Ш. Т. Искандарова, М. Т. Кариева, Г. А. Джалилова, Н. А. Максудова соғлик ва касаллик социологияси
Download 211 Kb.
|
Соглик ва касаллик социологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- «валеология»
«Саналогия» термини - лотинча «sanitas» сўзидан олинган бўлиб, саломатлик маъносини англатади. Саналогия – саломатлик ҳақидаги фандир, аниқроги, соғломлар кишиларни соғлиғини муҳофаза қилиш, мустаҳкамлаш, юксалтириш демакдир.
Саналогия жамоат саломатлигини сифатини оширишга асосланган соғлиқни сақлаш тизимини стратегик концепсиясини ишлаб чиқишга кумаклашиши лозим. 80 йилларда И.И.Брехман томонидан тавсия этилган «Ведение в валеологию» китобида (1987) келтирилган «валеология» саналогия тушунчасига яқиндир. «Валеология» кўпроқ рухий тинчлик маъносига яқин бўлиб, шахсий саломатликни англатади, яъни валеология - шахсий саломатликни ўрганадиган фан сифатида, саналогия эса – гуруҳ, жамият ва популяция саломатлиги ҳақидаги фан сифатида шакллангандир. Саналогия гигиеник тартиб-интизом туркумига киради, яъни одамларнинг соғлиғини шаклланишига таъсир этувчи атроф-муҳит омилларига боғлиқ, валеология эса атроф-муҳит кўрсаткичлари билан бахоланмайди, чунки ҳар бир шахснинг касаллиги фақат атроф-муҳит омиллари таъсирида эмас, балки организмнинг шахсий резервларининг пасайиши натижасида хам келиб чиқиши муńhdbdjdhjfjdмкин. Саналогия – жамоат саломатлигини, соғломларни соғлиғини мустаҳкамлаш ва муҳофаза қилишни ўргатиш билан бирга қуйидагиларни хам ургатади: 1. Бирламчи, иккиламчи касалликларни хавф омилларини 2. Соғлиқ билан таъминланганликни 3. Турмуш тарзини соғлиқка таъсирини 4. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришни, соғлом турмуш тарзи аспектларининг ролини – тиббий активликни ва бошқаларни. Шундай қилиб, саналогия – жамоат саломатлиги, соғломлар саломатлигини мустаҳкамлашга, муҳофаза қилишга, саломатликни жамият бойлиги сифатида тан олишига қаратилган фандир. Саналогия касалликларни келиб чиқиш сабабларининг (патогенези) асосий қонуниятларини хисобга олган ҳолда, соғлиқни шакллантириш йўллари ва механизмини (саногенези) ишлаб чиқади ҳамда аҳоли саломатлигига таъсир этувчи омилларни бутунлигича чуқур ўрганади. Кўпгина текширувлар натижасига кўра ва маколаларда чоп этилишича, аҳоли саломатлигини бахоловчи омилларнинг: - 50-55% и турмуш тарзи ва турмуш шароитига; - 15-20% и инсонни ураб турган ташки муҳитнинг ҳолатига (унинг таркиби, ифлосланганлик даражаси), экологик фожиасига; - 20% гачаси – ички, наслий сабабларга (ген-хромосом таркибининг динамикаси ва ҳолати, тугма аномалиялар ва бошқалар); - 10-15% и соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати ва ривожланиш даражасига боғлиқ. Бу эса ўз йўлида янада аҳоли саломатлига, жумладан болалар саломатлигига таъсир этувчи салбий омилларни бартараф этиш лозимлигини ва шундагина соғлом турмуш тарзини шакллантиришга эришиш мумкинлигини такоза этади. Саналогия, жамият саломатлигини мустаҳкамлаш ва уни яхшилаш йўлида, келажакдаги мақсади стратегик профилактикани ишлаб чиқишни ўз зиммасига олади. Саналогия тарихий тиббиёт ютукларига таянган ҳолда, касалликни олдини олишга қаратилган барча маълумотларни йигади ва уларни жамлайди. Машхур табиб Гиппократ, юзага келган касалликни даволагандан кўра, уни келиб чиқишини олдини олган осонрок, деб айтган. Бунда фақат юқумли касалликларга қарши олиб бориладиган санитар-окартув тадбирлар эмас, балки касалликни эрта аниқлаш ва даволаш ишлари, олиб бориладиган диспансеризация ишлари самараси, оммавий тиббий куриклар ва аҳолини автоматлаштирилган мосламалар ва аппаратуралар ёрдамида текширувдан ўтказиш амалиёти хисобга олинади. Умумдавлат соғлиқни сақлаш тизимида замонавий тиббиёт жараёнларига боғлиқ ҳолда профилактика ишларини ўрганиш, ижтимоий иқтисодий шароитни хисобга олган тарзда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган профилактик тадбирлар усулларини ва самарали дастурини ишлаб чиқиш имкониятини яратади. Бу йўналишда саналогиянинг асосий вазифаларидан бири – бошқа мутахассислар билан биргаликда яхши экологик шароитлар яратиш йўлларини излаб топишдан иборатдир. Бирламчи профилактика дастури («Саломатлик» дастури) тажрибаси, ҳамда БССТ (БССТ) иштирокидаги дастурлар ва бошқа хорижий бирлашмалар уларнинг самарали эканлигини кўрсатмоқда. Масалан, юрак кон-томир тизими касалликлари профилактикасининг кооператив дастури, БССТ тармокларида 27та мамлакат иштирокида иш олиб бориб, 10-15 йил ичида кўпгина давлатларда (Япония, АКШ, Финляндия, Канада ва бошқалар) бу касалликлар сабабли юзага келаётган ўлимни 30%, вахоланки 40%га камайтирди. Бу эса умумий ўлимни 10%га камайишига олиб келди. Шундай қилиб, саналогиянинг асосий вазифаси – саломатлик резервини аниқлаш ва бахолашдан иборатдир. Бундай муаммонинг муҳим ахамият касб этувчи масаласи бўлиб, касалликнинг клиник белгилари намоён бўлмасдан туриб касал шахсни аниқлашдир. Баъзи бир олимлар бундай холатда инсонни соғлом деб билсалар, баъзилар касалликка чалинган деб ҳисоблайдилар. Бундай инсонлар эса кўпчиликни ташкил қилади. Аҳолини саломатлигини мустаҳкамлашнинг асосий йўлларидан бири соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шунингдек, экологик муаммоларни хал қилиш – табиатни ва ташки муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш тизими, тиббий хизмат самарасини ошириш орқали ижтимоий-профилактика йўлларини камол топтиришдир. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг энг қийин муаммоларидан бири, чунончи, саналогия – бу ўз саломатлигини бахолашга нисбатан жамоат туйгусини бошқаришни ва соғлом турмуш тарзини кўришга ўргатишдир. Бир канча сабабларга кўра яъни умумий ва санитар маданиятни каноатсизлиги, аҳолининг кўпгина қисмида тиббий маданиятнинг сустлиги, тиббий хизматга ишончсиз каралиши натижасида шахсий ва жамият саломатлигини мустаҳкамлаш туйгуларининг пасайиши, тиббий онгни пастлиги шахсий ва жамоат саломатлигининг ахамияти ҳақида жамият туйгулари пасайтириб бормоқда, бу эса уни муҳофаза қилиш кераклигини талаб этади. Баъзи олимлар айтишича, ишчи ва хизматчиларнинг 40% тиббий куриклардан утмаслиги, аммо уларнинг ҳар учинчиси сурункали касалликлар билан огриганлиги ва даволанишга муҳтож эканлиги маълум. Юрак кон-томир касалликларини тарқалиш даражаси ва уни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш бўйича тадкикот олиб борилганда, унинг натижаси шуни кўрсатдики, текширувдан ўтказилганларнинг фақат 32%и миокард инфарқтида ва 44%и инсульт келиб чиқишида асосий омил - кон босимининг кутарилиши эканлигини, ҳамда 44%и чекиш сабаб бўлишини англаб етдилар. Шуни тушиниш керакки, жамоат саломатлиги фақат давлат ёки жамият зиммасида эмас, балки ҳар бир шахснинг ўз саломатлиги ҳақида кайгуришидадир. Бунга асосан саналогия ўз иш фаолиятида бир неча аспектларга эга, чунончи, хамоат саломатлиги критерияларини аниқлаш зарурияти тугилади, шу қаторда жамоат саломатлиги хаёт тарзи билан боғлиқлик ва хаёт тарзи орқали бахоланади. Чунки саломатлик тиббий-санитария ва демографик кўрсаткичлар – ўлим, касалланиш, ногиронлик кўрсаткичлари билан бахоланади. Download 211 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling