Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.4 Mb.
bet6/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Эслатма. Ушбу норматив ҳужжатнинг 4.20 бандида кўрсатилган топография-геодезия муҳандислик техник изланишларида техник ҳисобот ўрнига майдони 10дан 300гектаргача съёмка учун (I илова) ёки майдони 10 гектаргача съёмка учун (J илова) тушунтириш хати” тузиш мумкин.
Кенгайтирилган тушунтириш хатиишлар дастури тузилганда, “Қисқартирилган тушунтириш хати” эса муҳандислик техник изланишлари дастури тузилганда тузилади.
Техник ҳисоботнинг, “Тушунтириш хатининг” ва “Ер ости муҳандислик коммуникацияларини фойдаланувчи ташкилотлар билан келишиш варағининг” шакли ва мазмуни қуйидаги иловаларда келтирилган: J илова (техник ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни); К илова (Кенгайтирилган тушунтириш хати”); Lилова “Қисқартирилган тушунтириш хати” М илова (“Ер ости муҳандислик коммуникацияларини келишиш варағи”).
Муҳандислик геология изланишлари, муҳандислик гидрометеорология изланишлари, муҳандислик экология изланишлари, грунт қурилиш материаллари учун изланишлар, ер ости сувлари асосида сув билан таъминлаш манбалари учун изланишлар бўйича тузиладиган техник ҳисоботлар (“Хулосалар”)нинг шакли ва мазмуни ушбу норматив ҳужжатнинг 8-12 бўлимларида келтирилган.
Алоҳида бино ва иншоотлар учун оддий табиий шароитларда олиб борилган муҳандислик геология изланишларида техник ҳисобот ўрнига “Хулоса” ёки тушунтириш хати тузиш мумкин.
Муҳандислик геология изланишлари “Хулосасида” (тушунтириш хатида) бажарилган ишларнинг натижалари қисқа тарзда кўрсатиб берилиши керак.
Муҳандислик геология изланишлари “Хулосаси” (тушунтириш хати)ни тузиш изланишлар кўрсатмасида ва смета-шартнома ҳужжатларида белгилаб қўйилган бўлиши керак.
Ўтган йилларда бажарилган изланишлар давомида тўпланган материаллар лойиҳалашнинг тегишли босқичларини асослаш учун етарли бўлган тақдирда ҳам, уларнинг натижаларини “Хулоса” тарзида расмийлаштириш лозим.
Муҳандислик техник изланишлари бўйича ҳисобот материалларида объектларни лойиҳалаш, қуриш, ҳамда ҳудудни муҳандислик тайёрлашда табиий шароитларни ҳисобга олиш тўғрисида тавсия ва таклифлар бўлиши, ҳамда лойиҳалашнинг кейинги босқичларини бажариш учун муҳандислик техник изланишлари бўйича таклифлар бўлиши керак.
4.33 Техник ҳисобот (“Хулоса”) уч экземплярда тузилади:
бир экземпляр буюртмачига топшириш учун;
бир экземпляр белгиланган тартибда муаллифлик ҳуқуқини сақлаган ҳолда, Республика муҳандислик-техник изланишлар электрон геофондига топшириш учун;
бир экземпляр изланишларни бажарган ташкилотнинг архивига сақлаш учун берилиши лозим.
Эслатма. Буюртмачининг қўшимча талабига кўра, техник ҳисобот (“Хулоса”) ададининг сони кўпайтирилиши мумкин.

4.34 Техник ҳисоботнинг бош (титул) саҳифаси ГОСТ 21.101-97 талабларига кўра расмийлаштирилиши керак ва унда муҳандислик изланишлари ижрочиси-нинг раҳбари ёки унинг ўринбосари, зарур ҳолларда эса бошқа мансабдор шахсларнинг имзолари бўлиши керак.


4.35 Бажарилган дала ишлари натижасида олинган материаллар техник ҳисобот таркибига кирмайди, буюртмачига топширилмайди ва техник ҳисоботнинг асл нусхаси билан бирга муҳандислик изланишлари ижрочисининг архивида сақла-ниши лозим.
Изланишлар маҳсулотининг буюртмачиси (истеъмолчи) билан келишилган ҳолда ҳисобот материалларини ва муҳандислик изланишларининг маълумотла-рини маълумотларнинг электрон элтгичлар (компакт дисклар ва ш.ў.), ҳамда факс, модем (факсмодем) алоқа орқали, Республика муҳандислик изланишлари электрон геофондига эса ҳам қоғоз, ҳам электрон маълумот элтгичларда тақдим қилиш лозим.
4.36 Буюртмачи изланишларнинг ҳисобот материалларини олгандан сўнг икки ой муддатда уларни қабул қилиши ва техник ҳисоботнинг (“Хулоса”нинг) тўлиқлиги ва сифатини, ҳамда буюртмачининг техник топшириғи ва келишилган изланишлар дастурига мос келишини баҳолаши шарт.
Эслатма. Қабул қилиш назорати натижаларига кўра буюртмачи томонидан изланишлар материалларини қабул қилиш баённомаси тузилади.
4.37 Муҳандислик изланишларининг ижрочиси томонидан хизмат маж-бурияти ёки хизмат топшириғига асосан қурилиш объекти бўйича бажарилган муҳандислик изланишлари натижасида ҳосил бўлган ва техник ҳисобот сифатида тақдим этилган маҳсулот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, агар бошқа шарт-шароитлар шартномада (контрактда) кўрсатилмаган бўлса, муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланади.
4.38 Буюртмачи ва изланишлар ташкилоти орасидаги техник масалалар бўйича келишмовчиликлар уларнинг юқори ташкилотлари орқали бартараф этилиши керак.




  1. Download 1.4 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling