Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
«Ўзлари
келдиларми?!» («Келдиигизми?/» маъносида) ёки «Унга гапираман, сен эишт» қабилидаги «Ўриилариии йигиштириб олсалар, яхиш бўлармиди?!» билвосита нутқий актларидир. Лисон борлиқни идрок этиш ва унинг ҳақида ахборот узатиш воситаси эканлиги ҳақида гапирилди. Аммо лисон борлиқни айнан акс эттирмайди, у борлиқ билан ўз ички тузилиши орқали муносабатда бўлади. Тиллар ўз тузилиши ва грамматик қурилиши билан фарқ қиладилар. Ҳинд- европа ва туркий тиллар оилаларига мансуб тиллар грамматик тизимида бирлик ва кўплик (баъзан жуфт) сон шакллари мавжуд бўлган бир пайтда, Жанубий-Шарқий Осиё тилларида идрок қилинаётган хусусиятларнинг сонини кўрсатиш шарт эмас. Шунингдек, охирги гуруҳдаги тилларда феъллар шахс категориясига эга эмас, аммо уларда социал мавқе тизимига ишора қилувчи шакллар 210 www.ziyouz.com kutubxonasi мавжуд. Ўзбек тилида ҳам феъл шаклларида ҳурмат категорияси ўз ифодасини топади («Жаноби олийлари ташриф буюрдилар»), аммо от тизимида, герман ва роман тилларида бўлганидек, аниқлик /нониқлик маънолари грамматик кўринишни олмайди. Масалан, инглиз тилидаги А коте /5 оп 1ке ИШ гапидаги ноаниқлик мазмуни «Тепаликда қандаидир бир уй турибди» қабилида тушунилса, Тке коше /5 оп 1ке кШ гапи эса «(Бу, ўила) уй тепаликда турибди» кўринишида ўгирилади. Лисоннинг борлиқни идрок этишдаги ролининг муҳимлигини уқтирган Э. Сепир ўз пайтида, бу идрокни лисон иштирокисиз кечиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмасликка чақирган эди: «Одатда, ўйлаганларидек, инсонлар объектив дунёда ва ижтимоий фаолият дунёсида оддийгина эмас, балки улар катта миқёсда ушбу жамият учун ифода воситаси хизматини ўтаётган тилнинг таъсири остида яшайдилар. ... аслида, ушбу «объектив борлиқ» беихтиёр маълум гуруҳга хос бўлган лисоний нормалар (меъёрлар) доирасида таркиб топади. Биз у ёки бу ҳодисаларни асосан бизнинг жамиятимизда барқарор бўлган лисоний меъёрлар айнан шу ифода шаклини танлаганлиги сабабли худди шу йўсинда кўрамиз, эшитамиз ҳамда идрок этамиз». Устозининг ушбу таърифини ўз мақоласига эпиграф сифатида танлаган Бенжамин Уорф лисоннинг инсон фаолиятига таъсирини унинг қўлланишидаги умумий қонуниятлардан излаш билан чегараланиб қолмасдан, балки ҳодисалар баҳосида ҳам кўриш лозимлигини алоҳида таъкидлайди (Уорф 1960: 198). Кейинчалик тилшунослар томонидан «Сепир-Уорф фарази» деб номланган ушбу гояни эслатишимдан мақсад - социал дейксис мазмуни ва ифодаланишини фақатгина грамматик шакллар тизимидан излаш шарт эмаслигини исботлашдир. Ушбу мазмунни ифодаловчи манба турли 211 www.ziyouz.com kutubxonasi тилларда турлича бўлиши аниқ, ҳар қандай тилда сўзлашаётган шахс ахборот узатиш билан бир қаторда ушбу ахборотга ҳамда мулоқотдошга бўлган муносабатларини ҳам билдиришга мажбур. Суҳбатдошга нисбатан билдирилаётган муносабат яширин ёки очиқ, ижобий ёки салбий, бевосита ёки билвосита ва бошқа кўринишларга эга бўлиши мумкин. Бу турдаги муносабатларнинг барчаси социал дейксис ҳодисаси мундарижасида ўз аксини топади. Социал дейксисга хос бўлган белги-муносабатларнинг турли ижтимоий гуруҳ ва мулоқот муҳитларида турлича намоён бўлишини ҳам унутмаслик керак. Бундай фарқ ҳатто мулоқот иштирокчиларининг жинсига ҳам боглиқдир. Масалан, ҳонорифик воситаларнинг аёллар нутқида кўпроқ учраши маълум. Япон аёллари эркаклар фақатгина юқори табақали шахсларга нисбатан қўллайдиган ҳурмат шаклларини оддийгина нотаниш шахслар билан танишув вазиятларида ҳам қўллашлари қайд этилган (7арап 1994: 300). Ҳар қандай тил ва маданиятда социал дейксиснинг икки асосий тури ўз белгисига эга. Булар, ижтимоий мавқенинг доимийлиги ва ўзгарувчан ёки нисбийлиги акс топишига нисбатан, мутлақ социал дейксис (аЬзо1и1е) ва нисбий (ге1айопа1) социал дейсис ёрлиқларини олишган (Ьеутзоп 1983: 90). Социал дейксис мазмунининг нисбийлиги ўз навбатида, сўзловчининг референт, адресат, кузатувчи (3-шахс) ва ижтимоий муҳитга бўлган муносабатида, нутқий фаолият ҳаракатларининг улар билан боглиқ ҳолда кечишида намоён бўлади. Бундан ташқари, бу боглиқликлар кўпгина ҳолатларда маънавият ва маданият қадриятларига қарам ҳолда шаклланадилар. Хусусан, айрим тилларда суҳбатдошлар ижтимоий мавқеининг грамматик тизимда акс этишини қариндошлик, уругчилик каби табақаланишлар муносабатида ҳам кўриш мумкин. Барча маданиятларда мавжуд бўлган 212 www.ziyouz.com kutubxonasi мурожаатнинг табу шакллари (масалан, эр-хотиннинг бир- бирига фарзандининг исми билан ёки «дадаси», «онаси» шаклларидаги мурожаати) шундай муносабатларнинг лисоний воқеланишига мисолдир. Мулоқот шаклларининг ижтимоий муҳит билан боглиқлиги ҳақида рисоланинг олдинги бобида анча батафсил гапирилди. Бунда мулоқотнинг расмий ва норасмий руҳда кечаётганлиги алоҳида эътиборга лойиқ. Чунки расмий ва норасмий муносабатларнинг грамматик ва лугавий бирликлар воситасида белгиланиши қарийб барча тиллар учун умумий қоидадир. Аммо баъзи тиллар учун бу қоида ўта мажбурий хусусиятга эга бўлиб, ушбу тиллар грамматик тизимидан мустаҳкам ўрин эгаллайди. Бу борада, айниқса, япон ва корейс феъл тизими алоҳида ажралиб туради. Биргина «ўқи!» императиви ё мэ (ўта қўпол), ёндэ қурэ (бироз юмшоқроқ, ўзидан паст мавқедагига буюрилганда), Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling