Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

ёндэ 
-
о-курэ 
(янада 
юмшоқроқ), ёндэ ярэ (қўпол, «учинчи шахсга ўқиб бер» 
мазмунида) о-ёми, ёидэ тёдай, ёминасай, ёмитамаэ 
(норасмий мулоқотда), 
о-ёминасай (бир оз ҳурмат 
маъносида), ёндэ кудасай (ҳурмат шакли), о-ёми кудасай 
(эҳтиромли «марҳамат, ўқинг» мазмунига эга), о-ёми 
кудасаимаси 
(ўта 
эҳтиромли) 
каби 
шаклларда 
ифодаланиши мумкин (Алпатов 2003: 73).
Социал дейксис белгилари, айниқса, маросимий 
(ритуал) иутций фаолиятда яққол кўзга ташланади, зеро, 
бу фаолиятда шахслар ўртасидаги муносабат мутлақ 
(абсолют) кўринишни олади. Бу муносабатлар доирасида 
мулоқот 
иштирокчиларининг 
ижтимоий 
мавқеини 
фарқлашда тингловчи ва сўзловчининг табақаси бир хилда 
эътиборга олинади ҳамда шунга нисбатан уларга ваколат 
берилади. Бундай ваколатларни фарқлаш ритуаллашган 
нутқий 
фаолият 
кечишининг 
асосий 
меъёрларидан 
биридир.
213
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ритуаллашган нутқий афолиятнинг талаби жамиятда 
қабул қилинган этикет қоидаларига амал қилиш ва 
«маълум 
ҳудуддаги 
ўйин 
қоидаларини 
билишдир» 
(Зерецкая 1998: 48). Ушбу турдаги нутқий фаолият 
мулоқотнинг қатъий тартибга туширилган барча турларига 
оид бўлиши мумкин. Унинг саломлашиш, табриклаш, 
ташаккур изҳор цилиш, ҳамдардлик билдириш каби 
турлари билан бир қаторда, никоҳ ўциш, дуо ўциш каби 
мурккаблашган турлари ҳам мавжуд. 
Ритуаллашган 
нутқнинг энг мураккаб кўринишлари сифатида парламеит 
мулоцоти, дипломатик мулоцот, давлат раҳбарларииииг 
мактуб алмаишиувлари кабиларни келтириш мумкин. 
Мулоқотнинг оддий турларида социал дейксис белгилари 
маълум шароитларда ўзгариб туриши мумкинлиги маълум. 
Аммо ритуал нутқда бу нарса қарийб кузатилмайди, социал 
дейксис мазмунан ва шаклан тургун кўринишга эга бўлади.
Демак, 
социал дейксис мулоқотнинг самарали 
кечишини таъминловчи ҳодисалардан ҳисобланади. Аммо 
ушбу ҳодисанинг моҳиятини аниқлашда «ўлчов меъёри» 
сифатида 
фақатгина 
нутқ 
муаллифининг 
ижтимоий 
мавқеига мурожаат қилиш етарли эмас. Мулоқот шаклида 
тингловчининг мавқеи ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Бундай 
ёндашув социал дейксиснинг прагматик ҳодиса сифатида 
мавжудлигига ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди ҳамда 
Санкт-Петербург университетининг марҳум профессори 
В.В.Бурлакованинг мулоқот жараёнида «сўзловчининг 
ўзгариши 
ва унинг ўрнининг ўзгариши 
шахснинг 
ижтимоий статусига таъсир ўтказмайди», деган даъвоси 
(Бурлакова 1988: 88) қанчалик асоссиз бўлганлигидан 
дарак беради. Яхшиси, ижтимоий мавқе доимий ва 
ўзгарувчан хусусиятга эга бўлгани каби матнда социал 
дейксис белгилари ҳам кўчиб туриши мумкин, десак 
маъқул бўлармиди?!
214
www.ziyouz.com kutubxonasi


Дейксис 
ҳодисасининг 
табиати 
ва 
вазифавий 
хусусиятлари 
ҳақида 
ушбу 
бобда 
билдирилган 
мулоҳазаларни умумлаштириш ва якунлаш пайти келди, 
менимча.
Дейксиснинг 
категориал 
белгилари 
ва 
ифода 
воситаларини қиёсий-типологик тилшунослик 
нуқтаи 
назаридан тадқиқ қилиш ниятини кўзлаган ҳамюртимиз 
профессор Сотиболди Рахимов қарийб 20 йил олдин ушбу 
ҳодисанинг тил тизимининг қайси сатҳига оидлигини 
аниқлаш муаммосини муҳокамага қўйганлигини биламиз 
(Рахимов 1988). Бу муаммо устида бош қотирган олим тил 
тизими билан бир қаторда тил бирликларининг кўлланиши 
тизими ҳам мавжудлигини қайд этади, бу тизим тил 
бирликларининг нутқ таркибига кириши ва унинг 
тузилишида иштирок этишини таъминловчи қоидалар 
мажмуасидан 
иборат. 
Дейксис 
айнан 
шундай тил 
бирликлари қўлланиши тизимининг бир қисми бўлиб, 
матннинг мазмуний яхлитлигини таъминловчи воситадир. 
Дейксис воситасида матн мазмуни замон ва макон 
мўлжалларига эга бўлади, унинг модаллик хусусиятлари 
шаклланади (Уша асар, 74-76 б). Ҳамкасбимнинг ушбу 
фикрига изоҳ бериш истагида айтмоқчиманки, ҳақиқатдан 
ҳам дейксис ибораларининг барча вазифавий хусусиятлари 
мулоқот матнида намоён бўлади ҳамда у матн мазмунини 
таркиб топтирувчи энг муҳим воситадир. Шу ўринда проф. 
С.Рахимов кўтарган муаммонинг ўзи мавжудмикан ёки 
унга жавоб топиш муҳиммикан? деган саволнинг тугилиш 
мумкинлигини унутмаслик керак. Хўш, бундай саволга 
қандай жавоб бериш лозим?!
Сиз ўқиётган бобнинг бошида И. Бар-Ҳиллел ишига 
берилган ҳаволани яна бир бор эсланг. I аш Ьип§гу «Мен 

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling