Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

онгли 
фаолияти туташадиган макондир. Онгли фаолият эса 
доимо маънавий-маданий асосга эга бўлади.
252
www.ziyouz.com kutubxonasi


Хотима ёхуд прагмалипгвистикапипг истиқболи
хусусида
Машҳур 
поляк-рус 
тилшуноси 
И.А.Бодуэн 
де 
Куртенэ 1870 йилда олмон тилшуноси Август Шлейхер 
ҳақида ёзган мақоласида тилшуносликнинг предмети 
ҳақида 
гапириб, 
«инсонга 
хос 
ҳодисалар 
билан 
шугулланувчи барча фанларни ягона бир антропологик 
фанлар гуруҳига бириктириш лозим ҳамда улар табиий 
фанлар билан мустаҳкам алоқада бўладиган бўлса, ушбу 
икки гуруҳни богловчи тугун тилшунослик бўлар эди» 
(Бодуэн 
де 
Куртенэ 
1963, 
I: 
37), 
деган 
эди.
Тилшуносликнинг турли фанлар «ҳамдўстлиги»да етакчи 
роль ўйнаши лозимлиги ҳақидаги бундай башорат йиллар 
ўтиб ўз исботини топган ҳақиқатга айланди. Аммо бу 
ҳақиқатни излаш, топиш осон кечмади. Эндиликда уни 
тўлигича исботлаш вазифаси турибди.
Ҳозирги 
пайтда 
тилшуносликнинг 
инсоний- 
антропологик фан эканлигини инкор этишга ҳеч ким 
журъат эта олмаса керак. Аммо инсонга хос қайси 
хислатларни лисонга боглаш лозим-у, нутқий фаолиятнинг 
қайси жиҳатлари инсоннинг индивидуал шахс ёки 
ижтимоий 
шахс 
сифатидаги 
фаолиятига 
вобаста 
эканлигини аниқлаш осон эмас. Зеро, инсон илмий тадқиқ 
учун энг мукаммал ва энг мураккаб ҳодисадир. Табиий 
фанларнинг тадқиқот объекти - кўзга яққол ташланиб 
турадиган, 
бевосита 
идрок 
этиш 
мумкин 
бўлган 
предметлар ва улар билан боглиқ бўлган ҳодисалар 
эканлиги маълум. Иммануил Кантнинг замондоши бўлган 
олмон файласуфи Иоҳанн Готфрид Гердер (1744-1803) 
инсон «доимий равишда ўз-ўзи ва Ер билан зиддиятда, 
чунки Ер куррасидаги мавжудотлар ичидаги энг тараққий 
этган зот айни пайтнинг ўзида ўз қобилиятини намоён 
қилишда ожиздир», деган эди (Гердер 1977: 135). Бундай
253
www.ziyouz.com kutubxonasi


«ожизлик»нинг сабабини файласуф бир оз олдинроқ 
изоҳлаган: 
«инсоннинг ҳозирги ҳолати ҳеч қандай 
шубҳасиз икки дунёни (фоний ва боқий ҳаёт - Ш.С.) 
богловчи халқа, бўгиндир» (Ўшаасар: 134).
Инсон шунчалик сирли «дунё»ки, кўпчилик бу дунё 
сирларини билишнинг имконияти йўқ деб ҳисоблайди. 
Жавонмардлик тариқатининг асосчиси хоразмлик машҳур 
аллома Нажмиддин Кубро (1145-1221) таълимотига кўра, 
инсонда унинг ўзига хос кичик олами - (олами сугро) ва 
бутун оламнинг (олами кубро) барча хислатлари ўз аксини 
топади. Оламни яхлит, тўлиқ ҳолда тасаввур этмоқ учун, 
яъни «олами кубро»нинг барча хусусиятлари ҳақида 
батафсил маълумотга эга бўлмоқ учун нафақат илоҳий 
олам («олами кабир»), балки инсон оламининг сиру- 
синоатларини билмоқ даркор. Энг асосийси, алломанинг 
фикрича, инсон барча оламларнинг сирини билиб олиш 
имкониятига эга. Бунинг учун у тинимсиз изланиши керак 
(Қаранг: Чориев 2007: 229; Комилов, 1995).
Ҳақиқатдан ҳам инсон мураккаб ҳодиса бўлиб, унинг 
табиати ва фаолиятини, шу жумладан, лисоний фаолиятини 
тадқиқ қилиш, билиш истаги тадқиқотчидан «нозик дид» 
ҳамда тадқиқ объектига нисбатан алоҳида эътиборни талаб 
қилади. Инчинун, тилшуносликнинг антропологик қиёфа 
олиши узоқ жараён бўлди ва бу жараён турли тўсиқларга 
учраб, уларни бартараф этиш умидида турли назарий 
гояларга асосланган ҳолда босқичма-босқич кечди. Жараён 
тугаганича йўқ, у мунтазам равишда давом этмоқда.
Қиёсий-тарихий 
тилшунослик 
йўналишининг 
ашаддий тарафдорлари Ҳ.Остҳофф ва К.Бругманлар 
«Ҳинд-европа тилларига оид морфологик тадқиқотлар» 
номли рисолаларининг илк сатрларида улардан олдинги 
даврда тилшунослик фани ўз объекти -ҳинд-европа 
тиллари тадқиқига «одамзотнинг тили қандай «яшаши» 
(мавжуд бўлиши) ва тараққий этиши ва нутқий фаолият
254
www.ziyouz.com kutubxonasi


жараёнида қайси омиллар ҳаракатга келиши ҳақида 
дастлабки 
аниқ 
тасаввурга 
эга 
бўлмасдан 
туриб 
киришганлигини» (Остгоф, Бругман 1960: 153) эслатиб, 
тадқиқотчилар «фавқулоддаги иштиёқ ила тилларни тадқиқ 
этишди, 
аммо сўзловчи шахсга ўта кам эътибор 
қаратишди», дея ўз норозиликларини изҳор этишган эди. 
«Еш грамматикачилар» йўналиши вакилларининг 1878 
йилда билдирган бундай норозиликлари каби қайдлар 
кейинги асрда кўп марталаб турли муаллифлар томонидан 
қайта-қайта айтилиб турилган бўлса ҳам тилшуносликдаги 
бир томонламалик, тадқиқ объектини фақатгина тил 
тизимининг ўзи билан чегаралаб қўйиш анъанасидан воз 
кечиш 
қийин 
бўлди. 
Тилшуносликнинг 
ҳақиқий 
антропологик тус олиши янги илмий парадигмаларнинг 
шаклланиш даври 
XX асрнинг иккинчи ярмига тўгри 
келди. 
Шу 
даврда 
прагмалингвистика, 
когнитив
тилшунослик, 
дискурсив таҳлил каби парадигмалар 
шаклланиши билан ва нутқий фаолиятнинг қандай 
«ижтимоий-коммуникатив майдонда» (Романов 1988: 28)
кечишини 
ўрганишга қизиқиш 
кучайиши 
билан
тадқиқотчиларнинг диққат-маркази «лисон-восита» дан 
инсон коммуникатив фаолиятига кўчди. Коммуникатив 
ҳодисаларнинг замон ва макони «инсоний ҳудуд»да (реор1е 
зрасе - Нагге, ОШей 1994: 31) жойлашганлиги учун ҳам 
инсоннинг 
лисоний 
фаолиятини 
тадқиқ 
этиш
тилшуносликнинг асосий мақсадига айланди.
Бу мақсад, айниқса, прагмалингвистик тадқиқотларда 
мунтазам ва изчиллик билан амалга оширилаётганлигини 
таъкидлаш лозим. Прагмалингвистика ўта қисқа муддат 
ичида (кўпчилик ушбу йўналишнинг шаклланишини 1970 
йилда ўтказилган халқаро симпозиум билан боглайди (Ваг 
- НШе1 1971; Азнаурова 1988: 7), бошқалар бу санани 1957 
йилдан, деб ҳисоблайди. (Ьеутзоп 1983: XII) ўз тадқиқ 
объектини, асосий мақсад ва вазифаларини аниқлаб,
255
www.ziyouz.com kutubxonasi


лисоний билимнинг мустақил соҳасига айланиб улгурди. 
Гарчанд ушбу мустақиллик нисбатан бўлса ҳам, ҳар ҳолда, 
прагмалингвистика антропологик тилшуносликнинг бошқа 
соҳаларига 
қиёсан, 
анчагина 
баркамолликка 
эришганлигининг гувоҳимиз. Унинг 
фонопрагматика, 
морфопрагматика, лексикопрагматика, фразапрагматика 
соҳаларига 
озуқа 
бера 
бошлаганлиги 
ҳам 
бунинг 
исботидир.
Аммо баркамолликнинг чегараси йўқ. Инсоннинг 
дунёни 
билишга 
интилиши 
тугамаганидек, 
фан 
соҳаларининг муаммолари ҳам чексиз. Шундай экан, 
прагмалингвистикани ҳам тўлиқ мустақилликка эришди, 
дейиш нотўгридир. У доимий тараққиётда, инсон лисоний 
фаолияти моҳиятининг кўз илгамас қирраларини кўриш, 
ҳеч бўлмаганда, тасаввурда идрок этиш сари интилишда 
давом этмокда.
Прагмалингвистиканинг истиқболи кўп жиҳатдан 
бошқа турдаги фан соҳалари билан муносабатида, улар 
билан 
ҳамкорлигида 
кўринади. 
Албатта,
прагмалингвистика қатор фанлар билан сарҳаддошлик 
муносабатларини, биринчи навбатда, тилшуносликнинг 
яхлит майдонидан, ушбу фаннинг туб лингвистик 
соҳаларидан излаш керак бўлади. Дарҳақиқат, инсоннинг 
лисоний 
мулоқот 
қобилиятини 
ўрганиш 
учун 
(бу 
прагмалингвистик тадқиқнинг асосий мақсадларидан бири) 
тил тизими, унинг алоҳида сатҳларига хос ҳодисаларга 
мурожаат қилмасликнинг иложи йўқ.
Бироқ бу муаммога қандай қандай ёндашиш масаласи 
ноаниқлигича 
қолмоқда. 
Бинобарин,
прагмалингвистиканинг 
фонология 
билан 
боглиқ 
томонларига эътибор етарли эмас. Матнда, нутқий вазият 
доирасида яшириниб турадиган тагмаънони ифодалаш 
усулларини олайлик. Бунда просодик воситанинг ўрни 
қанчалик юқори эканлигини доимо сезамиз. Худди
256
www.ziyouz.com kutubxonasi


шунингдек, ургунинг ижтимоий дейксис ифодалаш ва 
ҳурмат тамойилини воқелантириш учун қанчалик қўл 
келиши 
ҳам 
маълум. 
Афсуски, 
фонопрагматик 
ҳодисаларнинг коммуникатив роли, уларнинг миллий- 
этник хусусиятлари, лисоний фаолият доирасида мазмун 
яратувчанлик белгилари тизимий равишда ўрганишга 
эндигина киришилмокда.
Прагматиканинг 
синтаксис 
билан 
муносабати 
масаласи мунозарали. Д.Лайтфут каби тилшунослар 
бундай муносабатнинг бўлишини бутунлай инкор этишга 
ҳаракат қилишса ҳам (Ь1§Ь1;Ғоо1; 1979: 43), синтактик 
элементларнинг гап тузилишидаги ўрни ва ушбунинг 
дискурс шаклланишидаги роли прагмалингвистик таҳлил 
учун муҳимдир. Синтаксиснинг прагматик «сиқув»га дош 
бериш даражаси ҳамда дискурс талабига мослашишини 
таъминловчи лисоний омиллар қаторини аниқлаш муҳим. 
Айниқса, синтаксиснинг прагматик мақсад учун «хизмати» 
«тема - рема» ёки «мавзу - изоҳ» (1орю - соттеп!) 
ҳодисалари таҳлилида муҳимдир.
Прагмалингвистиканинг синтаксис билан алоқаси, 
айниқса, унинг нутқий актларни гуруҳлаш ва таснифлашга 
оид соҳасида яққол намоён бўлади. Гапларнинг анъанавий 
коммуникатив турлари - дарак, буйруқ, ундов гаплар 
гуруҳларининг иллокутив мақсадни ифодалаш даражасини 
аниқлаш 
синтактик 
тузилмаларнинг 
прагматик 
имкониятларни билиш учун зарурдир. Бундан ташқари, гап 
структураси ва бевосита нутқий акт муносабатини ўрганиш 
тил тизимидаги маъно ва шакл ассиметриясини нутқ 
сатҳида кўчиши ва прагматик ассиметрияга айланиш 
механизмларини аниқлаш имконини беради.
Умуман, мулоқот матнига оид мазмун ва лисоний 
шакл 
муносабати 
масаласи 
прагмалингвистик 
тадқиқотларнинг долзарб мавзуларини белгилаб бериши 
шубҳасиз. Прагматиканинг субстанционал - формал
257
www.ziyouz.com kutubxonasi


тилшунослик 
йўналишидаги 
тадқиқотлар 
билан 
богланиши, биринчидан, лисоний бирликлар мазмун- 
моҳиятини янада батафсил ёритиш имконини берса, 
иккинчидан, формал тилшуносликка «жон», ҳаракат бахш 
этади. Н.Чомский грамматикани «қобилият модели» 
сифатида таърифлаганлигини эслайлик. Бу таърифга 
биноан қобилият (сотре1епсе) идеаллаштирилган (ҳар 
қандай хатолик, қоидага хилофлик ва вариантлиликдан 
холи бўлган) тил(ни) билишдир, унда тилнинг мулоқот 
матнида 
қўлланиши 
лисоний 
қобилиятдан 
ажратиб 
қўйилади. Натижада прагматик билим лисоний қобилият 
шаклланишида ўз ўрнини топмайди, деган хулоса пайдо 
бўлади (Кетрзоп 1975: СЬартг 9). Лекин ҳар қандай 
грамматик 
таҳлил 
охир-оқибат 
лисоний 
бирлик, 
шаклларнинг 
маъносини, 
уларнинг 
мундарижавий 
хусусиятларини 
аниқлаш 
вазифасини 
қўяди. 
Бу 
бирликларнинг асл маъноси ва мазмунини матнга, мулоқот 
муҳитига мурожаат қилмасдан туриб аниқлаш ҳамда 
тавсифлаш қанчалик мушкул эканлигини биламиз. Шунинг 
учун прагматик маълумотларнинг семантик-синтактик 
тадқиқотлар самараси учун муҳимлиги инкор этиб 
бўлмайдиган ҳақиқатдир. Семиотик майдонда прагматика 
- семантика - синтаксис учлиги - трихотомияси узвий 
занжир ҳосил қилишини эътироф этадиган бўлсак, унда 
лисоний таҳлилда ҳам айирмачиликнинг хавфли усул 
эканлигини унутмаслик лозим. Прагматика лисоний билим 
билан 
коммуникатив 
қобилият 
ўртасида 
кўприк 
вазифасини ўтайди.
Т илшуносликнинг 
социолингвистика,
психолингвистика, 
когнитив 
тилшунослик 
каби 
соҳаларининг прагматика билан сарҳаддошлигини алоҳида 
таъкидлашга ҳожат йўқ.
Прагмалингвистлар ва когнитологлар бир хилда 
лисоний тафаккур фаолияти, шу фаолият асосида юзага
258
www.ziyouz.com kutubxonasi


келадиган лисоний-мантиқий ҳодисалар - пресуппозиция
импликатура, иллокутив мақсад кабиларнинг мулоқот 
матнида воқеланиши муаммолари билан банддирлар. Нутқ 
ижоди фаолиятида учрайдиган пауза, сукут сақлаш, 
иккиланиш каби ҳодисаларнинг ботиний когнитив жараён 
ҳодисаси эканлигини биламиз, аммо уларнинг аслида 
коммуникатив мақсад ифодаси учун хизмат қилишларини 
ҳам унутмаслик лозим. Энг асосийси, нутқий мулоқот 
ҳамкорлигининг асосий мақсади - ахборот алмашинуви ва 
бу мақсадга эришиш учун суҳбатдошлар бир-бирларини 
тушунишлари 
лозим. 
Нутқий 
ҳамкорлик 
самарали 
бўлишини 
таъминловчи 
восита 
-
мулоқот 
иштирокчиларининг лисоний-когнитив қобилияти. Бу 
қобилият 
етарли 
даражада 
шаклланмаган 
ҳолатда, 
коммуникация «тил билмаслар» учрашувига айланади ва 
натижада мақсадга эришиш умиди пучга чиқади. Бундан 
ташқари, 
мулоқот 
матни 
тагмаъноли 
мазмунга, 
импликатурали ифода воситаларига бой эканлигини ҳам 
биламиз. Шунинг ўзигина прагматик мазмун таҳлилини 
когнитив жараёнлар тадқиқидан ажратишнинг имкони 
қанчалик даражада чегараланганлигидан далолат беради. 
Лингвистик таҳлилда прагмалингвистиканинг вазифаси 
илмий мушоҳада учун «хом ашё», материал тайёрлашдек 
кўринса, когнитив тадқиқда эса ушбу «хом ашё» тажриба 
синовидан 

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling