Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
англашга
ундашдир. Айнан шунинг учун ҳам коммуникатив бирлик мазмуни воқелик ҳақидаги хабар билан чегараланиб қолмайди, балки пропозиция мазмунига қўшимча маъноларни ҳам ифодалайди (Бундай қўшимча маъно турига, масалан, эмоцияни киритиш мумкин). Мақсадли ифодаланадиган коммуиикатив мазмун ва сўзловчи истаги билан боглиқ бўлмаган ҳолда тингловчи идрокида (қабулида) ҳосил бўладиган информатив мазмун бир-бирини инкор қилмайди, аксинча, улар ўзаро қоришиб, бирикиб, мулоқотнинг самаралилигини таъминловчи омилга айланадилар. Коммуникатив ва информатив мазмунлар уйгунлиги мулоқот тизими макробирлигининг яхлитлигини таъминлайди. Ҳозирги пайтда бундай яхлитлик хусусиятига фақатгина дискурс эга эканлиги эътироф этилмоқда. Хўш, дискурс ҳодисасининг моҳияти нимадан иборат ва уни қандай таърифлаш мумкин? Е.С.Кубрякова қайдича, «тилшунослик фанининг ҳозирги тараққиёти даврида дискурснинг умумий қабул қилинган бирор бир таърифи мавжуд эмас» (Кубрякова 2000:6). Бунинг устига, дискрус ҳодисасининг лингвистик таҳлил объекти бўла олишига шубҳа билан қараётганлар ҳам йўқ эмас (Ревзина 1999: 25- 236 www.ziyouz.com kutubxonasi 34). Ушбу рисолада ҳам бу масаланинг ечимини излаш нияти кўзланмаяпти, асосий мақсад дискурс ҳодисасига аниқ таъриф бериш эмас, балки унинг моҳиятини ва таркиб топишини белгиловчи хусусиятларини ёритишдир. Гарб тилшунослигида кенг қўлланилаётган «дискурс» (инг. сйзсоигзе; фран. сйзсоигз) тушунчаси дастлаб лисоннинг гапдан юқори турадиган сатҳи сифатида таҳлил қилинди (Звегинцев 1976: 170). Лисоний фаолиятда «марказга интилувчи куч» нинг таъсири мавжудлигини эътироф этган В.А.Звегинцев, дискурсни «булутлар орқасига яширинган лисоний ҳудуд» деб ҳисоблаган ва бу ҳодисани лингвистик методлар воситасида таҳлил қилиш мумкинлигига тўлиқ ишона олмаган эди. Тўғрида, объект «булут билан қопланган» бўлса ва уни ўрганиш методи аниқ бўлмаса, қандай илмий билиш ҳақида сўз бўлиши мумкин?! Демак, булутларни қувиш йўлини топишимиз ва ёругликка чиққан объектнинг идрокини таъминловчи билиш усулларини излаш лозим. Шу ўринда «Тилшунослик қомуси»да ушбу ҳодисага берилган таърифни келтирмоқчиман (гарчи таърифларни ёқтирмасам ҳам); «Дискурс - нолисоний омиллар (прагматик, ижтимоий-маданий, руҳий) билан биргаликдаги матн; воқеа кечиши нуқтаи назаридан қаралаётган матн; мақсадли ижтимоий ҳаракат сифатида қараладиган нутқ» (Арутюнова 1990: 136-137). Ушбу таърифда дискурс ҳодисасини аниқлашда «матн» ва «нутқий фаолият» тушунчаларига бир хилда мурожаат қилинаётганлигини сезиш қийин эмас. Ҳозирча «дискурс» ва «матн» тушунчалари муносабатига тўхталиб ўтирмасдан, матн ва «нутқий фаолият» бир-бирини қай йўсинда тақозо этиши мумкинлиги масаласига эътиборни қаратмоқчиман. Гап ва матнга «бир кўз» билан қараб, бир даражада тавсиф қилиб бўлмаганидек, матн ва нутқий фаолиятни бир 237 www.ziyouz.com kutubxonasi қатордаги, бир хил даражадаги ҳодисалар сифатида талқин қилишнинг имкони йўқ. Психолингвист Т.М.Дридзе, матн фаолиятини инсон фаолиятининг мустақил кўриниши эканлигининг тасдиги ва ушбу ҳодисанинг моҳиятини нутқий фаолият доирасидан излаш маслаҳатини беради (Дридзе 1980: 20). Тўгри, матн нутқий фаолиятнинг мантиқий - ақлий, баҳолаш, эмоционал, ижтимоий- психологик жиҳатлари билан боглиқ ҳолда шаклланади. Аммо бу боглиқлик тобелик муносабатининг аксидир, зеро, матн - нутқий фаолият маҳсулидир. Нутқий фаолиятнинг бошқа турларидаги каби, матн ҳодисасининг моҳиятини аниқлаш ва уни бошқа лисоний ҳодисалардан фарқлаш учун унинг категориал хусусиятлар қаторини ажратиш лозим. Бу хусусиятлар категория сифатида қаралиши учун эса улар доимийлик, барча матнлар учун хослик белгисига эга бўлиши талаб қилинади. Олимлар ана шундай инвариант хусусиятлар қаторини ажратишга анчадан буён уриниб келмоқдалар. Матн тилшунослиги билан қизиққан тадқиқотчилар мурожаат қилиб келаётган таърифни олсак, унда матн тўгри тузилган бўлиши учун қуйидаги шартларга риоя қилиниш талаби қўйилган: матн мазмунининг унинг номланишига (сарлавҳага) мос келиши; ўз номланишига (сарлавҳасига) нисбатан тугалланган ҳамда янги функционал стил (вазифавий услуб) талабларига мос равишда бадиий ишланганлиги; унинг таркибида асосан мантиқий ва бошқа турдаги алоқалар воситасида бириккан гапдан йирик бирликларнинг мавжудлиги; коммуникатив мақсадга йўналтирилганлиги ва прагматик шартларнинг мавжудлиги (Гальперин 1981: 24-25). Ушбу категориал хусусиятларнинг мавжудлиги матннинг тўгри тузилганлигини белгилашини эътироф этган Илья Романович Гальперин улардан чекиниш ҳолатларида 238 www.ziyouz.com kutubxonasi матннинг «заифлиги», нотўғри тузилганлиги кузатилишини таъкидлаган. Матн тузилишининг бу кўринишдаги тавсифини бошқа «мумтоз» таърифларда ҳам учратамиз. Олмон матншунослари Р.А.де Боғранд ва В.Дресслернинг фикрича, матн «коммуникатив воқеа» сифатида етти категориал хусусиятини намоён қилиши даркор. Бу хусусиятлар (когезия, когерентлик, интенция (коммуникатив мақсад) ифодаси, идрок (қабул) қилиш имконияти, информативлик, вазият билан боглиқлик, интертекстуаллик, яъни матнлараро боглиқлик барча матнлар учун шартдир. Ушбу намунага риоя қилинмаса, матн самарасиз, коммуникация талабларига мос келмайдиган «номатний» тузилма сифатида қаралади (Веаи§гапс1е, Бгеззкг 1981). Матннинг тузилишига бу хилдаги қатъий талабларнинг қўйилиши ва унинг намуналаштирилган қолипга солиниши бежиз эмас. Бадиий асарлар ва расмий ҳужжатлар матнлари бекаму кўст бўлиши ва услубий жиҳатдан бежирим шаклга эга бўлиши стилистиканинг талабидир. Юқорида эслатилган олимлар ўз пайтида стилистика билан мукаммал шугулланган ва стилистикага оид асарларнинг муаллифлари бўлганлари сабабли, матн лингвистикасига оид тадқиқотларида ҳам стилистик қарашларнинг «изи» сақланган. Яна бир услубшунос А.И.Горшков ўз ҳамкасблари фикрини янада аниқлаштириш истагини билдиради. Олим санаб бераётган етти категориал белгининг И.Р.Гальперин таклиф қилган таърифга қанчалик мос келишини қаранг: 1)лисоний белгилар воситасида ифодаланганлик; 2) тартибга эга бўлиш ёки структуравийлик; 3) тугалланганлик; 4) мазмунийлик ёки информативлик; 5) бирор бир нутқий жанрга хослик; 6) бошқа матнлардан фарқ қилиш; 7) қайта яратилиш имкониятига эга бўлиш 239 www.ziyouz.com kutubxonasi (Горшков 2001). Бу белгилар категориал хусусиятга эга эканлиги равшан, аммо А.И. Горшков баъзан ушбу хусусиятлардан айримларининг қисқариши, мавжуд бўлмай қолиш ҳолатлари учрашини ҳам инкор этмайди. Олим бундай ўзига хос «тежамкорлик»нинг сабабини изоҳлаш мақсадида майдон назариясига мурожаат қилади. Натижада, категориал белгиларнинг тўлиқ тўпламига эга бўлган тузилмалар матн майдонининг марказидан жой олишса, ушбу белгиларнинг баъзиларидан холи бўлган матнлар эса майдоннинг четига суриб қўйиладилар. Бундай майдон сарҳадидан ўрин оладиган матнлар сифатида, масалан, болалар ёки руҳий касаллар нутқига оид матнлар, жадвал, реклама, дастурлар, лавҳалар каби примитив, яъни тўлиқ бўлмаган нутқий фаолият маҳсулларини эслатиш мумкин. Санаб ўтилган матн хусусиятлари орасида «яхлитлик» ва «тугалланганлик» энг муҳим кўрсаткичлар ҳисобланади. Матн ҳодисасини тўғри таърифлаш ушбу икки категориал белгининг қандай талқин қилиниши билан боглиқ. «Яхлитлик» ва «тугалланганлик» бири иккинчисини тақозо этувчи хусусиятлардир, аммо уларнинг ҳар иккаласининг талқини ҳар хил. Тадқиқотчилар матннинг яхлитлигини аниқлашда икки хил ёндашмоқдалар. Бу хусусиятни «пастдан юқорига» тамойилига биноан аниқлаётганлар назарида яхлитлик қуйи босқич (сатҳ)лар бирликлари ва уларнинг хусусиятларининг бирикишидан ҳосил бўладиган мажмуадир. Элементар бирликларнинг ўзаро бирикиши ва яхлитлик ҳосил бўлишини таъминловчи восита бўлмоги даркор. Ана шундай восита сифатида фразалараро (гаплараро) мантиқий - мазмуний ҳамда структуравий алоқа қаралади. Марҳум рус романисти Елизавета Артуровна Реферовская ўз рисоласининг кириш қисмидаёқ матннинг коммуникатив тузилишини 240 www.ziyouz.com kutubxonasi белгиловчи асосий хусусият унинг мазмунининг боглиқлиги ва мантиқийлигида эканлигини таъкидлаган эди. Бу хусусиятлар, ўз навбатида, «гапларни ташкил қилувчи элементлар боглиқлиги, охиргиларининг (гапларнинг - Ш.С.) фразадан юқори бирликлар таркибида бирикиши ва ушбу бирликларнинг ўзаро боглиқлиги билан таъминланади. Бу боглиқлик нафақат мазмуний, балки формал ифодага эгадир» (Реферовская 1989: 3). Матн яхлитлиги узатилаётган ахборот мазмуни билан боглиқ, ахборот эса пропозиция ва прагматика қисмларидан иборатдир. Биринчисида воқелик денотатив мазмунда ифода топса, иккинчиси эса пропозиция мазмунини нутқий фаолият муаллифидан тингловчи (ўқувчи)га етказишдир. Шакл матннинг модели, қисмларнинг бириктириш услубидир (Богданов 1993: 17). Шу сабабли матннинг яхлитлигини аниқлашда унинг ички структур-семантик кўрсаткичларига, айниқса, «унинг таркибий қисмларини тартиблаштирувчи ва ягона иерархик бутунликка бирлаштирувчи омилларга» (Прокопчук 1990: 23) эътибор берилади. Молдаван тилшуноси М.П.Ионице матн қисмларини богловчи алоқани бекорга функционал-семантик категориялар қаторига киритмаган эди (Ионице 1981: 27-28), чунки қисмлар интеграцияси доимо маъно ва шакл уйгунлигида кечади. Шакл маъно ифодаси учун хизмат қилади. Матннинг яхлитлиги шаклланишида қисмлар мазмунининг мослашуви ва интеграцияси талаб қилинганидек, бу интеграцияни таъминловчи лисоний бирликларнинг иштироки ҳам шартдир. Маълумки, матн қисмлари алоқаси уч кўринишда юзага келади. Матн бўлагининг ўзидан олдинги қисмдаги элемент билан алоқадорлиги анафора ҳодисасини юзага келтирса, ушбу бўлакнинг кейинги контекст билан алоқаси эса катафорани ҳосил қилади. Лекин матн бўлаги бир 241 www.ziyouz.com kutubxonasi пайтнинг ўзида олдинги ва кейинги контекстлар билан мазмуний алоқада бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling