Шаҳриёр сафаров


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

Ҳар кимки чучук сўз элга изҳор айлар, 
Ҳар нечаки ағёр дурур ёр айлар. 
Сўз қаттиғи эл кўнглига озор айлар
Юмшоғи кўнгилларни гирифтор айлар. 
Прагмалингвист Ж.Лич, ўз тавсифини янада 
ойдинлаштириш 
мақсадида, 
ҳурмат 
тамойилининг 
воқеланиши олтита ҳеч қандай исботни талаб қилмайдиган 
қоидалар (постулатлар) фаоллашувидан иборат эканлигини 
уқтиради. Бу қоидалар қуйидагилар (Leech 1983: 104-142): 
1. Хушмуомалалилик, назокат, одоб қоидаси 
(суҳбатдош уринишлари «сарфи»ни камайтир; унинг 
фойдасини кўпайтиришга ҳаракат қил); 
2. Ҳиммат, олижаноблик қоидаси (ўз фойдангни 
камроқ кўзла, барча «сарф»ни ўз зиммангга ол); 
3. Маъқуллаш, таҳсин қоидаси (ўзгаларни ёмонлама, 
ғийбат қилма, койима); 
4. Камтарлик, камсуқумлик, оддийлик қоидаси (ўз-
ўзингни мақташни кескин камайтир); 
5. Ризолик, муросасозлик қоидаси (тортишувлардан 
қоч, муросага урин); 
6. Хуш кўриш, майл, ёқтириш қоидаси (хайриҳох, 
оқкўнгил бўл). 
Дастлабки икки қоидани таърифлашда муаллиф 
қўллаган савдо соҳасига оид «сарф» ва «харажат» (benefits 
and 
costs) 
атамалари 
тахминан 
«қулайлик» 
ва 
«ноқулайлик» тушунчаларига мос келади. Сўзловчи 
олижаноблик тамойилига амал қилаётиб, тингловчи учун 
қулайлик яратишга ва иложи борича ноқулайлик ҳолатига 
йўл қўймасликка ҳаракат қилади. 


145 
Санаб ўтилган тамойилларга амал қилинса, ҳатто 
мажбуран юз берадиган ҳурматсизлик ҳолатларида 
фаоллашадиган нутқий тузилмалар ҳам мазмунан 
«юмшоқлашади». Албатта, бундай вазиятларда ҳурмат 
тамойили қоидаларига риоя қилиш учун маълум турдаги 
лисоний воситаларга мурожаат қиламиз. Бу воситаларнинг 
қўлланиш миқёси ва ўрни турлича. Тил тизимида мавжуд 
бўлган воситаларнинг танлови кўпинча мулоқотнинг 
нолисоний (экстралингвистик) хусусиятлари билан боғлиқ 
бўлади. 
Ж.Лич келтирган ҳурмат тамойили қоидаларининг 
асосий мазмунини қуйидагича тавсифлаш мумкин: агарда 
хушмуомала бўлишни истасанг ёки шундай кўриниш 
ниятинг бўлса, хатти-ҳаракатда ва нутқда одобли, 
ҳимматли ва камтарин бўл, суҳбатдошингга салбий 
муносабатда бўлма ва имкони борича унинг фикрини 
қўлла. 
Юқоридагилардан ташқари, муаллиф кейинчалик 
ҳурмат тамойили қоидалари қаторига яна икки қоидани 
киритади. Булардан бирини у Поллиани тамойили деб 
атайди ва унинг асосида «суҳбатдошинг билан иложи 
борича унга хуш келадиган мавзуда сўзлаш, нохуш, 
ёқимсиз мавзудан узоқ тур» панди туради. Албатта, 
суҳбатдош ҳар доим ҳам сўзловчига маъқул бўлавермайди 
ва агарда буни унга англатиш эҳтиёжи бўлса, уни хафа 
қилмасдан, шаклан беғараз иборалардан фойдаланган 
маъқул (киноя тамойили). 
Ҳурмат 
тамойили 
максима 
– 
қоидаларини 
умумлаштириш, уларнинг тавсифини ихчамлаштириш 
ҳаракати ҳам йўқ эмас. масалан, Робин Лакофф ушбу 
тамойилни уч қоидадан иборат деб ҳисоблайди (Lakoff 
1973): 
1) суҳбатдошга фикрингни мажбуран уқтиришга 
ҳаракат қилма; 


146 
2) суҳбатдошингга танлаш имконини бер; 
3) олижаноб бўлишга ҳаракат қил. 
Ушбу қисқа тавсифдан кўринадики, муаллиф ҳурмат 
тамойилига 
фақатгина 
тингловчига 
нисбатан 
йўналтирилган 
нутқий 
хатти-ҳаракатни 
белгиловчи 
категория сифатида қарайди. Холбуки, ижтимоий 
муносабат фаоллашувининг намунаси бўлган нутқий 
ҳамкорлик иккала томоннинг ҳам ўзаро ҳурмат-эҳтиром 
қоидаларига риоя этишини талаб қилади. Акс ҳолда, 
мулоқот жараёнида турли зиддиятлар юзага келиши ва 
ҳатто муносабатлар бузилиши натижасида мулоқотнинг 
умуман тўхтаб қолиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. 
Муаллифнинг 
ўзи 
айтганидек, 
«ҳурмат 
лисоний 
муносабатларда юзага келиши мумкин бўлган зиддият ва 
англашилмовчиликларни имкони борича камайтириш йўли 
билан мулоқотнинг намунавий кечишини таъминлашга 
мўлжалланган тизимдир» (Lakoff 1990: 34). Ҳақиқатдан 
ҳам биз мулоқот жараёнида бир-биримизни қадрлашга, 
истакларимизни қондиришга ҳаракат қиламиз. Аммо истак 
ҳар доим ҳам ҳақиқатга айланавермайди, чунки ҳар қандай 
муносабат, ҳамкорлик жараёнида томонлар ютуғи бир 
хилда бўлиши қийин масаладир. Биров ютиши учун 
иккинчи томон оз миқдорда бўлса ҳам ютқазмоғи даркор. 
Суҳбатдошларнинг бири унчалик истамаётган маълумотни, 
хабарни эшитишга тўғри келади; бири иккинчисининг 
илтимосини (талабини) рад этишга мажбур бўлади ва 
ҳоказо. Бундай шароитларда юзага келиши мумкин бўлган 
хафачилик, зиддиятларни бартараф этиш учун ҳурмат 
тамойилини воқеланти-рувчи воситаларга мурожаат қилиш 
эҳтиёжи туғилади. 
Ҳурмат тамойилининг кенг миқёсда ўрганилиши 
натижасида социопрагматика мустақил тадқиқ соҳаси 
сифатида 
шаклланди. 
Социопрагматикада 
ҳурмат 
категорияси тамоман ўзгача талқинга эга. Маълумки, 


147 
одатий талқинда «ҳурмат» тушунчаси этикет, одоб 
нормалари билан боғланади ва бир шахснинг иккинчисига 
нисбатан 
эътиборли 
бўлиши 
англашилади. 
Социопрагматикада эса бу ҳодиса лисоний мулоқот 
жараёнида фаоллашувчи коммуникатив режа-стратегиялар 
тўплами сифатида қаралади. Бу йўсиндаги таҳлилда 
эътибор у ёки бу вазиятга мос тушадиган коммуникатив 
ҳаракатлар танловига қаратилади. Танлов эса, лисоний 
воситалариннг этикет нормаларидан ташқари, нормага зид 
томонларини ҳам қамраб олади. 
Социопрагматиканинг шаклланиши Ж.Лич, Г.Каспер, 
П.Браун, С.Левинсон, Ж.Юл кабилар номи билан боғлиқ. 
Пенелор Браун ва Стефен Левинсон 1987 йилда нашр 
этишган ҳурмат тамойилига бағишланган махсус рисолада 
«Социолингвистика прагматикага тадбиқ этилиши лозим» 
деган шиорни олға суришди (Brown, Levinson 1987: 281). 
Лисоннинг тизимий равишда контекст билан боғлиқлигини 
ўрганиш прагматиканинг вазифасидир. Турли ижтимоий 
мақомга эга бўлган шахсларнинг турли вазиятларда 
маълум 
прагматик 
манбалардан 
фойдаланиши 
социолингвистик таҳлил учун ҳам муҳимдир. 
Ушбу муаллифлар ҳурмат тамойилини зиддиятли 
вазиятларни бартараф этишга йўналтирилган нутқий хатти-
ҳаракат, фаолият стратегияси сифатида таърифлашади. 
Бундай стратегиянинг фаоллашувидан мақсад шахс 
қадриятини, ҳурматини сақлашдир. Ҳар бир инсон 
ижтимоий шахсдир, унинг жамоадаги ўрнига нисбатан 
шахсияти, ижтимоий образи белгиланади. Мулоқот 
актларида адресатнинг ижтимоий образини (face) 
эътиборга олиш лозим, акс ҳолда, «шахс образига таҳдид» 
(face threatening act) юзага келади. Яхшиси, ушбу образни 
сақлашга, қадрлашга (face saving act) ҳаракат қилган 
маъқул (Yule 1996: 61). Масалан, қўшни эр-хотинларнинг 
жанжали жонга текканда, «Эй, овозларингни ўчиринглар, 


148 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling