Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Ишчи ҳужжатлари учун изланишлар
Download 1.4 Mb.
|
ШНК1.02.07-15 ўзб.
6.3 Ишчи ҳужжатлари учун изланишлар
6.3.1 Инженер – геодезик изланишлар лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар участкалари учун зарур бўлган топо - геодезик материаллар ва маълумотларни олишни таъминлаши керак. Бу ҳолда қурилиш майдончаларида, қоидага кўра, қуйидагилар бажарилиши керак: геодезик таянч ва съёмка тармоқларини ривожлантириш (қуюқлаштириш); топографик съёмкалар (планларни янгилаш); муҳандислик – гидрография ишлари; бошқа изланишлар турларини геодезик таъминлаш; планларни тузиш ва кўпайтириш. Амалдаги корхоналарни реконструкциялаш ва техник қайта жиҳозлаш учун техник топшириқ талабларига кўра қуйидаги ишлар қўшимча равишда бажарилиши керак: капитал бинолар (иншоотлар) бурчакларининг, стрелкали ўтказишлар марказларининг, темир йўлларнинг асосий ривожлантириш элементлари ва бурчаклари чўққиларининг, муҳандислик коммуникациялари қудуқларининг (камераларининг), таянчларининг ҳамда бошқа нуқталарнинг координаталарини аниқлаш; реконструкция қилиниши ёки қайта ташкил этилиши лозим бўлган муҳандислик коммуникацияларини (иншоотларини), шунингдек лойиҳаланадиган коммуникацияларнинг уланиш жойларидаги таянчлар ва қудуқларни (камераларни) батафсил текшириш ҳамда батафсил съёмка қилиш, уларнинг технологик схемаларини тузиш; мавжуд темир йўллар ва автомобиль йўлларини съёмка қилиш; мавжуд каналлар, коллекторлар, дарёлар, кўллар (сув омборлари) ва гидротехник иншоотларни съёмка қилиш; Эслатма. мавжуд каналлар, коллекторлар, дарёлар кўндаланг профиллар бўйича қирғоқлар бўйлаб ҳар 100-50метрда пикетларга ажратиб съёмка қилинади. реконструкция қилиниши мўлжалланган каналлар, коллекторлар, дарёларни съёмка қилишда кўндаланг профилларнинг орасидаги масофа “Лойиҳа” босқичида 200-300м, “Ишчи ҳужжатлар” босқичида эса 50-100м олинади. Кўндаланг профилларнинг узунлиги ва пикетлар орасидаги масофа техник топшириқда белгиланади. бинолар (иншоотлар) ва технологик қурилмалар бўйича ташқи ўлчовлар; - бино ва иншоотларнинг деформациясини геодезик кузатув; - муҳандислик-геологик ва муҳандислик-гидрогеологик режимли кузатишларни муҳандислик-геодезик жиҳатдан таъминлаш. 6.3.2 Топографик съёмкаларнинг масштаблари съёмка участкаларининг ва лойиҳаланаётган иншоотларнинг тафсифига боғлиқ равишда 4-жадвалга кўра белгиланиши керак. 4-жадвал
Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling