Шаҳриёр сафаров
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
прагмалингвистика-сафаров ш.
фаолият тушунчасидир;
- лисон мулоқот иштирокчиларининг ўзаро муносабатини ҳаракатга келтирувчи воситадир; - лисоний фаолият воқеланиши бевосита мулоқот муҳити билан боғлиқ ҳодисадир (Азнаурова 1988:28). Буларнинг барчаси прагмалингвистиканинг алоҳида соҳалари учун тадқиқот предмети бўла олади. Масалан, лисоний мулоқот тизими нутқ субъекти нуқтаи назаридан тадқиқ қилинганда, эътибор нутқий акт турларининг мазмуни, дискурс тузилишида мулоқот мақсадининг ўрни, тагмаънонинг ифода топиши, прессуппозиция ва мулоқот иштирокчиларининг ментал қобилияти каби ҳодисаларга қаратилади. Тадқиқот нутқ адресати нуқтаи назаридан бажарилаётганда эса, асосий эътибор нутқий актнинг прагматик таъсирини аниқлашга қаратилади. Юқоридаги икки ҳолатда асосий тадқиқот объекти нутқий акт, у орқали узатилаётган ахборот ва ушбу ахборотнинг тушуниб, маъно жиҳатидан идрок этилишидир. 76 Шундай қилиб, прагматиканинг умумий таърифини қуйидагича тасаввур қилиш мумкин: прагматика тилшуносликнинг алоҳида соҳаси бўлиб, унинг тадқиқот доирасига мулоқот жараёнида лисоний бирликларни танлаб олиш, уларни қўллаш ҳамда ушбу қўлланишдаги бирликларнинг мулоқот иштирокчиларига таъсири масалалари ўрганилади. Ушбу қоидалар коммуникация шарт-шароитларига нисбатан, кенг маънодаги контекст сифатида ўрганилади. Лисоний ҳодисаларнинг бу йўсиндаги таҳлили уларнинг қўлланишидаги у ёки бу муҳитда мавжуд бўлган тўсиқлар, чегараланишларни ҳам аниқлашга имкон беради. Лингвистик таҳлилнинг асосий ғояси ҳам лисоннинг табиатини унинг амалий фаолиятда қўлланишига нисбатан ёки бошқача айтганда, бажараётган вазифаси доирасида аниқлашдир. Айнан вазифа (функция) тушунчаси лисон таҳлилига прагмалингвистик ёндашувнинг пойдеворидир. Аминмизки, прагмалингвистиканинг худди шу йўналишдаги тараққиёти назарий тилшунослик ва амалий коммуникация ўртасида мавжуд бўлиб турган «узилиш»ларни бир оз торайтиради. Прагмалингвистика тадқиқот предметининг кенг миқёсда тасаввур этилиши ушбу соҳанинг турли йўналишларда тараққий этишини тақозо этади. Натижада, прагмалингвистиканинг нутқий акт назарияси, дейксис назарияси, дискурс назарияси, прагмасемантика, прагмастилистика каби ўз «ички» соҳалари юзага келди. Бу соҳаларнинг фарқи, биринчи навбатда, прагмалингвистиканинг умумий предметини алоҳида қисмларга ажратиш ва ҳар бир қисмни батафсил ёритилиши, ўрганилишида намоён бўлади. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling