Шаҳриёр сафаров


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

ўринда 
лисоний 
белгиларнинг 
психологик 
ва 
социологик томонларини ўрганувчи назариядир» деган 
хулосаси ҳам (Клаус 1967:22) прагматика тушунчасини тор 
мазмунда тавсифлашдан бошқа нарса эмас. 


58 
Тўғри, 
белгининг 
муносабатларга 
киришиш 
имкониятларини 
инобатга 
олиш 
семиотик 
тизим 
қисмларини ажратиш ва уларнинг ўзаро алоқаларини 
аниқлаш учун муҳим. Бусиз прагматиканинг семиотик 
жараёндаги ўрнини билиб бўлмайди. Лекин ушбу жараён 
иштирокчилари ўртасидаги муносабат икки томонлама 
муносабат (белги - интерпретатор) сифатида қаралганда, 
прагматиканинг таърифи фақат формал кўриниш олади. 
Унда беихтиёр лисоний белгининг вазифасини фақатгина 
маълумот етказиш воситасидан иборат, деган фикр устувор 
бўлиб қолади. 
Сўзсиз, мулоқот жараёнининг асосий мақсади 
ахборот узатиш ва қабул қилишдир. Шу сабабли бўлса 
керакки, коммуникация ҳодисасига турли муаллифлар 
томонидан 
берилаётган 
барча 
таърифлар 
асосида 
ижтимоий коммуникацияни инсонларнинг белгилар 
воситасида бажарадиган ўзаро «ахборот – маъно 
ҳамкорлиги» сифатидаги талқини ётади (Яковлев 2006:10). 
Лекин мулоқот мақсади оддийгина ахборот алмашиш 
билан 
чегараланиб 
қолмайди, 
ахборот 
узатишдан 
«ҳамкор»га таъсир ўтказиш, уни бирор нарсага 
ишонтириш, бўйсундириш, ҳаракатга ундаш мақсади 
кутилади. Бундан ташқари, семиотикларнинг ўзлари 
эътироф этганларидек, алоқа воситаси бўлмиш белгилар 
сўзловчи томонидан ўз майлини, бировни ёки бирор 
нарсани ёқтиришини, норозилигини, ҳайратини ва бошқа 
руҳий туйғуларини изҳор этиш учун ҳам қўлланишини 
биламиз. Лисоний мулоқотнинг худди шу жиҳатлари 
эътиборга олингандагина семиотик тизимнинг қисмлари 
ўзаро динамик, ҳаракатчан муносабатда бўлишини 
тасаввур қилиш мумкин бўлади. 
Лисоний мулоқот жараёнида ижро этиладиган 
вазифаларнинг турли-туманлиги кўпчилик томонидан 
эътироф этиб келинмоқда. Бажарилиши мумкин бўлган 


59 
вазифалар миқдори ҳақида билдирилаётган фикрлар ҳам 
турлича (батафсилроқ қаранг: Сафаров 1983). Бинобарин
В.Робинсон лисоний тизимни мулоқот жараёнида ўн тўрт 
хил вазифани бажариш қобилиятига эга деб ҳисоблайди 
(Robinson 
1972:49). 
Aммо 
муаллиф 
ажратаётган 
вазифаларнинг барчасини бир қаторга қўйиб таснифлаш 
қийинчилик туғдиради, чунки бу вазифалар турли 
босқичларда 
амалга 
ошириладиган 
ҳаракатлар 
натижасидир. Масалан, В.Робинсон ажратган «аффектни 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling