Шаҳриёр сафаров


  II боб. Прагматика ва семиотик жараён ёхуд


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

 


37 
II боб. Прагматика ва семиотик жараён ёхуд 
прагматиканинг лисоний-семиотик тизимдаги 
устуворлиги 
 
Илмий тафаккур тараққиёти ҳар қандай фан 
соҳасидаги назарий қарашлар ўзгаришига, тадқиқотнинг 
янги методлари яратилишига ва ушбу методлар тадбиқида 
янги назарий ғояларга таяниш асосида тамоман ўзга 
амалий натижаларга эришилишига сабаб бўлади. Илмий 
жараёндаги бундай ўзгаришларга кўпинча тадрижий 
йўсинда, эмпирик материалнинг босқичма-босқич таҳлили, 
назарий хулосаларнинг узлуксиз тадқиқот жараёнида 
шаклланиши ва тизимли жорий қилиниши натижасида 
юзага келади. Шунинг билан бир қаторда, фан ривожининг 
маълум 
даврларида 
кескин 
бурилиш 
босқичлари, 
«инқилобий сакраш» ҳолатлари юзага келиши ҳам эътироф 
этилган. Ижтимоий ҳаётдаги революцион ўзгаришлар, 
машҳур рус олими 
Л. Гумилевнинг таъбири билан айтганда, пассионар 
тараққиёт ҳолатлари илмий ҳаёт учун ҳам ёт эмас. 
Тортиш қонуниятининг кашф этилиши, нисбийлик 
назариясининг яратилиши кабилар аниқ фанлар соҳасида 
қандай кескин бурилишларга сабаб бўлганлиги барчамизга 
маълум. Гуманитар фан саналмиш тилшуносликда ҳам 
бундай инқилобий ўзгаришлар бўлармикан? Фикримча, 
тилшуносликдаги 
ўзгаришлар 
ўзга 
соҳалардагидан 
анчагина фарқ қилади. Сўзсиз, лисоний тизим учун ҳам 
диалектик тараққиёт хосдир, аммо унинг тараққиёт 
босқичлари сакрашдан кўра тадрижий ривожни маъқул 
кўради. Худди шунингдек, ушбу тизимни ўрганувчи фанда 
ҳосил бўладиган ғоялар ҳам тўлиғича бир-бирини инкор 
этишдан кўра, тизимдаги муносабатларни турли томондан 
«кўриш», идрок этиш маҳсулидир. Зеро, тил тизими 
синергетикаси 
ҳам 
ўзга 
тизимлар 
синергетик 


38 
ҳолатларининг айнан такрори эмас. Бироқ бунинг билан 
тилшунослик фани тараққиёт босқичлари учун кескин 
бурилишлар ёт деган фикрни олға сурмоқчи эмасман. 
Демоқчиманки, тилшунослик соҳасидаги бурилишларга 
нисбатан «кескинлик» сифати унчалик мос тушмайди. 
Яхшиси, турли таълимот ва йўналишлар муносабатини, 
улардаги ғоялар синтезини акс эттирувчи бошқа эпитетни 
топганимиз маъқул. 
Бундай боғлиқликларни акс эттирувчи илмий атама – 
парадигма 
фанда 
аллақачон 
мавжуд-ку. 
«Илмий 
парадигма» тушунчаси методолог олим Томас Куннинг 
таъбирича, «маълум даврда муаммоларни шакллантирувчи 
ва уларнинг ечимини топиш имконини яратувчи барча 
тарафидан эътироф этилган илмий ютуқлардир» (Кун 1977: 
31). 
Илмий парадигмалар бир-бирини инкор этмасдан, 
ўзаро ҳамкорликда, бири иккинчисининг нуқсонларини 
бартараф этган ҳолда ривож топадилар. Тилшунослик 
илмий парадигмаларининг шаклланиши ва тараққий 
топиши худди шу зайлда кечади. Систем-структур 
парадигма ўзидан олдин юзага келган қиёсий-тарихий 
парадигманинг «атомистик», яъни тил ҳодисаларини 
алоҳида-алоҳида, бир-биридан ажратган ҳолда таҳлил 
қилиниши натижасида юзага келган нуқсонларини 
бартараф 
қилиш 
йўлини 
тутди. 
Систем-структур 
йўналишнинг асосий самараси тилнинг тизимли ҳодиса 
эканлигини исботлашдан иборатдир. Аммо бу икки 
парадигманинг умумий камчилиги борлиги ҳам маълум 
бўлди: бу йўналишларда тил ўз эгаси – инсондан ажралиб 
қолди. Ушбу нуқсонни йўқотиш йўлидаги уринишлар 
прагматик ва когнитив тилшунослик парадигмаларининг 
яратилишига сабаб бўлди. 
Аслида, тилдан маълум шахслар маълум ижтимоий 
муҳитда фойдаланишини ҳеч ким (ҳатто компаративистлар 


39 
ва структуралистлар ҳам) инкор этмайди. Қиёсий-тарихий 
тадқиқотларда ҳам тил тизимидаги ўзгаришларнинг 
ижтимоий муҳит, тил соҳиби бўлган халқларнинг яшаш 
шароити, маданий ҳаёти билан боғлиқ томонларига доимо 
эътибор 
қаратилган. 
Тилнинг 
ижтимоий 
моҳияти 
структурализм оқимида ҳам инкор этилмайди. Аммо тил ва 
инсон 
муносабати 
муаммоси 
ушбу 
парадигмалар 
доирасида тўлиғича лингвистик тадқиқот объекти 
даражасига кўтарила олмади. У ҳануз ўз навбатини кутар 
эди. Н.Чомский таълимотининг марказида турган лисоний 
универсалия масаласи ҳам инсон факторига бир томонлама 
ёндашув намунаси эди. Барча тиллар учун умумий бўлган 
хусусиятларни аниқлаш измида бўлган олим ушбу 
хусусиятларни инсон тафаккури структурасидан излади. У 
инсон мияси маълум турдаги лисоний қобилиятга 
мослашувига ва бу қобилият ҳам мия структураси каби 
ўзига хос туғма биологик ҳодиса эканлигига ишонди. 
Сўзсиз, лисон ва инсон онги, мияси ўртасидаги 
боғлиқлик доимий, бу боғлиқлик инсон онгли фаолиятини 
таъминловчи воситадир. Бизнинг юрагимиз фаолият 
кўрсатмаса яшай олмаслигимиз аниқ, бироқ инсоннинг 
яшаши юрагининг уриб туриши билан боғлиқлигини 
билиш 
унинг 
ҳаёти 
қандай 
ва 
қай 
мақсадда 
кечаётганлигини билиш имконини бермайди. Лисон ҳам 
ҳаёт манбаси, шу сабабли унинг ҳаётдаги ўрнини, ундан 
одамлар қандай фойдаланаётганлигини ҳамда унинг ҳаёт 
даражаси, сифатига қандай таъсири борлигини билмоқ 
керак. Буларнинг барчаси биз фойдаланаётган ҳодиса – 
тилнинг табиати ва ижтимоий моҳиятини билиш имконини 
яратади. 
Демак, тилшунослик мавҳум ва ўз доирасидан чиқа 
олмайдиган фан бўла олмайди. Тил доимо инсон ҳаёти, 
унинг 
ижтимоий 
фаолияти 
билан 
боғлиқдир. 
Структурализмнинг ўта ашаддий вариантида тил ва ҳаёт, 


40 
воқелик ўртасидаги масофа узайди. Лекин бу масофа 
чексиз эмаслиги аён эди. Маълум бир нуқтага етгандан 
сўнг бу масофа яна қисқара бошлади. Дастлабки ўринда 
лисоний белгилар ва ифода топаётган объект ўртасидаги 
алоқа қайта тикланди, семантика даври бошланди. 
Кейинчалик семантикадан прагматика «ўниб чиқа 
бошлади». 
Лисоний фаолиятнинг прагматик хусусиятлари, бу 
хусусиятларни юзага келтирувчи омилларни ўрганиш 
тилнинг ижтимоий моҳиятини аниқлаш учун муҳимдир. Бу 
лисоний мулоқотнинг ижтимоий ва руҳий- психологик 
қонуниятлар билан мослашган ҳолда рўёбга чиқишини ва 
шу аснода тил тизими ривожланишини тасдиқловчи 
далиллар топиш имконини беради. Тил тизими 
тараққиётининг бошланғич нуқтаси (даври) прагматикадан 
бошланади дейиш мумкин. Бу бир хилда филогенетик ва 
онтогенетик жиҳатдан ҳам асосли даъводир. Зеро, лисон 
дастлабки ўринда сўзловчининг шахсий истаги, фойдаси 
учун хизмат қилади. Лисоннинг нутқ ижодкори билан 
боғлиқ томонларини ўрганиш муҳимдир, зеро, «бирор бир 
тилда сўзлаш оддийгина ушбу тилдаги гапларни тузишдан 
иборат бўлиб қолмасдан, балки шу йўсинда маълум 
турдаги ижтимоий фаолият ижросидир» (Kanngiesser 1976: 
125). 
Ижтимоий тажрибанинг кенг қамровлилиги туфайли, 
мулоқот вазиятлари ўзгариб туради ҳамда бошланғич 
ҳолатда оддий тузилишда бўлган прагматик структура 
ўзгариб, мураккаблашиб боради. Бу эса, ўз навбатида, 
прагматиканинг тўхтовсиз семантик қобиғи кенгайиб 
боришига олиб келади. Демак, лисоний таҳлилни 
прагматикадан бошламоқ зарур. 
«Прагматика» (юнонча pragma – иш, ҳаракат) аслида 
фалсафий тушунча бўлиб, у Сократдан олдинги даврларда 
ҳам қўлланишда бўлган ва кейинчалик уни Ж. Локк, 


41 
Э.Кант каби файласуфлар Аристотелдан ўзлаштирганлар. 
Шу тариқа фалсафада прагматизм оқими юзага келган. Бу 
оқимнинг асосий тараққиёт даври XIX-XX асрлардир. 
Айниқса, ХХ асрнинг 20-30 йилларида прагматизм 
ғояларининг кенг тарғиби аниқ сезила бошлади. Америка 
ва Европада бу тарғиботнинг кенг ёйилишида Ч.Пирс, 
Р.Карнап, 
Ч.Моррис, 
Л.Витгенштейн 
кабиларнинг 
хизматларини алоҳида қайд этмоқ керак. 
XIX асрнинг охири ХХ аср бошларида Америкада 
ҳукмрон бўлган фалсафий прагматизм йўналишининг 
асосчиларидан бири Чарлз Сандерс Пирс (1839-1914) эди. 
Ушбу фалсафий тизимнинг асосий ғояси семиотик 
белгининг (шу жумладан, лисоний белгининг ҳам) маъно-
мазмунини ушбу белги воситасида бажарилаётган 
ҳаракатнинг самараси, натижалари, муваффақияти билан 
боғлиқ ҳолда ўрганишдир. Бу тамойил муаллифи Ч.Пирс 
биринчилардан бўлиб, белги назарияси доирасида 
коммуникатив фаолият субъекти омилини инобатга олиш 
лозимлигини уқтирди. 
Ч.Пирснинг 
талқинича, 
белгининг 
муносабат 
майдони уч йўналишдан иборат: 1) белги, аниқроғи – 
репрезентамен, бирор нарсанинг ўрнини алмаштирувчи 
моддий кўринишга эга бўлган восита; 2) идрок этувчининг 
онгидан ўрин олган ва белгининг тавсифини берувчи 
восита – интерпретанта; 3) белгида акс топаётган объект 
(қаранг: Сусов 1990: 125-126; Сухачев 2003: 50-53). Ушбу 
муносабатлар майдонини қуйидаги шаклда тасвирлаш 
мумкин: 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling