Шаҳарлар географияси


- йўналиш – сиёсий салоҳият


Download 345 Kb.
bet10/15
Sana06.04.2023
Hajmi345 Kb.
#1335958
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Солиев А.С.-Шаҳарлар географияси

5- йўналиш – сиёсий салоҳият бўлиб, бунда глобал шаҳарларнинг жаҳон миқёсида энг муҳим обьектларни қай даражада ўзида жамлай олганлиги эътиборга олинади. Масалан, Токиода Япония Банки, Токио Фонд биржаси, шунингдек, барчага яхши таниш бўлган Toyota ва Sony корпорациялари штаб-квартиралари жойлашгани ҳолда, Лондон ва Ню-Йоркда ҳам шундай марказлашув ҳолатларини кузатишимиз мумкин.
Ҳозирда глобал шаҳарлар турли олимлар ва тадқиқот ташкилотларида турлича мезонларга кўра таснифланади ва баҳоланади. Масалан, П.Геддес изоҳида бизнес фаолияти асосий кўрсаткич сифатида қабул қилинган бўлса, Саския Сассен ишларида уч йўналиш – ҳудудий ва ижтимоий марказлашув, иқтисодий хизмат кўрсатиш ва молиявий салоҳият бўйича тавсифланиб, уларга юқорида келтирилганидек Токио, Лондон, Нью-Йорк киритилган.
Р.Тейлор 10 та глобал шаҳарларни 3 хил бизнес- хизмат турларини - реклама, банк ва хуқуқ соҳаларига тегишли хизматларни бажарувчи жаҳон фирмаларини тадқиқ этиш асосида шуни аниқлайдики, шаҳарларнинг глобаллашувида айнан бизнес хизматлар халқаро корпорациялардан ҳам муҳимроқ, етакчи омил бўлар экан. Унга кўра Нью-Йорк биринчи, кейинги ўринларда Лондон, Лос-Анжелес, Чикаго, Франкфурт, Токио, Милан, Сингапур, Париж, Гонконг туради.
Инглиз олими П.Холл эса глобал шаҳарлар ихтисослашувининг 18 турини ажратади. Хусусан, – жаҳон сиёсий марказлари, трансмиллий корпорациялар-нинг штаб-квартиралари, йирик банклар, халқаро биржалар, хуқуқий ташкилотлар жойлашган марказлар ва б. Лекин айрим ҳолларда транспорт тугунлари, йирик портлар ҳам шу ҳисобга киритилади.
“The Globalization and World Cities” (GaWS) ўз таснифларида штаб-кватираларнинг сони ва тўрт усул – молиявий, аудиторлик, реклама ва хуқуқий бизнес каби хизмат турларига катта аҳамият берган. Кейинчалик бу баҳолаш мезони бироз такомиллаштирилиб, улар α, β, γ, δ – тўрт гуруҳга ажратилиб, 12 балли тизим асосида гуруҳларга ажратилган. Умуман олганда, α шаҳар даражаси 10 та шаҳарга берилиб, β шаҳарлар доирасида ҳам шундай ҳолатни кузатиш мумкин. Даражалар пасайгани сари шаҳарлар сони ҳам ошиб борган: γ шаҳарлар тоифасига 36 та шаҳар кирса, δ шаҳарлар сони 58 тани ташкил этган.
Юқорида кўриб чиқилган фикрлардан шундай хулосага келиш мумкинки, глобал шаҳарларни таснифлаш аввалига шу шаҳарларда мавжуд имкониятларни ҳисобга олиш орқали белгиланган бўлса, вақт ўтиши билан улар ҳам ўз ўрнида имкониятлар даражасига кўра алоҳида гуруҳларга ажратилган. Бу гуруҳлар таркиби йиллар бўйича бироз ўзгараётган бўлсада, унинг ҳозирги кунда юқори ўринларни эгаллаб турган глобал шаҳарлар сафига кейинчалик қайси шаҳарлар қўшилиши мумкинлигини кўрсатувчи асосий йўлланма бўлишига шубҳа йўқ.


Download 345 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling