-Раҳбарнинг ходимнинг ишдаги муаммоларини ҳал этмаслиги; -Раҳбар томонидан ходим фаолиятини баҳолашдаги адолатсизлик. Раҳбар (менеджер) ўзига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш учун маълум бир доирада белгиланган ваколатларга ҳам эга бўлади. Ушбу ваколат раҳбарни ташкилотда ишловчи ходимларга нисбатан устунлигини таъминловчи маъмурий механизм ҳисобланади. Ташкилот раҳбари, менеджерлар ўзларига берилган ваколат диорасида ходимлар меҳнат фаолияти устидан назорат олиб бориши мумкин. Ҳокимият – бу буйруқ бериш ва уни ижросини талаб қилиш ҳуқуқидир. Замонавий бошқарув фани асосчиларидан бири ҳисобланадиган Анри Файоль фикрича эса : Ҳокимият- бу нимадир қилиш ёки унинг бошқалардан ниманидир қилишини сўраш ва уни бажарилишини кутишдир.
3. ВАКОЛАТ ДОИРАСИ ВА ШАХСИЙ МАСЪУЛИЯТ МАСАЛАЛАРИ
Ҳокимият тўғрисидаги тушунчалар бўйича ҳанузгача олимлар томонидан ягона тўхтамга келинмаган. Ҳокимият масалаларини ўрганиш натижасида бугунча қуйидаги назариялар шаклланган. Ҳокимият тўғрисидаги тушунчалар бўйича ҳанузгача олимлар томонидан ягона тўхтамга келинмаган. Ҳокимият масалаларини ўрганиш натижасида бугунча қуйидаги назариялар шаклланган. Реляционистик (муносабат, боғлиқлик) назария – ушбу назария вакиллари фикрича – ҳокимият шахслараро муносабат бўлиб, бир кишига берилган ҳуқуқ бошқа шахс хулқ-атворига таъсир этади. Мазкур ёндошув бир неча кўринишларда талқин қилинади. Қаршилик назарияси – ушбу вариант вакиллари Д.Картрайт, Ж.Френч ва Б.Рейвенлар ҳокимият эгасининг объект қаршилигини ўзининг имкониятлари эвазига синдиришидир, деб ҳисоблайди. Айрибошлаш назарияси - П. Блау, Д. Хиксон ва К. Хайнигс каби ушбу назария вакиллари фикрича, ҳокимият бу ресурсларни айирбошлаш жараёнидир. Таъсир ҳудудини бўлиш назарияси – ушбу назария вакиллари ҳокимият- униг иштирокчилари томонидан ўз ролларини маълум бир даврда бошқага алмаштириб туришни кўзда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |