Шахс хакида тушунчаси


Сезгиларнинг инъикос назарияси нуқтаи назаридан изоҳланиши


Download 182.41 Kb.
bet16/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Сезгиларнинг инъикос назарияси нуқтаи назаридан изоҳланиши
Сезгилар ҳақидаги материалистик таълимотга кура ҳодисалар ва уларнинг хоссалари бирламчи, сезгилар эса материянинг сезги аъзоларига таъсирининг натижасидир. Бунинг устига сезгилар бизга объектив воқеликнинг ҳаққоний суратини беради, яъни оламни у қандай мавжуд бўлса шундайлигича акс эттиради. Субъектнинг амалий тажрибаси, фаолияти воқеликни акс эттиришнинг бошқа ҳар қандай тури каби сезгиларнинг ҳақиқийлиги мезони бўлиб хизмат қилади.
Иккинчидан, бу концепция бўлиб, унинг учун сезгилар фақат шартли белгилар, ташци таъсирлар тимсоли (И. Мюллер, Гельмгольц) холос. Бу назария рецепторлар қўзғатувчиларнинг маълум бир турларига ва бир хилдаги қўзғатувчилар ҳар хил сезги аъзоларига таъсир этган ҳолда турлича сезгилар ҳосил қилиши мумкинлигидан иборат айрим хусусий фактларга нисбатан ихтисослашишидан келиб чиқади. Масалан, кўзнинг тур пардасига нур таъсир килганда ҳам, Электр токи ёки босим орқали таъсир қилинганда хам нур сезгиси ҳосил бўлади. Айни чоғда механик қўзғатувчи теригами, қулоққами ёки кўзгами таъскр этишига боглиқ тарзда босим, товуш ёки нур сезгисини ҳосил қилиши мумкин. И. Мюллер ана шу фактларга асосланиб, сезги аъзоларининг ўзига хос қуввати (энергияси) ҳақидаги нуқтаи назарини илгари сурган эди. Мюллернинг ғоясига кура, сезги қўзгатувчининг сифатига эмас, балки ана шу қўзғатувчи таъсир кўрсатаётган сезги аъзоларининг ўзига хос қувватига борлиқдир. Демак, бизнинг сезгиларимиз билан ташқи олам ҳодисалари ўртасида ўхшашлик йўқ ва сезгилар фақат қувватларнинг тимсоллари, шартли белгилари ҳисобланади, деб хулоса қилади Мюллер.
Ҳақиқатда эса, гарчи Мюллер томонидан келтирилган фактлар тўгри бўлса ҳам, улар ялпи аҳамиятга эга эмас. Биринчидан, барча қўзғатувчилар ҳам электр токи ёки механик қўзғатувчи каби ҳар ёқлама (универсал) бўлиб ҳисобланмай-ди. Товушлар, ҳидлар ва бошқа қўзғатувчилар кўзга таъсир қилганда кўриш сезгиларини ҳосил қилмайди. Худди шунингдек, нур ва ҳид хам эшитиш сезгисини қўзғата олмайди. Демак, Электр токи ва механик қўзғатувчи каби нисбатан хар ёқлама қўзғатувчилар камдан-кам учрайдиган ҳодисалардир. Иккин-чидан, бир хилдаги фақат битта рецепторнннг ўзига таъсир қилаётган турли хилдаги қўзғатувчилар туфайли ҳосил бўла-диган сезгилар ўз сифати жиҳатидан бир хил бўлмайди. Жумладан, механик зарб ёки электр токи қулоққа таъсир этадиган, дағал эшитиш сезгисини ҳосил қиладики, уни хавонинг тебранишлари туфайли юз берадиган эшитиш сезгиларининг бойлиги билан қиёслашга хам арзимайди.
Муайян сезги аъзолари учун бир хилдаги қўзгатувчиларни ва унинг учун бир хилда бўлмаган кўзгатувчиларни фарқ қила билиш керак. Шу фактнинг ўзи ҳам сезги аъзоларининг воқеалик ашёлари ва ҳодисаларининг хусусиятлари билан белгиланған қувватнинг у ёки бу турини акс эттиришга нафис ихтисослашуви ҳақида далолат беради. Сезги аъзоларининг ихтисослашиши — узоқ давом этадиган эволюция маҳсули, сезги аъзоларининг ўзи эса — тайней мухит таъсирига мослашувчанлик маҳсулидир ва шунинг учун ҳам ўз тузилиши ва хусусиятларига кура ана шу таъсирлар билан айнан бир хил бўлиб ҳисобланади.

Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling