Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
МУҲАНДИСЛИК ГЕОДЕЗИЯ ИЗЛАНИШЛАРИ
Download 1.4 Mb.
|
ШНК1.02.07-15 ўзб.
МУҲАНДИСЛИК ГЕОДЕЗИЯ ИЗЛАНИШЛАРИ.
УМУМИЙ ТЕХНИК ТАЛАБЛАР 5.1. Қурилиш учун муҳандислик геодезия изланишларини мазкур шаҳар-созлик нормаларининг 4.2 бандига асосан бажариш керак. 5.2. Қурилиш учун муҳандислик геодезия изланишлари қурилиш ҳудуди-нинг табиий ва техноген шароитларини комплекс баҳолаш ва объектларнинг лойиҳаланишини, қурилишини ва улардан фойдаланишни таъминлаш учун зарур бўлган топография, геодезия материалларини ва жойнинг ситуацияси ва рельефининг (шу жумладан сув ўтказгичлар, сув ҳавзалари ва акваториялар туби тўғрисида), амалдаги бино ва иншоотлар (ердаги, ер остидаги ва ер усти-даги), режалаш элементлари (рақамли, график, фотографик ва бошқа шакллар-да) олинишини таъминлаши керак. 5.3. Қурилиш учун муҳандислик геодезия изланишлари таркибига мақсади, лойиҳалаш босқичи, объектнинг тури ва бошқа омилларга боғлиқ равишда қуйидагилар киради: - мавжуд маълумотлар ва ўтган йилларда бажарилган муҳандислик изла-нишлари материалларини (топография-геодезия, картография, аэрокосмик ва ерни масофадан зондлаш (ЕМЗ)) жамлаш ва қайта ишлаш; - муҳандислик изланишлар ҳудуди (майдон, участка, трасса)да дала текшириш ишлари (ҳудуд рекогносцировкаси); - геодезия таянч тармоқларини, қурилиш учун махсус кўзда тутилган гео-дезия тармоқларни ҳам қўшиб – 3-4 синф геодезия тармоқларини, қуюқлаштирилган 1- ва 2 - разрядли геодезия тармоқларини, ҳамда II, III ва IV синф нивелир тармоқларини тузиш (ривожлантириш); - планли-баландлик съёмка геодезик тармоқларини тузиш; -ўта муҳим саноат бино ва иншоотлари учун, транспорт тоннеллари учун махсус геодезия тармоқлари тузиш; - ер юзасида содир бўладиган ҳозирги замон вертикал ва горизонтал ҳаракатларни кузатиш мақсадида махсус геодезия тармоқлари тузиш, геодинамик тадқиқотлар; хавфли табиий ва техноген жараёнлар тарқалган ҳудудларда ер юзасининг ва тоғ жинслари қатламларининг деформацияларини мунтазам равишда геодезик кузатишлар; - 1:10000-1:200 масштаблардаги топография (ер усти, аэрофототопо-графия, космик) ер ости ва ер усти иншоотларининг съёмкаларини ҳам қўшиб, съёмкалари; - масштаблари 1:10000-1:200 муҳандислик топографияси харита ва планларини1 янгилаш; -чизғий иншоотларни трассалаш; - муҳандислик геологияси ковламларини, геофизик ва бошқа муҳандислик изланишлари нуқталарини лойиҳадан жойга кўчириш ва боғлаш бўйича геодезик ишлар, бино ва иншоотларнинг бурчакларини, ер ости муҳандислик коммуникацияларини, геофизик ва бошқа кузатув нуқталарини координациялаш; - муҳандислик-гидрография ишлари; - мавжуд корхоналар, бино ва иншоотларни реконструкциялаш ва техник қайта жиҳозлаш лойиҳаларини асослаш учун, ер ости ва ер усти бино ва иншоотларини ҳам қўшиб, бажариладиган геодезик ишлар; - амалдаги суғориш ва қуритиш иншоотлари системасини реконструкциялаш ва кенгайтириш, сув чиқариш, гидротехник иншоотлар қуриш билан боғлиқ геодезик ишлар - каналлар, коллекторлар, дарёлар кўллар, сув омборлари съёмкаси; - мавжуд темир йўллар ва автомобил йўллари съёмкаси; - муҳандислик-топография планларини тузиш ва кўпайтириш. ___ Эслатмалар. 1. Ер ости ва ер усти коммуникациялари қалин жойлашган саноат корхоналари ва __________ 1) Муҳандислик топография плани – лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш учун зарур бўлган техник кўрсаткичларини келтирган ҳолда, жойнинг ситуацияси ва элементлари, мавжуд бино ва иншоотлар, ер ости ва ер усти бино ва иншоотларини ҳам қўшиб, кўрсатилган махсус топография плани. кўчалар тор кўчалар, ўтиш жойлари)нинг айрим участкаларида 1:200 масштабдаги съёмкани ўтказишга рухсат берилади. Бундай масштабдаги съёмкани бажаришга техник талаблар буюртмачининг топшириғида белгиланган бўлиши ва ишлар дастурида асосланган бўлиши керак. 2. Каналлар, коллекторлар, дарёлар, кўллар, сув омборларининг съёмкасини қирғоқлар бўйлаб ҳар 50-100 метрда жойлаштириладиган пикетлар ёрдамида магистрал план-баландлик юришлар билан кўндаланг профиллар ёрдамида бажариш керак. Кўндаланг профилларнинг узунлиги қирғоқларнинг ҳар икки томонига ва пикетлар орасидаги масофага ........ Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling