Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
сизларни эр ва хотин деб эълон ҳиламан» ёки «Бинода
чекиш таъцицланган» каби гаплар мақтов, сўров, розилик, ваъда иллокутив мақсадларини ифодалаши мумкинлигини 84 www.ziyouz.com kutubxonasi тасаввур этиш қийин. Шундай экан, гап структур-семантик мундарижаси ва унинг иллокутив имкониятлари ўртасида тизимий боглиқлик мавжудлигини эътироф этмоқ керак. Агарда шундай боглиқлик бўлмаганда, тингловчига сўзловчининг мулоқот мақсадини, у бажараётган нутқий ҳаракат мазмунини англаш қийин бўлар эди. Юқорида айтилганидек, нутқий ҳаракат структурасининг учинчи, энг охирги босқичи перлокутив актдир. Нутқий фаолият таъсирининг натижаси сифатида тавсифланадиган перлокутив акт олдингиларидан (локуция ва иллокуция) тубдан фарқ қилади. Нутқий таъсир натижасини олдиндан айтиш қийин, сўзловчи нутқини эшитган (ёки ўқиган) тингловчининг бўлгуси хатти- ҳаракати, жавоби турлича бўлиши мумкин. Прагмалингвистларнинг ўзлари эътироф этганларидек, «перлокутив акт иллокутивдан фарқли ўлароқ, лисоний ҳодиса эмас, чунки бирор бир перлокутив натижага ҳеч қандай нутқий ҳаракатни бажармасдан туриб ҳам эришиш имкони бор» (8еаг1е, Уапйегуекеп 1985: 12). Перлокуциянинг лисоний таҳлил доирасига кирмаслигини Ж.Лич ҳам қайд этади: «Перлокутив натижа таҳлили прагматиканинг вазифасига кирмайди, чунки прагматик таъсир кучи (нутқий ҳаракатнинг - Ш.С.) мақсади билан боглиқ, натижа билан эмас» (Ьеесй 1983: 203). Қизиқ, нутқий ҳаракат таъсирини прагмалингвистик таҳлил доирасидан четга суриб қўйсак, унда мулоқот тизимини тумтоқ қилиб қўймаймизми?! Мулоқот сўзловчига таъсир ўтказиш, уни бирор жавоб ҳаракатига ундаш учун бажарилади-ку! Нутқий мулоқот мақсади икки сатҳлидир, яъни нутқий ҳаракатда ахборот узатиш ва коммуникатив прагматик мақсад воқеланади. Биринчисида сўзловчининг мақсади ахборот етказиш ёки олиш. Аммо ахборот алмашинуви ҳаракатлари фақат бирор хабар бериш ёки сўраш билан чегараланмайди. Бу ҳаракатлар 85 www.ziyouz.com kutubxonasi ижросидан сўзловчи ва тингловчининг талабини, қизиқишини қондириш мақсади ҳам кўзланади. Бу эса прагматик вазифанинг бажарилишидир. Демак, мулоқот жараёнида прагматик вазифалар коммуникатив мақсад доирасида воқеланади. Шунинг учун ҳам нутқий ҳаракат натижасида юзага келадиган перлокутив таъсирни прагмалингвистик таҳлил доирасига киритган маъқул. Прагматика нутқий таъсир натижасининг ҳосил бўлиши эҳтимолини белгиловчи воситаларни аниқлаш имконини беради. Бундай воситалар қаторига масалан, прагматик мазмунни аниқлаштирувчи иллокутив феъллар кирадилар. Ушбу феъллар нутқий ҳаракат таркибида муҳим рол ўйнайдилар, улар мулоқот мақсади мазмуни ва бажаралаётган нутқий ҳаракатнинг иллокутив кучини аниқ ва очиқ кўрсатиш хизматини ўтайдилар. Масалан, «Кумуиши эртага кииога олиб борамаи» гапининг талаффузи воситасида ваъда бериш нутқий ҳаракати бажарилади, аммо ушбу ҳаракат мазмунини аниқ ифодалаш учун иллокутив феълни қўллаш имкони ҳам бор: «Кумуиши эртага кииога олиб боришга ваъда берамаи». Худди шунингдек, «Дарс цилмайсанми?» синтактик бирлиги сўроқ, талаб, огоҳлантириш, таклиф каби нутқий ҳаракатларни ифодалаши қуйидаги йўсинда аниқлаштирилиши мумкин: «Дарс қилмайсаими, деб Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling