Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

диафора ёки диафорик алоца юзага келади. Ушбу турдаги 
алоқаларни воқелантирувчи воситалар эса грамматик 
шакллар ҳамда лугавий бирликлардир.
Матн яхлитлигини таърифлашга «юқоридан пастга» 
тамойили асосида ёндашув бутун ва қисмлар муносабати 
диалектикасига таянади. Бунда матн яхлитлиги қисмларга 
хос хусусиятлар орқали тавсифланмасдан, балки яхлитлик 
мазмуни қисмлар хусусиятларини белгилаш манбаси 
сифатида қаралади. Ҳақиқатдан ҳам матн, кўп қиррали 
нутқий 
тафаккур 
фаолияти 
маҳсули 
сифатида, 
ўз 
таркибидаги 
бўлакларнинг 
мазмуний 
мундарижасига 
таъсир ўтказади. Матн мазмуни шаклланишида баён 
қилинаётган воқелик билан бўлган муносабат муҳимдир. 
Баён қилинаётган воқеа-ҳодиса эса яхлит объект сифатида 
идрок қилинади. Шунинг учун ҳам бўлса керакки, матн 
мазмуни негизида алоҳида мавзу, бошқача айтганда -
топик туради. Когнитологлар фикрича, матн мазмунининг 
марказида 
макоропропозиция 
туради 
ва
макропропозициянинг 
лисоний 
воқеланиши 
матн 
микроструктурасини яратади (Дейк 1989: 42).
Хуллас, матн қандайдир бир аморф, шаклсиз ҳодиса 
эмас, аксинча, у барча лисоний курилмалардек, ботиний ва 
зоҳирий сатҳларга эга бўлган, мазмун ва шакл уйгунлиги 
доирасида 
ҳосил 
бўладиган 
ҳодисадир. 
Айрим 
тилшуносларнинг матнни давомсиз жараён сифатида 
талқин қилиш истакларига қўшилиб бўлмайди. Зеро, матн 
ҳажмини маълум даражада кенгайтириш мумкиндир, аммо 
ҳар қандай ҳолатда матн таркиби ва тузилишини, у 
тугаллик хусусиятига эга бўлганлиги учун, бевосита 
кузатиш мумкин. Матнинг тугалланганлиги нима билан 
белгиланади? 
Математик 
лингвистика 
соҳасининг 
мутахассиси 
А.И.Новиков 
ушбу 
хусусият 
формал
242
www.ziyouz.com kutubxonasi


кўрсаткичга эга эмас, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, 
матннинг тугалланганлик ёки тугалланмаганлигини мазмун 
сатҳидан излаш лозим ва матннинг ҳажми муаллиф 
режалаштирган 
гояга, 
мазмунга 
мос 
келиши 
(ёки 
келмаслиги) билан белгиланади (Новиков 1983: 28-29).
Тугалланганликнинг бу йўсинда талқин қилиниши 
ҳақиқатга анча яқин. Бироқ муаллиф танлаган мавзунинг 
тўлиқ 
ёритилганлиги 
ёки унинг 
айрим 
қирралари 
«очилмасдан» қолганлигини аниқлаш мушкул эканлигини 
биламиз. Менимча, матн тугалланганлигини фақатгина 
муаллиф 
гоясининг 
ёритилиши 
нуқтаи 
назаридан 
аниқланиши ушбу хусусият талқинидаги бирёқламаликка 
сабаб бўлмокда. Муаллиф мазмун, гоянинг баёнини 
қанчалик тўлиқ деб ҳисобламасин, ўқувчи бошқа бир 
фикрда бўлиши мумкин-ку?! Бирор бир ҳикояни, илмий 
мақолани ўқиганимизда ундан тўлиқ қониқмасдан, неча 
бор 
«Нега муаллиф 
асарини 
(ишни) тугатмаган?» 
қабилидаги савол қўйганлигимизни эслайлик. Демак, матн 
тугалланганлиги 
нафақат 
унинг 
яратилиши 
нуқтаи 
назаридан, балки идрок этилиши, тушунилишига нисбатан 
ҳам, яъни адресант - адресат муносабатида аниқлаш 
йўлларини излаш керак. Бундан ташқари, тугалланганлик 
қанчалик даражада мазмуний белги бўлмасин, ҳар ҳолда 
ушбу категория формал кўрсаткичларни олиши ҳам 
эҳтимолдан йироқ эмас.
Яна бир нарса: тугалланганлик матн яхлитлигининг 
белгисидир. Шу сабабли бу икки хусусиятни бир-биридан 
ажратиш имкони йўқ. Улар ягона бир ҳодисанинг икки 
томонидир. Бу хусусиятларни фарқлаш билан бир қаторда 
уларни мувофиқлаштирувчи омилларни ҳам аниқлаш 
матннинг мулоқот тизимининг макробирлиги сифатида 
тавсифлаш имконини излашга ундайди. Бундан ташқари, 
яхлитлик ва тугалланганлик хусусиятлари матнни унинг 
парча 
(қисм)ларидан 
ҳамда 
тизимнинг 
микро 
ва
243
www.ziyouz.com kutubxonasi


макробирликларини 
фарқлаш 
учун 
асосдир. 
Матн 
таҳлилининг 
муҳим 
амалларидан 
бири 
бўлган 

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling