Шаҳриёр сафаров


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

«Нега бунча ғулдирайсан, аниқроқ гапирсанг-чи!» 
қабилидаги танбеҳни олиши ҳеч гап эмас. Худди 
шунингдек, бошлиққа сўз қайтариш, унинг гапини бўлиш 
нималарга олиб келиши ҳам маълум. Умуман, бировга 
бўйсуниши керак бўлган шахснинг сергап бўлиши 
мулоқотда ҳурмат тамойилидан чекинишдан бошқа нарса 
эмас. Бекорга «таъби гапирган яхши, индамаган – ундан 
яхши» ёки «Гап билан шошма, иш билан шош» ҳикматлари 
пайдо бўлмаган (Шомақсудов, Шорахмедов 1990: 81-82). 
Кўп сўзлаш, ахборотни батафсил баён қилиш юқори 
табақадагилар ҳуқуқи, тобе шахс эса «қулоқ осгани» 
маъқулроқ. Шунинг учун ҳам сукутни алоҳида нутқий акт 
сифатида ажратиш ва унинг воситасида бир қатор 
коммуникатив 
мақсад-мазмунни 
ифодалаш 
мумкин 
(Крестинский 1990). Сукут сақлаш мулоқотда ўзига хос 
лисоний белги вазифасини ўтайди ва турли нутқий 
ҳаракатларни ифодалаш воситаси бўла олади. Мулоқотда 
сукут сақлаш билан бир қаторда, мақсадли ҳаракат 
намунаси ҳамдир. Бунинг изоҳи сифатида «Меҳробдан 
чаён» романи қаҳрамонларининг ўзаро суҳбатидан мисол 
келтириш мумкин: 
...Раъно отасининг тўйга кетгани ва сўзини айтди. 
Анвар кулимсиради. 
-Уч қават ҳовлида иккимиз ёлғиз қолсак қандай бахт 
бу?.. Бўлмаса мен дарбозани занжирлаб келай. 
-Ҳа... занжирлаб келинг... 


160 
-Нега аччиғланасан, яхши қиз, мен ичкари кирсам
меҳмонхонанинг ёлғиз қолишини ўйламайсанми? 
Раъно истиғноланди. 
-Мен сизни ичкари таклиф қилгани чиқмадим, нима 
ош қилишни сўрагали чиқдим. 
-Мақсадингга тушуниб турибман, аммо сен ёлғиз 
зерикмагил деяпман. 
-Мен.... зерикмайман..... қандай ош қилай? 
-Қайси хилини буюрсам экан? – деб ўз-ўзига савол 
берди Анвар. –Убрага уқувинг йўқ, паловни ланж қиласан, 
сомсани ёполмайсан, туппани кесолмайсан, сенга қайла 
буюрғандан, атала қил деган яхши, чунки эзилтириб 
юборасан, манти тўғрисида ўйлаш ҳам ортиқча... Яна шу 
ҳолда қандай ош қилай, деб дўқ урганинг қизиқ. 
-Мен уқувсиз бўлсам, ўзингиз ош қилинг. 
-Мен ҳам ош қилишни яхши билмайман, шунинг билан 
бирга дўқ ҳам урмайман,- деди Анвар. – Лекин икки ёрти 
бир бутун бўлсақ, эҳтимол яхши ош қилармиз... Сен бориб 
ўчоқ ҳаракатини кўрабер, сабзи-пиёз тўғрашни менга қўй, 
хўбми, яхши қиз? 
Раъно жавоб бермади, ўпка намойиши остида ичкари 
жўнади. Анвар кулги ораси ташқарига чиқди... (Меҳробдан 
чаён. 1992. 445-б) 
Анвар ва Раъно ўртасидаги муносабат асимметрик 
хусусиятга эга бўлса-да, мулоқот ҳаракатларида бу тенглик 
ўз аксини тўлиқ топмайди. Ўзбек нутқ одоби қоидалари 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling