Хаёт тарзига ва соғлиқка таъсири қилувчи асосий омиллар булар:
Ёмон иш шароитлари.
Моддий-маиший шароитларнинг ёмонлиги.
Оиланинг тез бўзилиши, ёлгизлик.
Паст даражадаги илм ва маданият.
Нотугри овқатланиш.
Чекиш
Ичкилик ичиш
Ўзидан чиқиш ҳолатида бўлиш.
Адинамия (ҳаракатсизлик), гиподинамия (камҳаракатлик)
Наркотиклар (кайф берувчи) кабул қилиш.
Урбанизация юқори даражада бўлиши
Инсоннинг меҳнат фаолияти, унинг хаётининг асосий қисмини ташкил этади. Илмий техникавий тараккиёти даврида меҳнат ўзининг формасини ўзгартиради. Илмий техникавий тараккиёти даврида муҳим силжиш асосан ишловчиларнинг меҳнатининг характерида ва мазмунида, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштиришда содир булади. Техникавий тарқакиётнинг энг асосий йўналишидан бири кимёнинг ривожланиши, энергетика системасининг актив ўзгаришларидир. Буларнинг барчаси меҳнат жараёнининг яхшиланишига олиб келса, бу эса ўз йўлида меҳнат шароитларининг ёмонлашиб бориши ҳамда уларни аҳоли соғлиғига салбий таъсир этишига сабаб булади.
Экологиянинг яъни атроф муҳитнинг ишлаб чиқариш колдиклари билан заҳарланиши, ифлосланиши меҳнат шароитларини ёмонлаштиради ва аҳоли орасида касалланишни кўпайтиради.
Аҳоли соғлиғига – ёмон моддий-маиший шароитлар ҳамда оилавий муносабатлар хам таъсир кўрсатади. Бир қатор муаллифлар натижасига асосан 3 ёшгача бўлган болалар касалликлари тўлиқ бўлмаган оилада тўлиқ оиладагига нисбатан 1,5-2 баробар кўпроқ кузатилади.
Уйку, овқатланиш, сайр қилиш ва бошқа жисмоний активликнинг бўзилиши боланинг биринчи йилидаёк унинг соғлиғига таъсир эта бошлайди, ҳар учинчи бола зотилжам билан огрийди, тугри режимда бўлган болага нисбатан 4 маротаба кўпроқ касалланади. Кун тартибига риоя этмаган бола соғлиқнинг коникарсиз кўрсаткичларига эга булади – тез-тез уткир сурункали касалланиш, жисмоний ривожланиш кўрсаткичларининг пастлиги ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |