Йўналишларни белгилаш – мақсадни белгилаш билан бирга йўналишлар кетма-кетлигини белгилаб олиш натижани таъминловчи омиллардан ҳисобланади. Чунки энг муҳим ишларни бажарилиши иккинчи ва кейинги даражали ишлар бажарилиш имкониятини оширади. Шу сабабли мақсад сари юришда ишни энг оғир вазифани бажаришдан бошлаган мақбул бўлади. Диққатни жамлаш – белгиланган вазифани бажариш учун диққатни жамлай олиш мавжуд ресурслардан максимал даражада фойдаланиш имкониятини беради. Психологик тадқиқотлар натижасида ёш болалар бир масалага ўз диққатини 7 минут, катта ёшдаги инсонлар эса 40 минут йўналтириши мумкинлигини таъкидлайди. Эртанги кунга олдиндан тайёрланиш – иш куни охирида иш жойингизни тартибга солиш, бажарилган ишларни рўйҳатдан ўчириш ва ишларингизни тартибга солиш керак. Эртанги кунга олдиндан тайёрланиш – иш куни охирида иш жойингизни тартибга солиш, бажарилган ишларни рўйҳатдан ўчириш ва ишларингизни тартибга солиш керак. Иш ва дам олиш вақтларини уйғунлаштириш – ҳар доим иш вақти ва дам олиш вақтларини тўғри тақсимлаш лозим. Вақтни техник бошқаришга оид Франческо Чирилло томонидан 1980 йиллар охирида тавсия этилган “Pomodora” усули энг яхши ҳисобланади. Ушбу усулга кўра ярим соат вақтни 25 минути иш учун, 5 минути дам олиш учун сарфланиши тавсия этилади. Йўқ дейишдан қўрқмаслик – имкониятсиз вазифани бажариш учун йўқ жавобини бериш зарур. Чунки имконияти бўлмаган нарсани бажаришни ваъда қилиб бажармаслик шахсда масъулиятсизлик ҳиссини шаклланишига сабаб бўлади. Янги фикрлар ва ғояларни дарҳол ёзиш – “ёзилмаган фикр йўқотилган хазина” ақидасига риоя этиш. Ғоя ва фикрларни дарҳол ёзиш чунки ўша ғоя ва фикр айнан шу ҳолатда қайта шаклланмайди Вақтни бекорга сарфламаслик – сизни чалғитувчи, вақтингизни олувчи кераксиз ахборотларни чекланг, фойдасиз сайтларни блоклаб қўйинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |