалга оширилади яъни уларнинг стратегик йўналиши бўлиб ҳисобланади. Утган замонларда хам улуг олимлар Гиппократ, Ибн Сино, Журжоний, Бэкон ва бошқалар шифокор фаолиятида касалликни олдини олиш тадбирлари муҳим урин эгаллашини билганлар. Ф.Бэкон шундай ёзган: « тиббиётнинг биринчи бурчи – бу соғлиқни сақлаш, иккинчиси эса - касалликни даволашдир». Охирги йилларда ижтимоий омилларга ҳамда нафақат юқумли касалликлар, балки ноэпидемик ва сурункали касалликларни олдини олишга қаратилган жамоавий тадбирлар ва дастурларга кўпроқ ахамият берилмоқда, Маълумотлар шуни кўрсатадики, юқумли ва эпидемиологик касалликлар канча кейинги уринни эгалласа, ноэпидемик касалликлар шунча олдинги планда куриниб колади ва асосий диккатни ўзига каратади. Кейинги вактларда ўлим таркибида биринчи уринни юрак кон-томир, онкологик, бронх-упка йўллари касалликлари, ҳамда бахтсиз ходисалар, айниқса автотранспорт, маиший ва касбий шикастланишлар эгалламоқда. Кейинги вактларда олиб борилаётган текширувлар кўрсатишича, юқорида келтирилган касалликлар экзоген характерга эга бўлиб, уларни олдини олиш учун салбий таъсир этувчи омилларни бартараф қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, табиат куйнида соғломлаштирувчи тадбирларни олиб бориш керак экан. Ер юзида техник жараёнларнинг ривожланиб кетиши натижасида экологияни ёмон томонга ўзгариши, бу эса юқумли бўлмаган касалликларни тарқалишига сабаб булмоқда, шу туфайли ҳозирги кунда экологик омилларга кўпроқ ахамият бериш талаб этилмоқда. Булар бир канча олимларнинг олиб борган тадкикотлари натижаларида тасдикланган. Академик Н.П.Дубинин маълумотига кўра, атроф-муҳитда 4 миллиондан ортик кимёвий моддалар мавжуд ва ҳар йили 6 мингга яқин кушилиб борар экан. Фақат автомобилдан чиқадиган газда (булар шаҳар атмосфера хавосини ифлослантирувчи асосий манбадир) соғлиқка таъсир қилувчи 200 дан ортик хилма-хил моддалар (углерод оксиди, углеводородлар) ва концерогенлар (олтингугурт гази, бензопирен, рух ва бошқалар) аниқланган. Унлаб, юз минглаб тонна кимёвий моддалар, чангдаги муаллах моддалар хавога, сувга, тупрокка, овқатга, сўнгра одам организмига тушади. Гигиенистлар бахолашича, бизнинг мамлакатимиз шаҳарларида 30% касалликлар атроф-муҳитнинг ифлосланишидан, уларнинг микдори рухсат этилган меъёрдан 10 баровар ва ундан хам ортиб кетганда келиб чиқар экан. Охирги йилларда аҳоли орасида касалликни олдини олишда «саналогия» сўзи кенг ишлатилмоқда. Download 211 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling