Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Муҳандислик геологик шароитлар ўрганилганлиги


Download 1.4 Mb.
bet16/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Муҳандислик геологик шароитлар ўрганилганлиги бўлимида:
илгари бажарилган муҳандислик изланишлар ва тадқиқодлар характери, моҳияти ва чегаралари;
ижрочи ташкилотнинг номи, ишлар амалга оширилган давр ва асосий натижалар;
муҳандислик геологик шароитни баҳолаш учун улардан фойдаланиш имкониятлари;
ҳудудни ўзлаштириш ва ундан фойдаланиш тўғрисида маълумотлар;
маҳаллий қурилиш тажрибаси ва бошқалар келтирилади.
Табиий-географик ва техноген шароитлар бўлимида:
рельеф, иқлим, гидрография, геоморфология, ўсимликлар, тупроқлар, тех-ноген босим ҳақида маълумотлар;
муҳандислик муҳофазасининг ҳолати ва унинг самарадорлиги, бино ва иншоотлар заминининг деформацияси (агар у мавжуд ва аниқланган бўлса) характери ва юз беришининг сабаблари келтирилади.
Геологик тузилиши бўлимида:
стратиграфик – генетик комплекслар;
грунтларнинг ётиш шароитлари;
грунтларнинг генетик типлар бўйича ажратилган қатламларининг литологик - петрографик тавсифи;
тектоник тузилиши ва неотектоникаси келтирилади.
Гидрогеологик шароитлар бўлимида:
гидрогеологик тадқиқодларни бажариш усуллари; лойиҳаланаётган объект ва геологик муҳитнинг ўзаро таъсир доирасида ковламалар ёрдамида очилган, корхоналар, бино ва иншоотларнинг қуриш шароитига ва (ёки) улардан фойдаланишга таъсир қилувчи сувли горизонтларнинг тавсифи;
ер ости сувларининг тутган ўрни, уларининг тарқалиши, ётиш шароитлари;
ер ости сувларини таъминловчи манба;
ер ости сувларининг кимёвий таркиби;
гидрогеологик шароитни лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар таъсири остида ўзгариш эҳтимолини баҳолаш каби маълумотлар келтирилади.
Эслатма. Гидрогеологик шароитлар лойиҳа ечимларига катта таъсир кўрсатган тақдирда алоҳида бўлим тарзида келтирилиши мумкин, бошқа ҳолларда уларнинг тавсифи геологик тузилиш бўлимида келтирилса бўлади.
Грунтларнинг табиий-механик хусусиятлари бўлимида грунтларнинг ажратилган типлари (қатлами)нинг таркиби, ҳолати, табиий, механик ва кимёвий хусусиятларининг тавсифи ва уларнинг маконда ўзгарувчанлиги келтирилади.
Ўзига хос хусусиятли грунтлар (чўкувчан, кўпчувчан, органик ва оргоно-минерал, шўрланган, элювиал ва техноген) тарқалган районларда муҳандислик геологик изланишлар олиб борилганда қўшимча қуйидаги маълумотлар келтирилиши керак:
ўзига хос хусусиятли грунтлар мавжудлиги ва уларнинг тарқалганлиги, бу грунтларнинг рельефнинг маълум шаклларига ва геоморфологик элементларга таалуқлилиги, тарқалиш чегаралари, қалинлиги ва ётиш шароити, генезиси ва шаклланиш хусусиятлари, рельефнинг характерли шакллари, литологик ва минерал таркиби, бу грунтларнинг ҳолати ва ўзига хос хусусиятлари келтири-лиши керак.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling