Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Турли транспорт воситалари ҳаракат жадаллигини енгил автомобил- никига келтириш коэффициентлари 3-жадвал бўйича қабул қилинади.  1.4


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/68
Sana31.01.2024
Hajmi1.11 Mb.
#1820232
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
shnk-2.05.02-07-uzb

1.3. Турли транспорт воситалари ҳаракат жадаллигини енгил автомобил-
никига келтириш коэффициентлари 3-жадвал бўйича қабул қилинади. 
1.4. Ҳисобий ҳаракат жадаллиги сифатида, иқтисодий изланиш маълумот-
ларига асосланиб икки йўналиш йиғиндисини қабул қилиш лозим. Бунда 
ҳисобий деб йўлнинг белгиланган вазифасига қараб ҳисобий мавсум (ёз, куз, 
баҳор) ёки ой истиқбол даврининг охирги йилидаги суткалик ўртача ҳаракат 
жадаллиги қабул қилинади. Шунингдек, ҳисобий ҳаракат жадаллиги сифатида 
истиқбол даврнинг оҳирги йилидаги 50 соат ичида етишиладиган (ёки 
ошадиган) бир соатлик энг катта жадалликни ҳисобий енгил автомобиллар 
жадаллигига келтирилгани қабул қилинади. 
1.5. Ҳисобий ҳаракат жадаллиги ва вазифавий белгиланиши бўйича турли 
йўл тоифаси талаб қилинса, лойиҳада нисбатан юқори бўлган йўл тоифаси 
қабул қилиниши лозим. 
3
-
жадвал 
Транспорт воситаларининг тури 
Келтириш коэффиценти 
Енгил автомобиллар 
1,0 
Кажавали мотоцикллар 
Мотоцикл ва мопедлар 
0,75 
0,5 
Юк автомобиллари, кўтариш имкониятига кўра, т: 
2,0 
1,5 
6,0 
2,0 
8,0 
2,5 
14,0 
3,0 
14,0 дан ортиқ 
3,5 
Автопоездлар, кўтариш имкониятига кўра, т : 
12,0 
3,5 


ШНҚ 2.05.02-07 7-бет 
Транспорт воситаларининг тури 
Келтириш коэффиценти 
20,0 
4,0 
30,0 
5,0 
30,0 дан ортиқ 
6,0 
Ғилдиракли трактор поездлари: 
1 та тиркамали
3,0 
2 та тиркамали ва қишлоқ хўжалиги машиналари 
3,5 
3 та тиркамали 
5,5 
4 та тиркамали 
9,0 
Изоҳ: 1. Транспорт воситалари юк кўтариш имкониятининг оралиқ қийматидаги 
келтириш коэффициенти интерполяция усули билан аниқланиши лозим. 
2. Автобуслар ва махсус автомобиллар юк кўтариш имкониятининг келтириш коэф-
фициенти уларнинг юк кўтариш имкониятига мувофиқ келадиган асосий автомо-
билларникидек қабул қилиниши лозим. 
3. Тоғли ва пастбаланд жойлар учун юк автомобиллари, автомобиль ва трактор 
тиркамалари учун келтириш коэффициенти 1,2 маротаба оширилиши лозим. 
1.6. Йўлнинг тоифасини белгилашда, режа, бўйлама ва кўндаланг кесимлар 
элементларини лойиҳалашда истиқбол даврни 20 йилга тенг деб қабул килиш 
лозим. 
Йўл тўшамаларини лойиҳалашда истиқбол даврини таъмирлашлараро 
муддатларни ҳисобга олиб қабул қилиш лозим.
Ҳисобий истиқбол даврининг бошланғич йили деб йўл (ёки унинг алоҳида 
қисми) қурилишининг бошланиш йили қабул қилинади. 
1.7. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари қуйидаги ўлчамли 
транспорт воситаларини ўтказиш учун мўлжалланган: узунлиги бўйича - якка 
автомобиллар 12 м гача, автопоездлар ва ғилдиракли трактор поездлари 24 м 
гача, кенглиги бўйича - 2,5 м гача, баландлиги бўйича - 4 м гача. 
1.8. Лойиҳаларда йўлни жойда ўтказиш, режа, бўйлама ва кўндаланг 
кесимлар элементлари ва уларнинг ўзаро уйғунлашиши, кесишмалар ва туташ-
маларнинг турлари, йўл тўшамаси ва йўл пойи тузилмалари бўйича қабул қили-
наётган асосий техник ечимлар меҳнат унумдорлигини ошириш, қурилиш ма-
териаллари ва ёқилғи-энергетик манбаларни тежашга замин яратиши лозим. 
Уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини таққосланадиган вариантлар 
ишлаб чиқиб асослаш керак: қурилиш баҳоси, йўлни таъмирлаш ва сақлаш ха-
ражатлари, қурилишда ва фойдаланишда атроф табиий муҳитга таъсири билан 
боғлиқ бўлган йўқотишлар, транспорт ҳаражатлари (автомобиль шинаси ва 
қисмларининг ейилиши, ёқилғи сарфи), ташиш таннархи, ҳаракат хавфсизлиги 
ва қулайлиги, йўллар хизмат кўрсатаётган xўжалик ва йўл бўйидаги ҳу-
дудларнинг ишлаб чиқариш шароитларининг ўзгариши ва бошқа омиллар. Янги 
йўлларни мавжуд йўллар ёки уларнинг айрим қисмларидан фойдаланиб лойиҳа-
лашда мавжуд йўлларнинг кейинги фойдаланилмайдиган бўлаклари банд қилиб 
турган ерларни қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқли қилиш учун сарф-
ланадиган харажатларни инобатга олиш керак. 
1.9. Йўл қурилиши мураккаб муҳандис-геологик шароитда олиб борил-
ганда, йўл пойининг мустаҳкамланиш муддати йўл қурилиш муддатидан ортиқ 


8-бет ШНҚ 2.05.02-07 
бўлса йўл тўшамасини қуриш босқичма-босқич амалга оширилишига рухсат 
берилади. 
1.10. I-III тоифали автомобиль йўллари асосан аҳоли пунктларини айланиб 
ўтган ҳолда, уларга кириш йўллари қуриш билан ўтказилади. Бунда айланма 
йўлнинг пойи қошидан аҳоли пункти қурилиш чизиғигача бўлган масофа бош 
режа асосида, лекин камида 200 м узунликда қабул қилиниши лозим. 
Айрим ҳолларда техник-иқтисодий ҳисоблар асосида I-III даражали 
йўлларни аҳоли пунктларидан олиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлса, уларни 
ШНҚ 2.07.01-03 талаблари асосида лойиҳалаш лозим. 
1.11. Магистралларнинг шаҳарларга кириш қисмлари узунлиги (магистрал-
ларнинг бош қисми) шаҳар аҳолисининг сонига караб қуйидаги кўрсаткичлар 
бўйича аникланиши лозим: 
шаҳар аҳолисининг сони, млн. одам:
0,5-1,0 1,0-2,0 2,0-4,0
магистраллар бош қисмининг узунлиги, км: 
5-10 10-15 15-20.
1.12. Кўп тасмали йўллардаги ҳаракат тасмалари сони, атроф-муҳитни 
ҳимоя қилиш тадбирлари, йўлларнинг кесишма ва туташмалари, йўл тўшамаси 
тузилмалари, жиҳозлаш элементлари, муҳандислик жиҳозлари (шу жумладан 
тўсиклар, велосипед йўлакчалари, ёритиш ва алоқа воситалари), йўл ва авто-
транспортга хизмат қилувчи бино ва иншоотлар таркиби, бир вақтда бўладиган 
харажатларни камайтириш мақсадида, ҳаракат жадаллигининг ўсиши ва уларни 
босқичма-босқич қурилишини инобатга олиб қабул қилиниши керак. 
1.13. Автомобиль йўлларини лойиҳалашда шаклланган геологик, гидрогео-
логик, экологик ва бошқа табиий шароитларга иложи боришча зарар келтир-
майдиган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларини кўзда тутиш зарур. 
Тадбирларни ишлаб чиқишда қимматбаҳо қишлоқ хўжалик ерлари, мозорлар, 
мачитлар ва бошқа диний иморатлap ва иншоотлар, шунингдек дам олиш мин-
тақалари, қўриқхоналар, даволаш-прафилактика муассасалари ва санаторийлар 
жойлашган жойларни ҳисобга олиш керак. 
Транспорт воситаларининг атроф-муҳитга таъсирини (шовқин, титраш, ис 
гази ва фараларнинг кўзни қамаштирувчи таъсири) ҳисобга олиш лозим. Авто-
мобиль йўли трассасини танлаш, кенг кўламдаги бир-бирига узвий боғлик 
бўлган техник, иқтисодий, эргономик, эстетик, экологик ва бошқа омилларни 
ҳисобга олган вариантларни солиштиришга асосланиши зарур. 
1.14. Автомобиль йуллари, йўл ва автотранспорт хизмати бино ва иншо-
отлари, сувни четга чиқарувчи, ҳимоя ва бошқа иншоотлар, йўл бўйлаб кета-
диган коммуникациялар учун минтақа ажратиш Ўзбекистон Республикасининг 
амалдаги қонунчилигига асосан амалга оширилади. 
Автомобиль йўли қурилиши даврида трасса бўйи конлари ва заҳиралари, 
қурувчиларнинг вақтинчалик шаҳарчаси, ишлаб чиқариш корхоналари, шаҳоб-
ча йўллар ва қурилиш учун бошқа заруратларни жойлаштиришга ажратилган ер 
майдонлари йўл қурилиши, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва бошқа 
ишлар вақтида бузилган ерларни тиклаш бўйича амалдаги меъёрий ҳужжат-
ларга мос ҳолатга келтирилгандан cўнг ердан фойдаланувчиларга қайтарилиши 
лозим. 


ШНҚ 2.05.02-07 9-бет 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling