Шаҳриёр сафаров


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

фаолият тамойили ёки умуман фаолият фалсафаси ўташи 
мумкин. 
Фаолият 
категориясининг 
лингвистик 
тадқиқотларда асосий методологик тамойил сифатида 
қабул қилиниши коммуникатив тизимнинг таркибий 
қисмлари, уларнинг тузилиши, лисоний ва нолисоний 
моҳияти ҳақида батафсилроқ билимга эга бўлиш имконини 
яратади (қаранг: Сафаров 1991: 25-51). Мулоқот 
жараёнининг фаолият тамойили нуқтаи назаридан 
ёритилиши прагмалингвистикага назарий либос кийдириш 
билан бир қаторда, оламни билиш ва лисоний фаолиятнинг 
туташганлигини исботловчи далиллар топишга замин 
ҳозирлайди. Ахборот алмашинувини тақозо этувчи нутқий 
мулоқот 
ҳиссий 
ва 
рационал 
(оқилона) 
билиш 
ҳаракатларининг ўзаро алоқаси натижасидир. Лисоний 
мулоқот қобилиятининг ўзи когнитив ва коммуникатив 


74 
вазифалар умумлашмаси бўлган мақсадга эришишда 
лисондан фойдалана олиш қобилиятидир. 
Прагмалингвистиканинг 
методологик 
негизини 
фаолият назариясидан излаган психолингвистлардан бири 
Е.Ф.Тарасовнинг фикрича, нутқий мулоқотнинг инсон 
фаолиятига боғлиқ эканлигини икки томонлама тушуниш 
керак: 
«Биринчидан, 
фаолият 
кечаётган 
нутқий 
мулоқотнинг мундарижаси ва воситаларини белгилаб 
беради. Мулоқот мундарижаси коммуникантларнинг 
ҳамкорликдаги фаолиятидан иборат бўлиб, лисоний 
белгилар танлови ва дискурснинг (нутқий бирликнинг) 
тузилиши ушбу ҳамкорлик мақсади талабига жавоб беради. 
Иккинчидан, фаолият кўрсатаётган инсон тасаввуридаги 
объектлар дунёсини шакллантиради ва бу объектларнинг 
мавжудлиги белгилар воситасидаги мулоқотнинг энг 
биринчи ва асосий талабидир. Белгилар воситасидаги 
мулоқот эса коммуникантларнинг идеал объектлар 
«дунёси» умумий бўлгандагина амалга ошиши маълумдир» 
(Тарасов 1989: 32). 
Демак, 
прагмалингвистик 
тадқиқотнинг 
асоси 
сифатида фаолият тамойилининг қабул қилиниши нутқий 
мулоқот тизимининг лисоний прагматик мундарижаси 
таҳлилини асосий ўринга чиқарди. Бу эса, ўз навбатида, 
прагмалингвистик 
тадқиқотлар 
доирасини 
янада 
кенгайтирди ва бу доирага лисоний воқеликдан ташқари, 
мулоқот муҳити билан боғлиқ бўлган барча ижтимоий 
ҳодисалар тизимини киритишга ундади. Бу ҳолда лисоний 
фаолият инсон ижтимоий-иқтисодий фаолияти жараёнида 
юзага келадиган муносабатларнинг бир тури сифатида 
қаралади (Сусов 1983: 14). Ж.Мейнинг қайдича, 
«прагматика ҳаракатни, инсон ҳаракатини тавсифлайди, 
лисоний фаоллик эса, умуман, инсон фаолиятига 
бўйсунадиган қонуниятларга амал қилади» (Mey 1979:11). 


75 
Прагмалингвистиканинг 
предметини 
аниқлашга 
фаолият 
назариясининг 
тадбиқ 
қилиниши 
тилшуносликнинг ушбу соҳасига антропологик руҳ беради 
ва 
лисоний 
ҳодисаларнинг 
айнан 
инсонга 
хос 
хусусиятларини, антропологик моҳиятини прагматиканинг 
предмети сифатида талқин қилишга ундайди (Алефиренко 
2005:220). Лингвопрагматик таҳлил объекти эса ҳар қандай 
ҳолда ҳам лисон ва унинг фаолият жараёнида 
воқеланадиган хусусиятлари ва умуман коммуникация 
категориясидир. 
Лингвопрагматика таърифи, унинг предметининг 
тавсифи борасидаги фикрлар қанчалик турли-туман 
бўлмасин, тадқиқотчилар бу борада қуйидаги асосий 
ғояларда ҳамфикрдирлар: 
- коммуникатив фаолият тавсифининг таянч нуқтаси 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling