Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
ўткдстшб,
якуний хулоса учун замин яратилади. Прагмалингвистика ва социолингвистика йўналишларининг учрашув нуқталари шунчалик кўп, шунингдек, бу соҳалар шу даражада яқинки, ҳатто айримлар прагматикани ҳозиргача социолингвистиканинг алоҳида бир қисми сифатида таърифлаб келмоқдалар. Шунинг билан биргаликда, прагмалингвистиканинг тадқиқ ҳуқуқига эга эканлиги, бу тадқиқотларда алоҳида мақсад ва вазифалар кўзланишини ҳеч ким инкор этмайди. 259 www.ziyouz.com kutubxonasi Мустақиллик ҳуқуқига эришган прагматика социолингвистика билан қариндошчилик ришталарини узгани йўқ ва бу ришталар янги шаклланаётган йўналишлар - социопрагматика ва этносоциопрагматикани озиқлантириб туришибди. Албатта, ҳозирги рисоланинг хотима қисмида бу йўналишдаги тадқиқотларнинг вазифалари ҳақида батафсил маълумот беришнинг имкони йўқ (қаранг: Сафаров 1990; Сафаров 1991; Сафаров, Тоирова 2007), бироқ мулоқот тизимининг баъзи ижтимоий-маданий белгиларига қисқагина тўхталмасликнинг ҳам иложи йўкдек. Мулоқот жараёнида, у огзаки ёки ёзма бўлишидан қатъий назар, инсон, шахслараро муносабатни таъминлаш вазифасидан ташқари, матн яратиш ва фикрни узвий ифодалаш вазифалари рўёбга чиқади. Шу сабабли мулоқот маҳсули дискурсни турли нуқгаи назардан тадқиқ этиш талаби мавжуд. Дискурснинг тузилиши ва таркиб топишини тадқиқ этиш мақсади кўзланганда, эътибор матн когерентлиги, қисмлар тартибига ва бошқа структуравий хусусиятларга қаратилади. Дискурснинг прагмалингвистик талқини учун эса мазмун ифодаси, унинг зоҳирий ва ботиний белгилари, тагмаъно турлари ҳамда коммуникантлар билим доираси, улар бир-бирини тушунишини таъминловчи когнитив-семантик ҳодисалар тадқиқи муҳимдир. Аммо дискурснинг структуравий ва прагматик - когнитив қатламлари бир хилда миллий- маданий қобиққа эгадирлар. Лисоний фаолиятда воқелик ҳақида ахборот жамланиб, бу ахборот адресатга узатилади (аниқроги, ахборот алмашинуви ҳаракатлари бажарилади). Ахборот жамлаш лингвокогнитив жараён бўлиб, бу жараёнда инсон онгида идрок қилинаётган воқеликнинг «лисоний қиёфаси», образи шаклланади. Борлиқ лисоний қиёфасининг шаклланиши оддий жараён эмас, зеро, 260 www.ziyouz.com kutubxonasi тафаккур фаолиятининг ўзи ҳам кўп босқичли бўлганидек, яратилган коцептнинг лисоний воқеланиши ҳам мураккаб фаолият натижасидир. Биргина концептнинг шаклланиш шароитини олайлик: бу шароитда кўриш, ҳис этиш, тасаввур қилишдан бошланган фаолият образ яратилиши, тушунча ҳосил бўлиши каби концептуал ҳаракатлар мажмуаси билан бойиб боради. Бундан ташқари, бу мажмуа идрок этувчи шахсга хос бўлган индивидуал белгилар ҳамда миллий-этник кўрсаткичларни ҳам қамраб олиши аниқ. Воқелик билан муносабатга киришаётган, уни идрок этаётган шахс онгида маълум миқдордаги ахборотнинг олдиндан мавжуд бўлишини ҳам унутмаслигимиз керак. Шу сабабли ҳар бир инсон «шахсий когнитив майдон»га эга бўлиш ва шу асосда «жамоа («миллий» десак маъқул бўлар эди -Ш.С) когнитив майдони» ҳамда «когнитив базаси» шаклланади (Красньгх 2002: 163). Когнитив база, сўзсиз, этник, миллий кўринишга эга. Аммо бу хусусиятлар когнитив майдонда қандай ҳаракатда бўлади-ю, мулоқот фаолиятининг қайси жиҳатларига бевосита таъсир ўтказади? Бу савол кўпдан буён психолингвистлар диққатини тарк этмаётган бўлса, эндиликда у когнитолог ва прагмалингвистлар учун ҳам долзарблашди. Маълумки, коммуникация - ахборот алмашинуви фаолияти ва бу фаолиятни таъминловчи асосий восита- лисоний белгилардир. Коммуникациянинг самарадорлиги эса қўлланишдаги (лисоний) белгиларнинг барча учун умумийлиги билан таъминланади. Лекин бу умумийлик қандай юзага келиши мумкин ва қандай ўзгаришларга дучор бўлиши кутилади? Бу борада Анна Вежбицка қўллаган «семантик примитив» тушунчасини эслайлик. «Семантик примитив»лар воқеа-предметлар идрокининг ибтидоси бўлиб (шу сабабли бу атамани ўзбек тилига 261 www.ziyouz.com kutubxonasi «ибтидоий маъно бўлаклари» деб таржима қилиш мумкин), уларнинг бирикиши натижасида элементар (оддий) ва мураккаб концептлар ҳосил бўлади (Вежбицкая 2001: 20; \\ЧеггЬ1ска 1994; \¥1ег2Ь1ска 1996). Умумийлик асосан шу оддий, дастлабки концептуал бирликларга хосдир. Уларнинг турли бирикишларидан ҳосил бўладиган мураккаб концептлар эса умумийликдан анча узоқлашиб, хусусийликка интиладилар. Бундай хусусийлик идиоэтник, яъни миллий-маданий мазмун олади. Концептуал фаолиятга хос бўлган ушбу миллий- маданий мазмун мулоқот тизимида ўз аксини топмай қолмайди. Воқелик идроки натижасида ҳосил бўладиган концепт фрейм тузилишида, яъни қолипли равишда кечади. Фрейм борлиқнинг идрок этиш модели сифатида турли мантиқий-руҳий ассоциациялар асосида шаклланади. Фреймни ўзига хос мантиқий фаолият занжири кўринишида тасаввур этадиган бўлсак, унинг турли тугун, бандлардан таркиб топиши эътироф этилади. Бу тугун ва бандларнинг ҳар бири махсус «топшириқ»ни бажаради, вазифани ўтайди. Ана шундай вазифалардан бири миллий- маданий мазмунни ифодалашдир. Фрейм ассоциатив идрок қолипи бўладиган бўлса, бундай мантиқий-тафаккур образларининг кўпчилик қисми миллий-маданийлик хусусиятига эга бўлишини ҳам унутмаслигимиз керак. Яна А.Вежбицкага мурожаат қилишга тўгри келади. Дискурсив фаолиятнинг турли миллий-маданий муҳитларда бир хилда кечмаслигининг сабаблари билан мунтазам қизиқиб келаётган олиманинг фикрича, нутқий мулоқот қоидаларининг турлилиги бу қоидаларда маданий қадриятларнинг номуқобиллиги ёки, ҳеч бўлмаганда, ушбу қадриятлар муносабатларидаги фарқлар ўз аксини топади. Энг асосийси, бу фарқлар ботиний ва тизимий характерга эга ҳамда мулоқот қоидалари аслида «маданий қоидалар» ботиний тизимининг зоҳирланишидир (Вежбицка 2001: 262 www.ziyouz.com kutubxonasi 159). Бу йўсинда зоҳирланиш фрейм таркибидаги миллий- маданий тугунларнинг фаоллашуви асосида юзага келади. Нутқий мулоқот самарали кечишини таъминловчи алоҳида маданиятга хос кўрсатмаларни акс эттирувчи «маданий сценарий»ларни (сийига1 зспрШ) аниқлаш ва қиёслаш у ёки бу жамоа, миллат учун хос бўлган мулоқот фаолияти услублари ва воситаларини билиш учун муҳимдир (\У1ег2Ь1ска 1996). «Маданий сценарий» тушунчасидан фойдаланган ҳолда мулоқот бирликларининг миллий-маданий хусусиятларини тизимли равишда тавсифлаш мумкин. Мулоқот матнининг таркиб топиши икки босқичли фаолиятдан иборат. Бу фаолиятнинг биринчи босқичи концептуал хусусиятга эга бўлиб, айнан шу босқичда коммуникатив мақсадга мос келадиган фрейм шаклланади. Масалан, ишонтириш, қўрқитиш, сўраш, талаб қилиш, таклиф қилиш, огоҳлантириш каби иллокутив мақсадни кўзловчи нутқий ҳаракатларни воқелантирувчи фреймлар мулоқот стратегиясини белгилайди. Иккинчи, яъни дискурсив босқичда концептуал тузилма - фрейм ўз лисоний ифодасини топади. Дискурсив босқич бирликларининг концептуал тузилмалар учун «устқурма қобиқ» вазифасини ўташи кўриниб турибди. Бироқ мулоқот маданий муносабатини худди шу қобиққа боглаб қўйиш ва мулоқот тизимида учрайдиган маданиятлараро фарқларни эстон тилшуноси Х.ЬШм таклиф қилганидек (Ь1йм 1990: 59), фақатгина ифода воситалари тизимидан излаш бутунлай нотўғри бўлар эди. 1990 йилда Молдавиянинг Бэлц шаҳрида ўтказилган симпозиумда ўқиган маърузамдаёқ, мен эстон ҳамкасбимга эътирозимни айтиб, нутқий мулоқот тизимларини қиёслашда ушбу тизим бирликларини таснифлаш ва уларнинг этник хусусиятларини белгилаш билан чегараланиб қолмасдан, балки лисоний фаолиятда доимо 263 www.ziyouz.com kutubxonasi ҳамроҳ бўладиган бундай кўрсаткичларнинг мавжудлиги ва пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш лозимлигини таъкидлаган эдим (Сафаров 1990: 103). Таъкид айтилди-ю, аммо мулоқот тизимида мавжуд бўладиган миллий- маданий фарқларнинг сабабларини топиш йўлини излаш керак эди. Очигини айтсам, ўша пайтларда бу изланишларда нимага таяниш мумкинлигини билмас эдим. Ниҳоят, когнитив тилшунослик гоялари билан махсус ва чуқурроқ шугулланиш жараёнида бу мақсадда лисоний билимнинг ажралмас қисми, унинг асоси бўлган концептуал тузилмалар қиёсига мурожаат қилиш маъқуллигига ишондим. Ахборот алмашинувининг мазмуний негизини ташкил этувчи концептуал тузилма - фреймнинг турли миллий-маданий муҳитларда таркибан мос келмай қолиш ҳолатларига изоҳ бериш ниятида баъзи мисолларга мурожаат қилсак. Тасаввур қилингки, инглиззабон дўстингизникида чой ичяпсиз, у сизга меҳмондўстлик рамзи сифатида «Яна Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling