Шахарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 0.73 Mb.
|
ШНК 2.08.01-05 узб
Атамалар ва тавсифлар
Блоклаштирилган уй – 2 ва ундан кўп квартирадан иборат, хар бири ер участкасига чиқув ва алоҳида мухандислик тизими билан таъминланган квартира типидаги бино. Хизмат кўрсатиш блоки – истиқоматгоҳни (хонадон, яшаш ячейкалари) қўшимча тўлдирувчи маданий-маиший ва хўжалик хоналар гурухи. Уй-интернатлар – ёлғиз қариялар ва ногиронларга тиббий ва маданий – маиший хизмат кўрсатиш, яшаш шароитлари таъминланадиган ихтисослашган истиқоматгох. Ётоқхона яшаш ячейкаси – ётоқхонанинг яшаш ва ёрдамчи хоналарини бирлаштирган бирламчи элементи; яшаш ячейкаси: битта, икки ёки учта хона, дахлиз, санузел, ошхонани ўз ичига олади. Яшаш гурухи – ётоқхона ёки интернатнинг тархий элементи бўлиб, бир нечта яшаш ячейкаси ва хизмат кўрсатиш хоналарини бирлаштиради. Галерея типидаги турар-жой биноси – квартирадан (ёки ётоқхона хонасидан) умумий галерея орқали камида икита зинага чиқиладиган бино. Йўлакли типдаги турар-жой биноси – квартирадан (ёки ётоқхона хонасидан) умумий йўлак орқали камида иккита зинага чиқиладиган бино. Турар-жой секцияси (ёки блок-секция) – бинони туйнуксиз деворлар билан ажратилган қисми бўлиб, ундан битта зина бўлмасига бевосита ёки узунлиги 12м дан ошмаган йўлак орқали чиқилади; секция қаватидаги квартираларнинг умумий майдони 500м2 дан ошмаслиги керак. Турар-жой ховли – маи-ший ва хўжалик мақсадларида фаол фойдаланиладиган, уйга туташган очиқ бўшлиқ. Зина-лифт бўлмаси – зина бўлмаси ва лифтларнинг тик коммуникацияларини жойлашти-риш учун мўлжалланган хона. Зиналар ва зина бўлмалари – яшовчиларни қават-лараро алоқаси ва эвакуацияси учун мўлжалланган; зиналар қуйидаги типларга бўлинади: 1 – ички, зина бўлмаларида жой-лашадиган; 2 – ички очиқ; 3 – ташқи очиқ; оддий, одатдаги зина бўлмалари: Л1 – ҳар қават ташқи деворларида очиқ ёки ойнавандланган туйнуклар билан; Л2 – томдаги очиқ ёки ойнаванд туйнуклар орқали табиий ёритилган; Тутунланмайдиган зина бўлмалари: Н1 – зна бўлмасига қаватдан ташқи ҳаво зонаси орқали тутунланмайдиган очиқ ўтувлар бўйлаб кирилади; Н2 – ёнғинда зина бўлмасига босим остида ҳаво берилади; Н3 – зина бўлмасига қватдан ёнғинда босим остида ҳаво бериладиган тамбур шлюз орқали кирилади; Ёнғин зинапоялар: П1 – тик ўрнатилган; П2 – маршли қиялиги 1:6 дан ошмаган. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling