Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Лойиҳа (ишчи лойиҳа) учун изланишлар
Download 1.4 Mb.
|
ШНК1.02.07-15 ўзб.
6.2 Лойиҳа (ишчи лойиҳа) учун изланишлар
6.2.1 Инженер – геодезик изланишлар топо геодезик материаллар ва объектнинг бош планини (трассанинг оптимал ҳолатини аниқлаш) ишлаб чиқиш учун зарур бўлган маълумотларни олишни, ҳамда ДТИҲ /ДТИА (ПТЭО/ПТЭР) ва ТИА /ДТҲ (ТЭО/ТЭР)ларда ва бошқа лойиҳадан аввалги ҳужжатларни ишлаб чиқишда қабул қилинган лойиҳа ечимларини тўлдиришни ва деталлаштиришни таъминлаши керак. 6.2.2 Қурилиш майдонларида лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун муҳандислик геодезия изланишларида, қоидага кўра, қуйидагилар бажарилиши керак: топографик - геодезик материалларни, шу жумладан илгариги йилларда бажарилган изланишлар материаллари ва маълумотларини йиғиш ва таҳлил қилиш; геодезик таянч тармоқларини қуриш (ривожлантириш); қуюқлаштириш тармоқларини ривожлантириш; планли- баландликли съёмка геодезик тармоқларини тузиш; топографик съёмкалар (планларни янгилаш); бошқа турлардаги изланишларни, шу жумладан хавфли табиий ва техноген жараёнларни ўрганишни ҳам қўшиб, геодезик таъминлаш; планларни тузиш ва кўпайтириш. муҳандислик геодезия изланишларининг таркиби ва ҳажми изланишлар дастурида аниқланиши керак. 6.2.3 Илгариги йилларда бажарилган изланишлар материалларини йиғиш ва таҳлил қилиш натижасида координаталар ва баландликлар системалари тўғрисида, геодезик таянч тармоқларининг марказлари ва ташқи белгиларининг турлари тўғрисида, топография съёмкаларини бажариш вақти ва усуллари, уларнинг масштаблари, рельеф кесимининг баландлиги тўғрисида маълумотлар олиниши керак. 6.2.4 Съёмка олиб борилиши (планлар янгиланиши) кўзда тутилган участкаларнинг чегаралари ва майдони, бошқа турдаги изланишларни таъминлаш заруратини ҳисобга олган ҳолда, техник топшириқда белгиланиши керак . Сув йўлларидан иборат тўсиқлардан ўтиш жойларида топографик съёмка чегаралари, акваторияларда олиб бориладиган муҳандислик геодезия изланишларининг таркиби ва ҳажми гидрометеорологик изланишлар дастурлари талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Эслатма. Топографик съёмка (текшириш) олиб борилиши кўзда тутилган ҳудудларнинг чегаралари чизма (график) иловаларда аниқланади. 6.2.5 Қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун топографик съёмка, қоидага кўра, 1:5000 – 1:2000 масштабларда, 2-жадвалга кўра олинадиган рельеф кесимининг баландлиги бўйича, рельеф характерига боғлиқ равишда, бажарилиши керак. Қурилишнинг ер юзасини текислаш ишлари билан боғлиқ лойиҳаси учун Майдонларни квадратлар бўйича нивелирлаш амалга оширилади. Бунда участка майдонининг конфигурациясига боғлиқ равишда асосий квадратларнинг томонлари 400х400м ёки 200х200м олинади. Асосий квадратларнинг томонлари 20х20метрли тўлдирувчи квадратлар ёрдамида зичлаштирилади, уларнинг учлари нивелирланади, ҳамда квадратлар тўрларини Давлат тармоқларининг бирламчи пунктларига ёки қуюқлаштирилган геодезик тармоққа боғланади. Эслатма. Томонлари 20х20м бўлган квадратлар бўйича нивелирлаш тайёрланган ва текисланган юза бўйлаб амалга оширилади. Ҳудудни ер юзида ётган ҳар хил тошлар, буталар ва қазилган чуқурлардан тозалаш имкони бўлмаган тақдирда, ҳамда мураккаб рельефли (тепаликлар, ботиқлар, сувлвр ювиб кетган ўйиқлар) жойларда, буюртмачи билан келишган ҳолда 1:2000 масштабли мензула, стереофотограмметрик съёмкани амалга оширишга рухсат берилади. Бунда рельефнинг вертикал бўйича кесими ҳар 0,5метрда ўтказиладиган, кейинчалик 20х20м бўлган квадратлар учларининг баландлигини пландаги горизонталлар ёрдамида аниқлаш билан белгиланади. Бундай съёмкаларнинг майдони ободонлаштирилмаган ҳудуднинг контуридан ортиб кетмаслиги керак. 6.2.6 Саноат, агросаноат корхоналарини, темир йўл станциялари ва узелларини реконструкциялаш (кенгайтириш) лойиҳаларини ишлаб чиқиш, аҳоли пунктларини қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун 1:1000 – 1:500 масштаблардаги топографик съёмкалар амалга оширилади. Бунда рельеф кесимининг баландлиги рельеф характерига боғлиқ равишда 2-жадвалдан олинади. 2-жадвал
6.2.7 Чизғий иншоотлар трассалари учун инженер – геодезик изланишлар топо тасдиқланган ДТИҲ /ДТИА (ПТЭО/ПТЭР) ва ТИА /ДТҲ (ТЭО/ТЭР) йўналишлар бўйича бажарилиши керак. Чизғий иншоотлар трассалари учун инженер – геодезик изланишлар таркибига қуйидагилар киради: трасса йўналиши бўйича мавжуд топографик – геодезик, аэрокосмик съёмка материалларини, ҳамда илгариги йилларда бажарилган изланишлар материаллари ва маълумотларини йиғиш ва таҳлил қилиш; трасса вариантларини хонаки шароитларда трассалаш ва белгиланган вариантларни дала шароитларида текшириш (рекогносцировка қилиш); автомобил ва темир йўлларнинг, магистрал каналларнинг, қувурўтказгичларнинг белгиланган вариантлар трассалари бўйлаб, ҳамда индивидуал лойиҳалаш жойларининг (табиий ва сунъий тўсиқлардан ўтиш жойлари, коммуникацияларни, майдончаларни кесиб ўтиш ва б.) топографик съёмкаси; дала шароитларида теодолит ва тахеометрик йўллари ўтказиб, ва трассанинг бутун узунлиги бўйлаб жарлик ва ўйиқлар билан кесилган жойларда бўйлама-кўндаланг профиллар тузиб трассалаш (трассани жойга кўчириш). бошқа турлардаги изланишларни геодезик таъминлаш. 6.2.8 Дала шароитларида текширишларда қуйидагиларни аниқлаш керак: трассанинг белгиланган ҳолатини; трассани кесиб ўтадиган коммуникациялар тўғрисида маълумотлар йиғиш ва уларга аниқлик киритиш; мавжуд планлар мазмунининг ҳозирги замон рельефи ва ситациясига тўғри келмаган тақдирда уларни янгилаш амалга оширилиши керак. планларларни янгилаш, қоидага кўра, иншоот муҳофаза зонасининг кенглигидан кам бўлмаган доирада амалга оширилиши керак. 6.2.9 Автомобил ва темир йўллар, магистрал каналлар, қувурўтказгичларнинг белгиланган вариантлари бўйича изланишлар ўтказилганда топографик съёмкани (планларни янгилашни), трасса вариантларини лойиҳалашни таъминловчи кенгликда амалга оширишга рухсат берилади. 6.2.10 Трасса бўйлаб топографик съёмка (янгилаш) олиб борилиши мўлжалланган жой полосасининг кенглиги чизғий иншоотнинг турига боғлиқ равишда 3-жадвалга кўра белгиланади. 3-жадвал Чизғий иншоотлар съёмкаси полосасининг кенглиги
6.2.11 Ишчи лойиҳа учун муҳандислик геодезия изланишларининг таркиби ва ҳажми лойиҳа ва ишчи ҳужжатлари учун изланишлар таркиби ва ҳажми бўйича кўрсатмани ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling