Ш. Т. Искандарова, М. Т. Кариева, Г. А. Джалилова, Н. А. Максудова соғлик ва касаллик социологияси


Илмий ва маданий савияси паст бўлган оилаларда


Download 211 Kb.
bet6/15
Sana30.04.2023
Hajmi211 Kb.
#1406769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Соглик ва касаллик социологияси

Илмий ва маданий савияси паст бўлган оилаларда катталар орасида учрагандек, болаларда хам касалланиш юқоридир, асосан юқумли касалликлар, упка касалликлари, жумладан сил касалликлари.
Соғлом хаёт тарзини шакллантиришда асосий бўлиб ҳисобланади:

  • зарур бўлган меҳнат, маиший ва овқатланиш шароитларини яратиш;

  • ёмон одатлар -алкоголлик, чекиш, кайф берувчи моддалардан фойдаланиш ва дорилар кабул қилишга қарши кўрашиш

  • соғлиқка таъсир этувчи бошқа омилларни бартараф этиш

Тиббий фаоллик хам ахамиятли уринни эгаллайди. Перинатал ўлим оналарнинг аёллар маслаҳатхоналарига ўз вактида ва тез-тез бориб туришига боғлиқлик. Хомиладорлик вактида аёллар маслаҳатхонасига 6 маротаба борилса перинатал ўлим 1000 туғилганларга нисбатан 3-4 тана ташкил қилади, агар ўз вактида борилмаса 1000 туғилганга 200 та тугри келади, яъни 6 маротаба кўпдир. Сурункали зотилжамнинг огир формаси билан касалланган болаларнинг 22 фоизини ота-оналари уйда даволаганлар, 12 фоизи касалланган вактида болалар богчасига юборилган. Касалликнинг биринчи кунида педиатрга шаҳар шароитида 80-90 фоизи, қишлоқда эса 20-30 фоизи.мурожаат этган.
Соғлом хаёт тарзини таъминлаш учун соғлиқни яхшилаш ва сақлашда фаолликни кутариш керак, бирламчи профилактикани яхшилаш, йиллик диспансеризация ишини такомиллаштириш, аҳолининг санитар- маданиятини кутариш лозим. Бунга соғлиқни сақлаш маориф ва маданият ташкилотлари ҳамда органлари биргаликда жалб қилинишлари лозим.
Аҳоли, айниқса болалар саломатлигини мустаҳкамлашда аёллар саломатлик ҳолати муҳим урин эгаллайди. Асосий омиллардан бири – бу соғлом меҳнатдир, шунинг учун аёл меҳнатини муҳофаза этиш аёллар ва болалар касалликларини олдини олиш усулларидан бири бўлиб ҳисобланади, яъни соғлом авлоднинг ривожланиши учун кўрашишдир.
Кишининг меҳнат фаолияти хаётининг асосий қисмини ташкил этади, унинг жараёнида инсон шахси шаклланади ва у ишнинг мазмунига, меҳнат кандай шароитда бажарилаётганлигига, ишчиларнинг саломатлик холатларига, ишлаб чиқаришига боғлиқ булади.
Илмий-техникавий ривожланиш соғломлаштиригш йўлида меҳнат шароитларидаги барча камчиликларни йўқота олмайди, баъзи холларда унинг ўзи инсон соғлиғига таъсир кўрсатадиган янги меҳнат муаммолари, сабабалари пайдо бўлишига олиб келади. Ишлаб чиқарищнинг турли тармокларида меҳнат ўзгача ташкил килинганлиги туфайли касалликларни олдини олиш – профилактика хам ўзига хос хусусиятларга эга.
Бизнинг мамлакатимизда йилдан-йилга саноат ва қишлоқ хўжаликда ишловчи аёлларнинг сони ортиб бормоқда. Саноат ва қишлоқ хўжаликда ишловчи ҳар бир аёл атроф муҳитдаги ҳар хил омилларга - кимёвий моддалар, тебраниш, микроклимат шароитлар, электомагнит тулкинлар ва бошқаларга дуч келади. Масалан, ишловчи аёллар саломатлигига саноатнинг кимёвий омиллари, психо-эмоционал омиллар, шунингдек, физик омиллардан шовкин, тебраниш, чанг ва х.к.лар таъсир этади. Бундан ташкари ишловчи инсон организмига меҳнат жараёнининг бошқа хусусиятлари хам таъсир этади, яъни хаддан ташкари жисмоний ҳаракат қилиш, нокулай бўлган иш ҳолати, кўзни толиктириш, диккатни кучайтириш, асаб-рухий толикишлар ва бошқа омиллар. Бу омиллар организмга алоҳида-алоҳида эмас, балки комплекс равишда таъсир этади.
Аёл организми ўзининг тузилиши жихатидан эркакларга нисбатан огир жисмоний меҳнатга кам мослашган. Шу сабабли атроф муҳит ва ишлаб чиқаришнинг салбий таъсир этувчи омиллари аёлларнинг ренпродуктив фаолиятини бўзилишига, жисмоний ривожланишини ёмонлашишига ва уларнинг болаларида касалликларни кўпайишига, улик болалар, нуқсонли болалар туғилишига сабабчи булади. Шунинг учун меҳнат тўғрисидаги қонунларда аёлларни ишлаб чиқаришда огир ишларга ва меҳнат шароити ёмон бўлган ишларга жалб қилиш такикланишига катта ахамият берилган.

Download 211 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling