Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
ҚУРИЛИШДА БАЖАРИЛАДИГАН ГЕОДЕЗИК ВА МУҲАНДИСЛИК -ГЕОЛОГИК ИШЛАР
Download 1.4 Mb.
|
ШНК1.02.07-15 ўзб.
7 ҚУРИЛИШДА БАЖАРИЛАДИГАН ГЕОДЕЗИК ВА МУҲАНДИСЛИК -ГЕОЛОГИК ИШЛАР
7.1 Бино ва иншоотлар деформацияси ва чўкишини геодезик ва геологик кузатишлар 7.1.1 Қурилишда геодезик ишларнинг таркибига мазкур нормалпрнинг 5.3 бандига қўшимча равишда қуйидагилар киради: геодезик ишларни амалга оширишнинг лойиҳасини ишлаб чиқиш; қурилиш учун режалаш геодезик асослари тўрини тузиш; бино ва иншоотларнинг, магистрал ва майдондан ташқаридаги чизғий иншоотларнинг, технологик қурилмаларнинг ташқи режалаш геодезик асос тармоқларини тузиш; майдон ичидаги чизғий иншоотларни, ва улар қисмларини, муваққат биноларни режалаш; бино ва иншоотларнинг майдони ичида режалаш тўрларини бирламчи ва монтаж горизонтларда тузиш; бино ва иншоотларнинг асосий (бош) режалаш ўқларини жойга кўчириш; геодезик ижровий съёмка; бино ва иншоотлар геометрик параметрлари аниқлигининг геодезик назорати; бино ва иншоотларни реконструкция ва таъмирлашда бажариладиган ўлчаш ишлари; участкалар чегараларини жойга кўчириш; бино ва иншоотлар замини деформациясини, ер юзасининг ҳаракатларини ва хавли табиий жараёнларни геодезик ва геологик кузатишлар; бино ва иншоотлар фасадлари ва интерьерларининг фотограмметрик съёмкаси; қурилиш жараёнида геологик ишлар ва тадқиқотлар; тупроқ иншоотларининг геотехник назорати, заминларни тайёрлаш, муҳандислик геологик ҳужжатлаштириш; махсус гидрогеологик тадқиқотлар (намликнинг бир жойдан иккинчи жойга ўтишини ўрганиш, дреажнинг тажриба участкаларини ўрганиш ва б.); сув чиқариш учун эксплуатацион бурғқудуқлар ковлаш, қурилиш майдончаларини танлаш учун келишишлар ва ер участкаларини ажратиш ва б. Изланиш қидирувлар билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан бундай ишларни алоҳида тузиладиган шартномалар асосида, буюртмачининг техник топшириғи ёки алоҳида талаблари асосида бажарилади. Эслатмалар. 1. Қурилишда геодезик ишлар ШНҚ 3.01.03 “Қурилишда геодезик ишлар. Қоидалар тўплами” асосида аниқланади. 2. Объектларнинг қурилиш ва улардан фойдаланиш давридаги муҳандислик геология ишлари ва тадқиқотлари муҳандислик геологик шароитлари мураккаб бўлган йирик объектлар қурилишида изланишлар материалларини муфассаллаштириш, назорат қилиш ва уларга аниқлик киритиш мақсадида амалга ошириш керак. Бу ишлар лойиҳа ҳужжатларини аниқлаштириш ва бино ва иншоотларнинг эксплуатацион ишончлилигини таъминлаш учун, ҳамда бино ва иншоотлар ишлашини назорат- ўлчаш аппаратларидан фойдаланган ҳолда кузатиш ишлари олиб борилганда, ҳамда қурилаётган бино ва иншоотлар пойдеворлари заминининг грунтларини хандақларда текшириш ишлари олиб борилганда амалга оширилади. Бу ишларнинг таркиби ва ҳажми буюртмачи билан келишилган тастурда белгиланади. 7.1.2 Муҳандислик техник изланишлари жараёнида деформацион жараёниларни геодезик кузатиш ва маълумотларини қайд қилиш чекланган участкадаги ер юзасининг ўзгаришларини махсус блокларга ажратиб муфассал ўрганиш учун, ҳамда капитал қурилиш объектларининг хавфсизлигига таъсир қилувчи қурилиш конструкцияларининг ҳолати ўзгаришини ўрганиш учун бажарилади. 7.1.3 Қурилаётган, реконструкция қилинаётган, фойдаланилаётган бино ва иншоотларда деформация ва чўкишларни геодезик кузатиш ишлари, агарда улар хавфли табиий ва техноген жараёнлар тарқалган ҳудудларда жойлашган бўлса, ҳамда бу жараёнлар объектларнинг хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлса, олиб борилади. Эслатма. Сув омборларининг тўғонлари ва уларнинг асосий иншоотлари – гидроэлектростанциялар, йирик гидротехник иншоотлар ҳудудда хавфли табиий ва техноген жараёнлар тарқалган ёки тарқалмаганлигидан қатъий назар натура йўли билан кузатилиши шарт. Кузатувлвр ташкил қилиниши керак бўлган қурилаётган, реконструкция қилинаётган, фойдаланилаётган бино ва иншоотлар ёки уларнинг баъзи қисмларида деформация ва чўкишларни геодезик кузатиш ишларини олиб боришни танлаш ва кўрсатма бериш қурилишни амалга оширувчи ва бу бино ва иншоотлардан фойдаланувчи ташкилотлар билан келишган ҳолда лойиҳачи, қурувчи ёки фойдаланувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Кузатувлар, шакли ва мазмуни В иловада келтирилган, техник топшириқ асосида бажарилиши керак. 7.1.4 Бино ва иншоотларда деформация ва чўкишларни геодезик кузатиш ишлари қуйидагиларни ўз ичига олади: кузатувлар дастурини ишлаб чиқиш; геодезик асос пунктлари (реперлари) жойлаштириладиган жойларни танлаш ва уларни ўрнатиш; деформация маркаларини ўрнатиш; зарурат туғилганда, грунтлар деформациясини қайд қилувчи автоматлаштирилган тизилмаларни (датчикларни) ўрнатиш; деформация маркаларининг силжиш миқдорини инструментлар ёрдамида ўлчаш; ўлчаш натижаларини қайта ишлаш ва аниқлигини баҳолаш; бажарилган ишлар бўйича оралиқ (кузатув цикллари бўйича – Хулосалар) ва техник ҳисобот тузиш. 7.1.5 бино ва иншоотларнинг силжиши ва деформациясининг геодезик кузатувларларини қурилишни бажариш давомида, ҳамда улардан фойдаланиш даврида лойиҳа ҳужжатларида белгиланган ва тасдиқланган деформациянинг шартли стабилланиш даражасига етгунга қадар амалга ошириш керак. Фойдаланилаётган бино ва иншоотларнинг геодезик кузатиш ишларини олиб бориш бино ва иншоотларда дарзликлар (ёриқлар) пайдо бўлганда, чокларнинг ораси кенгайганда, ҳамда бино ва иншоотларнинг ишлаш шароитлари кескин ўзгарган ҳолларда амалга ошириш керак. 7.1.6 Геодезик кузатувларларнинг натижалари бино ва иншоотларнинг ўлчанган ва ҳисобланган (башорат қилинган) деформацияларини бир-бири билан солиштиришни таъминлаши керак. 7.1.7 Циклллар бўйича Хулосанинг таркибига қуйидагилар киради: бино ёки иншоотнинг планида деформацион мониторинг объектлари тўғрисида умумий маълумотлар (бир хил миқдордаги чўкиш линиялари билан); баландлик асоси реперларининг стабиллигини назорат қайдномаси; деформацион маркаларнинг чўкиш ва бир жойдан иккинчи жойга ўтиш, йўналишлар (бурчаклар), оғиш ва силжиш миқдорларининг жамлама қайдномаси; ўтказилган ўлчашларнинг аниқлигини баҳолаш; бевосита кузатувлар маълумотларининг интерпретация натижалари; техник топшириқда кўзда тутилган бошқа материаллар. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling