Шаҳриёр сафаров


III боб. Прагмалингвистиканинг предмети ёхуд


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

III боб. Прагмалингвистиканинг предмети ёхуд 
прагмалингвистик таҳлил 
 
Прагмалингвистика 
тилшуносликнинг 
мустақил 
йўналиши сифатида ўтган асрнинг 60-70-йилларида 
шаклланди. 1970 йилда Дордрехт шаҳрида «Табиий тиллар 
прагматикаси» (Pragmatics of natural languages) мавзусида 
халқаро конференция бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда 
ўқилган маърузалар тўпламининг муҳаррири, Телль-Авив 
университетининг профессори М.Бар -Ҳиллелнинг «Сўз 
боши»да қайд қилишича, анжуман иштирокчилари 
якдиллик билан «Табиий тил воситасида бажариладиган 
мулоқотнинг прагматик хусусиятлари ушбу мулоқотнинг 
синтактик ва семантик хусусиятлари каби лингвистик 
назария доирасида ўрганилиши лозим», деган хулосага 
келишди (Bar-Hillel 1971: V-VI). 
Прагматиканинг «қайта туғилиш даври» деб эътироф 
этилган 
худди 
шу 
пайтдан 
бошлаб, 
хорижий 
тилшуносликда ҳақиқий прагматик кўтарилиш юзага 
келди. Бу мавзуга оид қатор анжуманлар, йиғинлар 
ўтказилди, 
чоп 
қилинаётган 
тўпламлар, 
илмий 
тадқиқотларнинг чегараси йўқ, Gournal of Pragmatics том
маънода халқаро нашрга айланди. 
Бу даражада жадал тараққий этаётган фан соҳасининг 
тўлиғича шаклланиши, ўзлигини ажратиб олиши учун 
унинг предметини, асосий тушунчалари, тамойилларини 
белгилаб олиш зарурати туғилиши муқаррар. Афсуски, 
қатор тадқиқотчиларнинг уринишларига қарамасдан, бу 
муаммо ўз ечимини топганича йўқ, ҳануз прагматиканинг 
бошқа тилшунослик соҳалари қаторида тутган ўрни, унинг 
соҳалараро муносабати ҳақида айтилаётган фикрларнинг 
охири кўринмаяпти. Бу бир томондан, яхши, соҳанинг 
муҳимлиги, 
кўтарилаётган 
масалалариннг 
кўплиги, 
танланган 
йўналишнинг 
долзарблиги 
барчанинг 


57 
эътиборини тортаётганлиги исботидир. Иккинчидан эса, 
соҳа предметининг равшан бўлмаслиги, тамойиллар 
чалкашлиги, 
мурожаат 
қилинаётган 
тамойил, 
тушунчаларнинг бетартиб қўлланишига, хулосаларнинг 
ноаниқлигига сабаб бўлишини ҳам унутмаслик керак. 
Кейинги йилларда «прагматика» атамасини қўлламайдиган 
тилшунос қарийб қолмади, десак муболаға бўлмайди. 
Натижада, ўзига хос прагматик «фетишизм» ҳолати пайдо 
бўлиб, 
бажарилган 
тадқиқотларда 
атаманинг 
қўлланишидан ташқари, унинг мазмунига оид бирор бир 
маълумотни топиш қийинлашиб бормоқда. Лозим бўлса, 
бўлмаса атама қўлланаверса, унинг негизида турган 
тушунчанинг сийқаланишига олиб келиниши турган гап. 
Инчинун, лисоний бирликлар прагматик хусусиятлари, 
уларнинг прагмалингвистик таҳлили ҳақида гапиришдан 
олдин «Прагмалингвистика нима билан шуғулланади?», 
«Унинг тадқиқот объекти ва предмети нимадан иборат?», 
«Прагматиканинг асосий тушунчалари, тамойиллари 
қайсилар?» каби саволларга жавоб излашга мажбурмиз. 
Прагмалингвистиканинг предметини аниқлашга илк 
бор аҳд қилганлардан бири Г.Клаус эди. У юқорида 
эслатилган асарида прагматикани «белгилар (Z) ва ушбу 
лисоний белгиларни яратувчи, узатувчи ҳамда қабул 
қилувчи шахслар (М) ўртасидаги муносабатларни 
ўрганувчи» фан сифатида таърифлайди (Клаус 1967: 21). 
Ушбу таърифдан кўриниб турибдики, прагматиканинг 
предметини аниқлашда Г.Клаус ҳам бошқа семиотиклар 
(Ч.Пирс, Ч.Моррис, Ю.С.Степанов) каби белги ва уни 
идрок 
этувчи 
– 
интерпретатор 
муносабатидан 
узоқлашмайди. Ҳатто унинг «прагматика дастлабки 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling