Шаҳриёр сафаров


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

(ҳис-ҳаяжонни) ифодалаш» ва «эмоционал ҳолат, 
шахсиятни юзага келтирувчи манбани белгилаш» 
вазифаларини қиёсласак, уларни тамоман ягона бир 
таснифий қаторга жойлаштиришнинг имкони йўқлигига 
ишонамиз. Лисоний белгиларни мулоқотда қўллаётган 
шахс қандайдир бир эмоционал руҳий ҳолатда бўлади, 
унинг хатти-ҳаракатларида ижтимоий келиб чиқиши, 
маданияти ўз аксини топади. Мулоқот иштирокчиларининг 
бу турдаги хусусиятларини лисоний тизим бажарадиган 
вазифалар қаторига киритиш ушбу қаторни чексизликка 
олиб келади ва илмий таҳлилнинг самарасиз бўлишига 
сабаб бўлади. 
Бундай оқибатдан қочиш учун даставвал «вазифа» 
(функция) 
тушунчасининг 
илмий 
қўлланишдаги 
мазмунини аниқлаштириб олиш лозим. Тушунчани 
изоҳлаш учун физиологияга мурожаат қилмоқчимиз. 
Маълумки, юрак уриб турганда овоз чиқаради ва қонни 
ҳаракатлантиради (яъни насос вазифасини бажаради). Хўш, 
бу иккала фаолиятда ҳам бирор бир вазифа ижросини 
кўриш мумкинми? Сўзсиз, йўқ. Вазифа фақатгина қоннинг 
ҳаракатга келтирилишида намоён бўлади, овоз чиқарилиши 
(«дук-дук») эса қон (насос) ҳаракатга келишининг 
қўшимча натижасидир. Албатта, юракнинг уриши унинг 
бажараётган вазифасидан дарак беради, шунинг учун ҳам 
табиб бемор юраги ўз вазифасини (қонни ҳаракатга 


60 
келтиришини) қандай бажараётганини аниқлашда унинг 
уришини текширишдан бошлайди. Худди шунингдек, 
хуррак отиш нафас органлари фаолиятидан, чайнаш 
(овози) овқат истеъмолидан дарак беради. Бундай қўшимча 
натижаларни биологик органларнинг табиатига хос бўлган 
вазифалардан фарқлаш муҳимдир. 
Шу 
йўсинда, 
лисоний 
тизим 
бажарадиган 
вазифаларни фарқлашда ҳам икки асосий саволга жавоб 
изланади: 1) лисоний фаолият жараёнида лисоний белгидан 
фойдаланувчи 
қандай ҳаракатларни 
бажаради? 
2) 
лисоннинг қайси хусусиятлари ва имкониятлари ундан 
фойдаланувчига ушбу ҳаракатларни бажариш имконини 
беради. Биринчи савол лисоний бирликларнинг бирор бир 
вазифа ижросидаги ўрни, роли билан боғлиқ бўлса, 
иккинчиси ижро этиладиган вазифаларнинг тил табиатига 
хос томонларини акс эттиради. 
Лисонга табиатан хос бўлган вазифаларини фарқлаш 
масаласини ўз зиммасига биринчилардан бўлиб олган олим 
олмон тилшуноси К. Бюллер эди. У ўзининг «Тил 
назарияси» асарида лисоннинг уч вазифаси ҳақида 
гапиради: 
1) Darstelling «баён, тасвир» предмет ёки ҳодисанинг 
ифодаланиши; 
2) Ausdruck «ифодалаш, экспрессивлик» ахборот 
узатувчининг шахсий хусусиятларининг ифодаланиши; 
3) Appell «мурожаат» ахборотни қабул қилувчига 
таъсир кўрсатиш ва унинг ҳатти-ҳаракатини бошқариш 
(Бюллер 1993:24; олмонча нашри 1934). 
Инглиз тилшуноси М.Ҳоллидей Бюллер таснифини 
биртомонламаликда айблайди, унинг фикрича, бундай 
таснифда ижтимоий ва руҳий омиллар етакчи ўринга 
чиқиб, лисоний қурилиш хусусиятларини инобатга олиш ва 
ёритиш унутилади. Олим К.Бюллер ажратган Ausdruck 
(экспрессивликни ифодалаш) ва Appell (аппелятив ёки 


61 
конатив, яъни суҳбатдошни ҳаракатга мажбур қилиш)
вазифаларини ягона бир «интерперсонал», шахслараро 
муносабат доирасида юзага келувчи вазифага бириктиради. 
Унинг ёзишича: «бу иккаласи (экспрессивлик, конативлик) 
ўртасидаги фарқ психологик таҳлил нуқтаи назаридан 
муҳимдир, аммо лингвистика учун аҳамиятсиз. Масалан, 
савол бирор ҳодиса ҳақида маълумот бериш талабими 
(конатив) ёки бирор нарсани билиш истагининг ифодасими 
(экспрессив)? Экспрессив ва конативнинг тил тизимида 
бир-биридан ажратиб бўлмаслигидан ҳайратланмаслик 
керак. Уларнинг иккаласи ягона бир «шахслараро» 
вазифага бирикадилар» (Halliday 1976:27). 
Юқорида келтирилган тасниф бошқалари билан 
қиёсланганда, Бюллернинг инсон факторини инобатга 
олмаётганлиги маълум бўлади. Бюллер мулоқот жараёни 
таҳлилига қандайдир «бетараф кузатувчи» нуқтаи 
назаридан ёндашади, бу «кузатувчи» ҳақиқий лисоний 
фаолият 
жараёнидан 
ажралиб 
қолган. 
Муаллиф 
коммуникатив вазиятнинг айрим жиҳатларинигина қайд 
қилишдан нарига ўтмасдан, мулоқат иштирокчилари 
лисондан фойдаланишида ҳосил бўладиган ҳолатлар 
масаласини очиқ қолдиради. Унинг диққат марказида 
фақатгина лисоний белгининг воқеликдаги бирор предмет 
ёки ҳодиса билан боғлиқлиги масаласи туради. Аммо 
референция ҳам Бюллер талқинида экстрасубъектив 
ҳодисадир, яъни у лисоний белгидан фойдаланувчи шахсга 
алоқадор эмас. 
М.Ҳоллидей таснифида ҳам лисоннинг уч вазифаси 
эслатилади: 1) идрок, тасаввур вазифаси (the ideational 
function), яъни лисон сўзловчиларнинг воқелик, ўз ички 
кечинмалари ҳақидаги фикр, ғояларини ифодалаш учун 
хизмат қилади; 2) шахслараро вазифа (the interpersonal 
function): тил мулоқатга киришиш ва шахслараро 
муносабат ўрнатиш вазифасини ўтайди; 3) контекст ёки 


62 
матн вазифаси (the textual function): тил ўзи ва 
қўлланилаётган вазият элементлари ўртасидаги алоқани 
шакллантириш вазифасини бажаради. Охиргиси тил 
тизимининг ички вазифаси бўлиб, у олдинги икки вазифа 
амалга ошишида восита хизматини ўтайди (Halliday 
1976:14). 
Ушбу таснифий қатордан фақатгина биринчиси, яъни 
идрок этиш, тасаввур қилиш вазифаси (the ideational 
function) Бюллер таснифидаги Darstellung «баён этиш, 
тасвирлаш» га мос келиши кўриниб турибди. Зеро, иккала 
муаллиф ҳам воқеликнинг когнитив-лисоний акс топишини 
(референтликни) 
назарда 
тутмоқда. 
Ҳоллидейнинг 
мулоқотнинг иштирокчилари сўзловчи ва тингловчига оид 
лисоний фаолият кўринишларини ягона бир доирада, яъни 
шахслараро муносабат доирасида талқин ва тавсиф қилиши 
бир оз эътирозлидир. Маълумки, коммуникатив жараёнда 
сўзловчи ва тингловчининг иштироки, мақсади ва роли 
турлича. Сўзловчи тингловчининг кечаётган мулоқот 
тарзи, мазмунига бўлган муносабатини ҳисобга олишга 
мажбур, акс ҳолда мулоқот сохталашади, коммуникатив 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling