Шаҳриёр сафаров


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

дейктик ибора деб аташади. Бу ибораларга нисбатан айрим 
файласуф ва тилшунослар «индексикаллар» (indexicаlls) 
атамасини ҳам қўллаб келишмоқда. Ушбу турдаги 
иборалар нутқий мулоқот тизими мазмундорлигини 
таъминловчи доимий воситалардан биридир. Масалан, 


169 
бирор бир нотаниш нарсани кўриб қолиб, «Бу нима?» 
саволи билан суҳбатдошга мурожаат қилинганда, дейктик 
ибора («бу») воситасида шу муҳитда мавжуд бўлган нарса-
предметга ишорадир. 
Дейктик иборалар болалар нутқи ривожининг 
дастлабки 
босқичларидаёқ 
пайдо 
бўлади. 
Психолингвистларнинг кузатишлари гувоҳлик беришича, 
3-7 ёшдаги болалар нутқи, биринчидан, эгоцентрик бўлса, 
иккинчидан, телеграф услубида, яъни «грамматикасиз» 
тартибда юзага келади. Шу сабабли бўлса керакки, 
гўдаклар грамматик шакллардан кўра «мен», «сен», «у 
ерда», «мана», «бу», «ҳозир», «кейин» каби ибораларни 
маъқул кўрадилар. Бундай ибораларнинг лисоний қобилият 
шаклланишининг дастлабки босқичларида пайдо бўлишига 
яна бир сабабни ушбу ибораларнинг маъно хусусиятлари 
билан боғлиқ деб ҳисоблаш тарафдоримиз. Маълумки, 
дейктик белгиларнинг маъно хусусиятлари бошқа 
номинатив белгиларникидан тубдан фарқ қилади. Улар 
воқеликдаги предмет-ҳодисаларни бевосита атамасдан, 
балки предмет, ҳодиса, шахсларнинг нутқ вазиятига 
нисбатан «жойлашуви»ни кўрсатади. Бундай кўрсатиш 
мулоқот иштирокчилари (сўзловчи ва тингловчи) предмет 
ва шахсларнинг эгаллаган ўрни (бу ўрин нутқ 
субъектларига нисбатан белгиланади) ҳамда мулоқот 
кечаётган 
вақт 
кабиларни 
қамраб 
олади. 
Шу 
хусусиятларига биноан дейктик иборалар билвосита 
маънога эга лисоний белгилар сифатида қараладилар 
(Уфимцева 1974: 166). Гўдаклар талаффуз қиладиган 
сўзлар ҳам, одатда, бевосита референтга эга эмас, улар 
воситасида аниқ предмет ёки ҳодиса номланмайди. Гўдак 
ягона бир сўз билан бутун бир кечаётган ҳодисани ёки 
ҳодисалар қаторини ифодалашга қодир (Ушакова 1991; 
Tanz 1977). 


170 
Нутқий ҳаракат координатларининг қайси бири 
кўрсатилишига кўра дейктик бирликлар турли гуруҳларга 
ажратилади. Илк таснифлар морфологик тамойилга 
асосланган бўлиб, уларда шахс олмошлари «мен-сен-бошқа 
(у)» дейктик гуруҳларига (Ich deixis – Du deixis – Jener 
deixis) тақсимланган. Немис тилшуноси Карл Бругманнинг 
ушбу морфологик таснифини кейинчалик Карл Бюллер 
қайта кўриб чиқиб, гуруҳлар сони ва таркибини нутқий 
мулоқот 
вазиятининг 
бошқа 
қисмлари 
ҳисобидан 
кенгайтирди. Тил тизими таҳлили назарий асослари билан 
шуғулланишга қизиққан ушбу психолог-олим 1936 йилда 
эълон қилинган «Тилнинг структур модели» (Das 
Strukturmodel der Sprache) номли мақоласида «Тил 
(таҳлили– Ш.С.) назарияси ижтимоий нутқ вазияти 
таҳлилига таянмоғи шарт ва лозимми?» деган саволга 
тасдиқ жавобининг далилларини излайди. У ҳар қандай 
тилда кўрсатиш (ишора) майдони мавжудлигини ва бу 
майдон учун «хизмат» қилувчи «кўрсаткич-сўзлар» 
гуруҳлари борлигини қайд қилади. Бу сўзлар эгалланган 
ўринга ишора (hier, da, dort – бу ерда, шу ерда, у ерда) ва 
шахслар иштирокини кўрсатувчилар (ich, du, er – мен, сен, 
у) турларига бўлинади. Ҳақиқатда ҳам К.Бюллер 
айтганидек, «аниқ нутқий вазият таҳлилига таянмасдан 
туриб, қандай бошқа йўсинда барча кўрсатиш сўзларининг 
вазифаларини аниқлаш мумкин?» (Бюллер 1960: 29-30). 
Муаллиф «Тил назарияси» (Sprachtheorie. –Jena, 1934) 
асарида дейксис ҳодисасининг моҳияти ҳақидаги ўз илмий 
қарашларини жамлаб, ушбу ҳодисанинг тил қурилиши ва 
нутқий мулоқот тизимида тутган ўрни, бажарадиган 
вазифаларини янада аниқлаштиришга ҳаракат қилган. 
Дейктик ибораларни гуруҳлашда у нутқий мулоқот 
майдонининг асосий белгиловчи «ўқ» лари сўзловчи – 
тингловчи муносабати (Ich –Du deixis – Мен-сен дейксиси), 
предмет ёки шахснинг нутқ субъектига нисбатан эгаллаган 


171 
ўрни (hier-dort deixis – бу ерда-у ерда дейксиси) ва нутқий 
акт вақти (jetzt – denn deixis ҳозир- ўша пайтда дейксиси) 
фарқларига таянишни таклиф қилади. 
К.Бюллер айнан шу китобида кўрсатиш объектининг 
фарқланишига нисбатан дейксис ибораларнинг яна ўзгача 
уч турга ажратиш мумкинлигини ҳам қайд этади: 1) 
кўриниб турган объектга ишора (demonstratio ad oculus): 
сўзловчи ўз кўзи билан кўриб турган объектни кўрсатиш 
вазифасини бажарувчи лисоний белгилар; 2) контекст 
дейксиси яъни матнда олдинги ўринларда қўлланган 
сўзларга ишора (анафора ҳодисаси – Ш.С.); 3) тасаввур 
дейксиси (deixis an Pleantasma), яъни сўзловчи бевосита 
кўрмаётган ва матнда эслатилмаган, аммо сўзловчилар 
учун маълум бўлган предметга ишора. 
Дейктик белгилар таснифи масаласи узлуксиз 
муҳокама қилинииб келинмоқда. Кўпчилик тилшунослар 
анъанага биноан шахс, макон ва замон дейксисларини 
фарқлаб келишмоқда. Аммо айрим тилшунослар бундай 
таснифга унчалик қўшилмайдилар. Улар, дейксис ва 
модаллик ҳодисаларини ягона майдонга бириктириш 
ҳаракатида 
бўлишиб, 
модал 
дейксисини 
алоҳида 
ўрганишни таклиф қилишмоқда. Модал дейксиси 
воситасида сўзловчи мавжуд ва тасаввурдаги вазиятларни 
нисбатан баҳолайди (Rauh 1983: 231). Социал (ижтимоий) 
дейксисни алоҳида категория сифатида ажратиш ва унинг 
воситасида мулоқот иштирокчиларининг бир-бирига 
нисбатан ижтимоий мавқеини белгилаши имкониятлари 
ҳақида олдинги бобда гапирилди (кейинги саҳифаларда бу 
ҳодиса тафсилотига яна бир карра қайтишга мажбур 
бўламиз.). Бундан ташқари, Ч.Филлмор, Р.Лакофф, 
В.И.Шаховский, А.В.Кравченко каби олимлар, мулоқот 
матнида суҳбатдошларнинг хусусий муносабатлари ўз 
аксини топишини ҳисобга олиб, эмоционал дейксисни ҳам 


172 
алоҳида ўрганиш ғоясини тарғиб қилишмоқда (Fillmore 
1975; Lakoff 1974; Smith 1989; Шаховский, Жура 2002). 
Дейктик ибораларнинг эслатилган гуруҳларининг 
семантик ва прагматик хусусиятлари ва умуман ушбу 
гуруҳларнинг ажратилиши қай даражада асосли эканлиги 
ҳақида батафсилроқ тўхталишга тўғри келади. 
Олдинги 
саҳифаларда 
дейксис 
белгиларнинг 
семантик жиҳатдан бошқа лисоний белгилардан тубдан 
фарқ қилиши, уларнинг предмет-ҳодисаларни тўғридан-
тўғри номлаш қобилиятидан маҳрум эканлиги ва 
сигнификатив мазмунга эга эмаслиги эслатилган эди. 
Дейктик воситалар қаторига кирувчи сўзларнинг 
лексик маъносида у ёки бу турдаги референтга ишора 
мавжудлигини 
исботлашга 
ҳаракат 
қилган 
Е.В. 
Падучеванинг таърифича, «олмошлар – маъносида нутқий 
ҳаракатга ҳавола ёки нутқий тузилманинг борлиқ билан 
муносабатига, турига ишора мавжуд бўлган сўзлардир» 
(Падучева 1988: 11). Олмошларнинг ва бошқа турдош 
турдаги дейктик белгиларнинг сигнификатив мазмундан 
холи эканлигини, уларнинг референти турғун бўлмасдан, 
балки нутқ вазиятига нисбатан ўзгариб туришини Эмиль 
Бенвенист алоҳида қайд этган. Унингча, «Мен» олмоши 
маъносини фақатгина маълум бир нутқий ҳаракат 
ижросига (locution) нисбатан аниқлаш мумкин ва бу 
нутқий ҳаракат доимо ягона, алоҳида бўлиб қолади, 
такрорланмайди. Ҳар бир нутқий ҳаракат алоҳида объект 
(воқеликдаги ҳодиса, пердмет) билан боғлиқ бўлганлиги 
сабабли, «мен» олмошининг референти ҳам ўзгариб 
туради. Қисқаси, «мен» шакли лисоний нуқтаи назардан 
фақатгина бажарилаётган, ижро этилаётган нутқий 
ҳаракатда мавжуддир (Бенвенист 1974: 286). 
Фаранг тилшуноси шахс, замон, макон, ишора 
қилинаётган объект кўрсаткичларининг нутқ кечаётган 
вақт билан муносабатини мен: бу ерда- у ерда; ҳозир – 


173 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling