Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.4 Mb.
|
ШНК1.02.07-15 ўзб.
6.3.3 Мураккаб бўлмаган шароитларда ўтказиладиган магистрал қувурўтказгичлар трассалари, 6-20кВли электр кабеллари, алоқа кабеллари трассалари, Электр Узатиш Линиялари трассалари бўйлаб ситуация съёмкаси амалга оширилади. 6.3.4 Корхоналарни реконструкциялаш учун махсус топшириқ бўйича бинолар (иншоотлар) бўйича ташқи ўлчовлар натижаларига кўра 1:500 - 1:50 масштабларда ўлчов чизмалари тузилади. Ўлчовлар натижасида олинган ва координаталар бўйича ҳисобланган бино деворларининг узунлигидаги тафовут деворлар узунлиги 100 метргача бўлганда 10 сантиметрдан ортиқ бўлмаслиги, ва узунлиги 100 метрдан ортиқ бўлганда 1/1000дан ошмаслиги керак. Ер ости ва ер усти иншоотларининг муфассал текширишлари натижалари бўйича 1:50 - 1:20 масштабларда қудуқлар (камералар) эскизлари ва 1:200 - 1:20 масштабларда (уларнинг баландлигига боғлиқ равишда) намунавий таянчлар эскизлари тузилади. Эслатмалар. 1. Ўлчов чизмаларида ёзиб кўрсатилган масофалар ва координаталар ўзаро боғланиши лозим. 2. Эскизлар ўрнига текширилган таянчларнинг суратларини уларнинг ўлчамлари билан тақдим этиш мумкин. 6.3.5 Зарурат туғилганда чизғий иншоотлар трассалари бўйича қуйидагилар бажарилиши лозим: иншоотлар трассаларининг дала трассировкаси; трассани давлат (таянч) геодезик тармоғи пунктларига планли-баландлик жиҳатдан боғлаш; трасса бўйлаб жой минтақасини топографик съёмка қилиш (планлар мавжуд бўлган тақдирда жорий ўзгаришларни съёмка қилиш); изланишларнинг бошқа турларини геодезик жиҳатдан таъминлаш. 6.3.6 Дала трассировкасида ишлар таркибига қуйидагилар киради: трассанинг ўқи бўйича бурилиш бурчаклари ва створ нуқталарни, мустаҳкамлаб теодолит (тахеометрик) йўлларини ўтказиш, реперларни ўрнатиш, пикетажни, эгри чизиқлар элементлари ва кўндаланг профилларни юритиш ва мустаҳкамлаш, трасса ва кўндаланг профиллар бўйлаб техник (тригонометрик) нивелирлаш; 6.3.7 Шаҳарлар ва саноат корхоналарининг қурилиш билан банд ҳудудларида дала трассировкаси ўрнига жой минтақасининг танланган трасса бўйича йирик масштабли топографик съёмкаси кейинчалик трассани мавжуд координаталар ҳамда баландликлар системаларидаги съёмка материаллари бўйича камерал жойлаган ҳолда бажарилиши лозим. 6.3.8 Трасса бўйлаб ва муҳандислик коммуникацияларининг ўтиш, кесишиш, яқинлашиш жойларини топографик съёмкаларнинг масштаблари ва рельеф кесимининг баландликлари 2-жадвалга асосан белгиланади. 6.3.9 Чизғий иншоот трассаси бўйлаб съёмка минтақасининг кенглиги қурилиш билан банд бўлмаган ҳудудларда 100 метргача бўлиши, қурилиш билан банд ҳудудлар учун эса тор кўчанинг (кўчанинг) кенглиги билан чекланиши керак. Мавжуд темир йўллар учун съёмка минтақасининг кенглиги, одатда, темир йўл учун ажратилган ер минтақаси билан чегараланади. Эслатма. Трассаларнинг мавжуд коммуникациялар ва бошқа иншоотлар билан кесишиш ҳамда яқинлашиш участкаларида съёмка минтақасининг кенглиги уларни қайта ташкил қилиш ва кўчириш бўйича лойиҳалаш талабларинининг таъминланишини инобатга олиб қабул қилиниши лозим. 6.3.10 Дала шароитларида бажариладиган хонаки ишларнинг таркиби ва ҳажми, бажариладиган дала ишларининг сифати ва тўлиқлигини назорат қилишни таъминлаши керак. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling