Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Ер юзасининг ва хавфли табиий ва техноген жараёнларнинг геодезик кузатувлари
Download 1.4 Mb.
|
ШНК1.02.07-15 ўзб.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8. МУҲАНДИСЛИК - ГЕОЛОГИЯ ИЗЛАНИШЛАРИ
7.2 Ер юзасининг ва хавфли табиий ва техноген жараёнларнинг геодезик кузатувлари
7.2.1 Ер юзасининг ва хавфли табиий ва техноген жараёнларнинг геодезик кузатувлари қуйидаги мақсадларда амалга оширилади: Ер қобиғида табиий ва техноген жараёнлар таъсирида ҳозирги замонда юз берадиган ҳаракатларини аниқлаш; аҳоли хавфсизлигини таъминлаш; бино ва иншоотларни, ер ости бойликлари ва бошқа атроф - муҳит объектларини муҳофазалаш; юқори даражали ўлчашлар усулларини такомиллаштириш, ҳамда вертикал ва горизонтал силжишларни ўрганиш ва уларни келгусида ўхшаш шароитларда планли – баландлик геодезик тўрларни қуришда фойдаланиш. 7.2.2 Ер юзасининг ва хавфли табиий ва техноген жараёнларнинг геодезик кузатувлари таркибига қуйидагилар киради: топографик – геодезик, картографик, Ерни дистанцион зондлаш ва бошқа материалларни ва муҳандислик изланишлар маълумотларини йиғиш ва таҳлил қилиш; ҳудудларни (майдонча, участкани) рекогносцировка текширишлари, хавфли табиий ва техноген жараёнлар намоён бўлиши ва ривожланиши белгиларини аниқлаш, уларнинг элементларини мавжуд ёки янгидан тузиладиган топографик хариталарга ва муҳандислик топографик планларга тушириш; муҳандислик геодезия изланишлари (геодезик тармоқлар схемаларини, геодезик белгилар ва марказлар конструкцияларини) дастурини, олинадиган натижаларни ўлчаш ва қайта ишлаш усулларини ишлаб чиқиш; геодезик таянч ва деформацион белгиларини (марказларини) ва бошқа назорат – ўлчаш аппаратларини ўрнатиш; қўлланиладиган қурилма ва ўлчаш аппаратларинининг метрологик назорати; геодезик ўлчашларни амалга ошириш; геодезик кузатувлар натижаларини хонаки шароитларда қайта ишлаш (ўлчаш натижаларини дастлабки қайта ишлаш, тенглаш, аниқликни баҳолаш), содир бўлаётган жараёнларни баҳолаш; бажарилган муҳандислик-геодезик қидирув ишлари тўғрисида техник ҳисобот тузиш (жамлама ёки даврий ҳисоботлар, муайян вақт оралиқларидаги ўлчовлар натижалари тўғрисида тушунтириш хатлари). 8. МУҲАНДИСЛИК - ГЕОЛОГИЯ ИЗЛАНИШЛАРИ 8.1. Муҳандислик-геология изланишлари лойиҳаланаётган ҳудуд (регион, район, майдонча, участка, трасса)нинг муҳандислик - геологик шароитининг комплекс ўрганилишини таъминлаши зарур. Комлекс ўрганилиш ичига ҳудуд-нинг рельефини, геологик тузилишини, геоморфологик ва гидрогеологик шаро-итини, грунтлар таркиби, ҳолати ва хусусиятларини, геологик ва муҳандислик геологик жарёнларни, ўзлаштирилган (қурилиш олиб борилган) ҳудудларнинг ўзгаришларини ўрганишлар киради. Геологик муҳитдан рационал фойдаланиш ва муҳофаза қилишни ҳисобга олган ҳолда объектларни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш учун етарли ва зарур материалларни олиш мақсадида, лойиҳаланаётган объектлар билан геологик муҳитнинг ўзаро таъсир доирасида муҳандислик геологик шароитлар ўзгариш эҳтимоллигини башорат қилишни таъминлаш ҳам муҳан-дислик геологик шароитни комплекс ўрганиш доирасига кириши керак. Хавфли геологик жараёнлар тарқалган ҳудудларда изланиш ишлари лойиҳаланаётган қурилиш майдончалари, участкалари, трасса ва уларга ёндош ҳудудларни, хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлиш, транзит ва тарқа-лиш зоналарини ҳисобга олган ҳолда, қамраб олиши керак. 8.2. Муҳандислик геологик изланишлар қуйидаги ишлар комплексини ўз ичига олади: муҳандислик геологик рекогносцировка, муҳандислик геологик съёмка ва муҳандислик геология разведкаси. Рекогносцировка мустақил ишлар мажмуи сифатида олиб борилиши, ёки съёмка ва разведка ишлари таркибига қўшиб олиб борилиши мумкин. 8.3. Муҳандислик геология изланишлари таркибига қуйидагилар киради: - илгариги йилларда бажарилган изланишлар материалларини йиғиш ва қайта ишлаш; - космик, аэрофотоматериалларнинг дешифрировкаси ва аэровизуал кузатувлар; - маршрут кузатувлар (рекогносцировка текширувлари); - тоғ ковламаларини ўтиш (тоғ ковламаларининг турлари,чуқурлиги ва қўлланилиши R иловада) келтирилган; - грунтларни дала шароитида ўрганиш; - гидрогеологик тадқиқотлар; - сейсмик тадқиқотлар; - сейсмик микрорайонлаштириш; - стационар кузатувлар; - грунтлар ва ер ости сувларини лаборатория шароитида ўрганиш; - мавжуд бино ва иншоотлар замини грунтларини ўрганиш бўйича геологик ишлар; - геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар хавфини ва улар оқибатида бўладиган талофатларни баҳолаш; - муҳандислик геологик шароитлар ўзгаришининг башоратини тузиш; - материалларни хонаки шароитда қайта ишлаб техник ҳисобот тузиш. Айрим муҳандислик гелогик изланишлар турларини бажариш зарурати, уларни комплекслаштириш шароитлари (муҳандислик геологик съёмка ва бошқа ҳолларда)ни ва ўзаро алмашишини буюртмачининг техник топшириғи асосида ва лойиҳа босқичлари, муҳандислик геологик шароитларнинг мурак-каблиги, лойиҳаланаётган бино ва иншоотларнинг масъуллик даражасини ҳисобга олган ҳолда муҳандислик изланишлари дастурида белгиланиши керак. Муҳандислик геологик шароитларнинг мураккаблик даражаси Р иловада келтирилган. Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ва лойиҳа учун муҳандислик изланиш-ларда геологик муҳит ва унинг айрим элементларини ўрганишда асосий эътиборни “ҳал қилувчи участкалар”га қаратиб, улардан олинган маълумотларни ёндош майдонларга ёки бутун грунт массивига қўллаш керак. Ҳал қилувчи участкаларнинг сони, жойлашадиган жойлари, ҳамда уларда олиб бориладиган ишлар таркиби ва миқдори изланишлар дастурида белгиланиши керак. 8.4. Қурилиши лойиҳаланаётган районнинг инженер геологик ва гидрогео-логик шароитлари тўғрисидаги материалларни йиғиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш лойиҳалашнинг барча босқичларида қуйидаги вазифаларни ечиш учун олиб борилади: - қурилиш объектларининг лойиҳаларини асослаш учун, шу жумладан дала ишларини бажармасдан, инженер геологик шароитлар тўғрисида ҳисоботлар тузишда; - изланишлар дастурини тузишда. 8.5. Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун бажарилган муҳандислик геологик изланишлар натижаларига кўра 4.33 бандга асосан тузиладиган техник ҳисобот қуйида келтирилган мазмундаги бўлимларни ўз ичига олиши керак: Кириш қисмида: ишларни амалга ошириш учун асос, муҳандислик геологик изланишлар вазифалари, муҳандислик изланишлар райони (майдонча, трасса, уларнинг вариантлари)нинг жойлашган жойи, лойиҳаланаётган объект тўғрисида маълу-мот, бажарилган ишлар тури, ҳажми, уларни бажариш муддатлари, алоҳида иш турларини амалга ошириш услуби, ижрочилар таркиби, изланишлар дастуридан оғишишлар ва уларни асослаш ва бошқалар келтирилади. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling