Квартирани умумий май-дони – 2 – мажбурий илова бўйича
хисобланадиган, квартирани яшаш ва ёрдамчи хоналарининг жамланган майдони.
Ётоқхона – ёлғиз – ўқувчи, талаба, аспирант –
магистрант, ишчи ва хизматчилар вақтинча яшаши учун ихтисослаштирилган истиқоматгох; ётоқхоналарда яшаш ечейкалари ва уларни тўлдирувчи жамоат – хизмат кўрсатиш хоналари кўзда
тутилади; кичик оилалилар учун картира типидаги ётоқхоналар қуришга йўл қўйилади.
Текисланган ер сатхи – бино атрофидаги лойиҳа бўйича текисланган ер сатхи.
Ёртўла (погреб) – озиқ – овқат махсулотларни сақлаш учун ерга чуқурлаштирилган хўжалик иншооти; уй остида ёки алохида жойлашиши мумкин.
Квартира олдидаги ер майдони – уйга (квартирага) ёндошган, унга бевосита чиқиладиган ер майдони.
Ёруғлик камари (карман) – йўлакка ёндошган, уни ёритиш учун хизмат қиладиган табиий ёритилган хона; ёруғлик камари бўлиб, йўлакдан эни 1,2м дан кам бўлмаган ойнаванд эшик билан ажратилган зина бўлмаси ҳам ҳизмат қилиши мумкин, бу холда ёруғлик камарини кенглиги қилиб зина бўлмасидаги ойнаванд эшик кенглиги олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: