Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Изланишлар участкасининг майдони, кв.км


Download 1.4 Mb.
bet9/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Изланишлар участкасининг майдони, кв.км

Таянч геодезия тармоғи

Триангуляция, трилатерация, ер йўлдошлари ёрдамида ўлчашлар ва полигонометрия

нивелирлаш класси

класс

разряд

3* гача
3 дан 5гача(5 ни ҳам қўшиб)
" 5 " 10 "
" 10 " 25 "
" 25 " 60 "
"50 " 200 "
200 ва ундан ортиқ

-
-

-
4
4


3;4
2;3;4

-
2

1;2
1;2


1;2
1;2
1;2

техник
IV

IV
IV


III- IV
II-IV
I-IV

Эслатмалар. 1.Амалдаги ва реконструкцияланаётган саноат корхоналари ҳудудида геодезия таянч тармоқларининг класси (разряди)ни оширишга рухсат берилади.
2.Махсус мақсадлар учун мўлжалланган геодезия тармоқларини тузишга рухсат берилади. Бу каби геодезия тармоқларни тузиш зарурлиги ҳар бир алоҳида олинган ҳолатда изланишлар дастурида асослаб берилган бўлиши керак.
3. Майдони 3 кв.километргача бўлган участкаларда геодезик съёмка тармоғи- теодолит ёки триангуляция йўллари (теодолит йўллари ўрнига), нивелирлашнинг техник ва (ёки) тригонометрик йўллари ташкил этилади.

5.16 Планли съёмка тармоқлари пунктларининг геодезик таянч тармоқ пунктларига нисбатан, шу жумладан планли таянч нуқталарининг ўртача хато-лиги план масштабида очиқ жой ва қурилиш билан банд ҳудудда 0,1 милли-метрдан, дарахт ва бутазорлар тарқалган жойларда эса 0,15 миллиметрдан ошмаслиги керак.


Геодезик съёмка тармоғи пунктлари баландлигининг нивелирлашнинг I, II, III ва IV класслари энг яқин жойда жойлашган репер(марка)ларига нисбатан ўртача хатолиги топография планлари учун қабул қилинган рельеф кесим баландлигининг текис жойларда 1/10 қисмидан, тоғлар ва тоғ олди ҳудудларида эса 1/6 қисмидан ортмаслиги керак.
5.17 Геодезик пунктларни жойда маҳкамлаш ва уларнинг ташқи кўрини-шини шакллантириш “Шаҳарлар, посёлкалар ва саноат корхоналарининг гео-дезик пунктлар марказлари” норматив ҳужжати талабларига кўра амалга оши-рилиши керак.
Боғлаш йўлларини муваққат белгилар билан маҳкамлаш мумкин.
Қурилиш билан банд ҳудудларда, қоидага кўра, бино ва иншоотлар девор-ларига ўрнатиладиган белгилар қўлланилиши керак.
Геодезия пунктларини уларнинг узоқ вақт давомида сақланишини, план ва баландлик ҳолатларининг ўзгармасдан сақланишини таъминлаш, улардан ўл-човлар олиш учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш, атроф-муҳитни муҳо-фаза қилишни ҳам ҳисобга олган ҳолда (халқ хўжалиги учун фойдали ерлар ва ўсимликларни асраш), имкони бўлган жойларда ўрнатиш керак.
Қурилиш билан банд бўлмаган ҳудудларда геодезик съёмка тармоғи пунктларини муваққат белгилар (металл стерженлар, трубкалар, темир йўлларда ишлатиладиган қайрилма михлар, ёғоч қозиқлар ва б.) билан маҳкамлаш лозим.
Қурилиш билан банд ҳудудларда аниқловчи пунктлар этиб, қоидага кўра, ер ости инженерлик коммуникацияларининг чўяндан (металлдан) иборат кузатиш қопқоқлари гардишларида жойда аниқ белгиланган, қаттиқ кертиклардан, юқори кучланишли электр линиялари устунларини маҳкамловчи болтлардан, кўчалар, тор кўчалар, тротуарларнинг қаттиқ қопламаларига қоқилган пўлат михлар, болғалаб ясалган михлар, темир йўлларда ишлатиладиган қайрилма михлардан ва б. фойдаланиш керак.
Таянч геодезия тармоқлари ва узоқ вақт давомида сақланиши лозим бўлган съёмкани асослаш нуқталари учун кроклар тузилиши керак.
5.18. Қурилиш билан банд бўлмаган ҳудудларда чизғий иншоотлар трассалари бўйлаб муҳандислик геодезия изланишларини бажаришда трассаларнинг бошланғич ва охирги нуқталарини, агар улар жойда белгилаб қўйилмаган бўлса, бурилиш бурчакларининг учи, ҳамда тўғри чизиқли участкаларнинг ўзаро кўринадиган створ нуқталари, аммо 1 километрдан кам бўлмаган ҳолда, муваққат белгилар (ёғоч ва темирбетон устунлар, металл стерженлар ва б.) билан маҳкамланиши лозим.
Қурилиш билан банд ҳудудларда трассаларни, қоидага кўра, маҳкамланмайди, уларнинг нуқталари эса чизиқли ўлчовлар ёрдамида ситуациянинг доимий элементларига боғланиши керак.
5.19 Автомобил ва темир йўллар, магистрал каналлар трассалари бўйлаб нивелирлаш белгилари ҳар икки километргача масофада, қувурўтказгичлар трасса-лари бўйлаб эса ҳар беш километргача масофада, (шу жумладан катта сув йўл-ларидан ўтиш ва келгусида ташкил қилинадиган ўлчаш постлари жойларида) ўрнатилиши керак.
5.20 Доимий белгилар билан маҳкамланган геодезик пунктлар “Геодезик пунктларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги” йўриқнома талабларига кўра улар-нинг сақланишини кузатиб туриш учун топширилиши керак.
5.21 Чизғий иншоотлар трассалари бўйлаб олиб бориладиган изланишлар даврида ўрнатиладиган белги ва реперлар, далолатнома тузиш йўли билан буюртмачига ёки у кўрсатган ташкилотга топширилиши керак.
5.22 Муҳандислик геодезия изланишларини олиб бориш учун ишлатилади-ган геодезия асбоблари ушбу нормаларнинг 4.10банди талабларига кўра текширишдан ўтказилиши керак.
5.23 Муҳандислик геодезия изланишларининг натижалари тенглаштиришнининг аниқлигини баҳолаш билан бирга энг кичкина квадратлар усули бўйича тенглаштирилиши керак.
Бу ҳолда таянч геодезия тармоқларининг аниқлигини баҳолаш чегарадош пунктларнинг ўзаро ҳолатининг ўртача квадратик хатолиги бўйича, геодезик съёмка тармоғининг аниқлигини баҳолаш эса съёмка тармоқлари пунктларининг таянч тармоқлари пунктларига (бирламчи пунктлар) нисбатан ўртача квадратик хатолиги бўйича амалга оширилади.
5.24 Ҳар бир объектда ўтказилган муҳандислик геодезия изланишлари натижалари бўйича 4.33 банд талабларига кўра ва инспекциявий ва қабул қилиш назоратлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда техник ҳисобот (“Хулоса” ёки тушунтириш хати) тузилиши керак.
Назорат ва қабул қилиш далолатномаларининг шакли, мазмуни Ғ (дала назорати далолатномаси), G (хонаки шароитда текшириш далолатномаси), Н (инженерлик тармоқлари съёмкаси бўйича дала назорати ва ишларни қабул қилиш далолатномалари) ва I (инженерлик тармоқлари съёмкаси бўйича хонаки шароитда назорат қилиш ва ишларни қабул қилиш далолатномалари) иловаларда келтирилган.



Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling