Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
Бироц
диалектикани тушунишнинг ҳам ўз иўли бор. Биринчидан, яқинда Санкт-Петербурда ўтказилган анжуманда айтилганидек, «ҳеч ким диалектикани ўқишни истамайди, чунки бу огир ва зерикарли машгулотдир» (Павлова 2007: 196). Ҳа, ҳамкасбимиз Анна Владимировна Павлованинг бу фикрига қўшиламиз. Диалектикани ҳар ким ўзича тушунишга ҳаракат қилади, баъзан ўқиётгани айрим парчалар бўлиб, диалектиканинг моҳияти ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш имконини бермайди. Энг хавфлиси - диалектик муносабатларни, улар негизидаги категорияларни бир томонлама (ўз илмий эҳтиёжига мослаштирган ҳолда) талқин қилиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Умумийлик ва хусусийлик муносабати талқинида ҳам шундай ҳолатлар учрайди. Маълумки, умумийлик ва хусусийлик билиш жараёнида ҳосил бўладиган тафаккурнинг илк шаклларидир. Инсон борлиқни «ўзлаштириши» жараёнида дастлаб хусусий белгиларга эътиборни қаратиб, кейин 223 www.ziyouz.com kutubxonasi хусусийликлар қиёси асосида умумийликни ўзлаштиради. Немис файласуфи Ҳанс-Георг Гадамер, ўз юртдошлари Ф.Шлеермахер ва В.фон Ҳумбольдт фикрини давом эттириб, хусусийликни (индивидуалликни) «охирига етиб бўлмайдиган сир» дея таърифлаганлигини (Гадамер 1988: 238) билсак ҳам уни ҳеч қачон тасодифий ҳодисалар қаторига киритмаймиз. Аксинча, хусусийликни системани ҳеч ҳачои бузмайдигаи диалектик ҳодиса сифатида талқин қилиш ҳақиқатга яқиндир. Илмий билиш жараёнида қўлланиладиган методлар диалектиканинг «ва-ва» ҳамда «ёки-ёки» мантиқий асосига таянади. Булардан бири («ёки-ёки») тилшуносликда қарама-қаршиликлар, оппозициялар қаторини ажратиш ва шу қаторларга кирувчи лисоний ҳодисаларни фарқлаш, тизимлаштириш мақсадида қўлланишини биламиз. Аммо «ва-ва» диалектикасининг илмий билиш жараёни учун қанчалик муҳим эканлигини ҳануз охиригача англамаётгандекмиз. Сўзсиз, ўрганилаётган объектнинг икки белгиси (масалан, умумийлик ва хусусийлик) бир хил «куч» га, қийматга эга бўлмаслиги, уларнинг бири кўзга яққол ташланиб, иккинчиси эса «яширин» бўлиши мумкин. Лекин қийматнинг нотекислиги доимий эмас, унинг муҳит, вазиятга нисбатан ўзгариб кетишини ҳам инкор этмаслик лозим. Шундай экан, ҳар бир объектни билиш жараёнида унинг барча хусусиятларига эътиборни қаратиш ҳамда «ва- ва» диалектикаси асосида ёндашиш талаб қилинади. Шу хусусда, диалектиканинг яна бир бошқача талқини мавжудлигини ҳам эслатмоқчиман. Утган асрнинг ўрталарида Франкфурт файлафуслари гуруҳининг назариётчиси Теодор Адорно ижтимоий ҳаёт, жамият тараққиётини таъминлашда хусусийлик, алоҳидаликка оид ҳодисаларнинг муҳимлигини ва умумийликни сақлаш учун хусусийлик бўлиши талаб қилинишини яна бир карра таъкидлаш истагини билдиради. Ушбу таъкиднинг изоҳини 224 www.ziyouz.com kutubxonasi у самовий жисмлар тизимидаги ўзгаришлар тартибидан излайди. Маълумки, астрономияда «констелляция» қонунияти мавжуд бўлиб, унга биноан юлдузларнинг бир- бирига нисбатан жойлашиши ва ўзаро ўрин алмашиши уларнинг марказ томон интилиш ҳаракати билан боглиқдир. Теодор Адорнонинг фикрича, констелляция умумийликни хусусийликнинг энг юқори ёки энг паст даражадаги (экстремал) ривожи таъсирида бўлиши ҳамда сақланишини исботловчи ҳодисадир (Айото 1966; Соловьева 1990: 5). Кейинчалик фалсафада ушбу йўналиш Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling