Шаҳриёр сафаров
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
прагмалингвистика-сафаров ш.
«Тилимда қулф» йўсинидаги жавоб олиши мумкин. Шу
турдаги иборалар ифодалайдиган маълумот, албатта, 138 етарли даражада эмас. Аммо тингловчининг ушбу контекстдан етарли ахборотга эга бўлиши, жавобни олдиндан билиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Демак, айрим тамойиллардан чекиниш мулоқот ҳамкорлигини тўлиғича йўқотмайди, чунки бундай ҳолларда ахборотнинг маълум қисми тагмаъно (яширин мазмун) кўринишига эга бўлади. Мулоқот тамойилларидан чекиниш ва тагмаънони излаш бевосита матн импликатурасини ўрганишга ундайди. Дарҳақиқат, ўзаро ҳамкорлик, бир-бирини тушунишга интилиш мулоқот самарасининг асосий талабидир. Ҳатто «девор орқасидан туриб» сўзлашув шароитида ҳам мулоқотдошлар «даврий (шу ҳолатга хос) мулоқот мақсадига, қизиқишга» (transitory conversational interests – Grice 1975:48) эга бўлишлари талаб қилинади. Шунинг билан биргаликда, кундалик ҳаётда ушбу талабга тўлиғича мос келмайдиган ҳолатлар ҳам мавжуд, Масалан, сўкишиш, жанжаллашиш вазиятларида қайси турдаги мулоқот ҳамкорлиги тамойилига амал қилинади, деган саволга жавоб топиш қийин. Ҳар ҳолда мулоқотнинг айрим максима – тамойилларидан чекиниш кузатиладиган ҳолатларда ҳам умумий принцип – ўзаро ҳамкорлик маълум даражада сақланмоғи даркор. Бу тамойилдан чекиниш фақатгина юзаки, шаклан бўлиб, ҳақиқатда эса, яширин бўлса ҳам, мавжуд бўлади. Чунки сўзловчи ҳамсуҳбатига аниқ мазмундаги ахборотни етказиш мақсадини кўзлайди. Буни, масалан, буддизм ғояларини тарғиб қилувчи дзэн таълимотига оид пандлар тўплами «Би янь лу» (юнонча – «Хэкиган року») матнида учрайдиган «Тўғри – бу тўғри. Афсусдаман» (23-коан) каби мисра изоҳида кўришимиз мумкин. Дастлабки ўқишда сифат ва сон тамойилларидан чекиниш бордек (сўзлар такрори, мантиқий боғлиқлик талаби бузилган), аммо фикрни бу усулда ифодалаш дзэн таълимоти учун умумий ҳолат: устоз шогирди саволларига 139 жавоб беришда ўзини саволни эшитмагандек, шогирд истагини сезмагандек тутади. Шогирддан бундай «сўз ўйини»га иштирок этиб, мулоқот санъати мўъжизаси сирларини эгаллаши талаб қилинади (Юнгер 2005: 296- 297). Буюк Конфуций Ци вилояти князи Цзяннинг давлат бошқаруви сирлари ҳақидаги саволига қуйидаги жавобни беради: «Фақатгина подшоҳ – подшоҳ, вазир-вазир, ота- ота, ўғил-ўғил бўлган жойдагина ҳукумат (бошқарув) мавжуддир». Нуқул тавтолик жуфтликлардан иборат бўлган бундай нутқий тузилмада миқдор тамойили унутилгандек. Аслида, Конфуций ифода қилаётган фикрини мазмундор ифодалаш тарафдори. Тўғрида, мамлакатни тўғри идора қилиш учун подшоҳ подшоҳлик қилмоғи, вазир ўз вазифасини ижро этиш сифатига эга бўлмоғи, ота оиланинг ҳақиқий бошлиғи эканлигини исботлаши, ўғил эса ота-она ҳурматини бажо келтириши зарур. Бундай мазмун, тагмаънони имплицит, яъни ботиний ифодалаш Конфуций таълимоти маънавий-этик ғоялари тарғиботининг асосий услубларидандир (Сорокин 1985: 107-108). Фикрни бу йўсинда ифода этиш услуби Шарқ фалсафасида, пандномаларида кенг қўлланиши барчага маълум. Алишер Навоийнинг мухлиси ва дўсти, футувват илмининг тарғиботчиларидан бўлган Ҳусайн Воиз Кошифийнинг шогирд тушишнинг шарт-шароитлари ҳақидаги фикрини олайлик: «Агар шогирдликнинг биноси ниманинг устига қурилади, деб сўрасалар, иродат устига қурилади, деб жавоб бергин. Агар иродат нимадир деб сўрасалар, самоъ ва тоатдир деб айтгин. Агар самоъ (эшитиш) ва тоат нимадир деб сўрасалар, нимаики устоз айтса, уни жон қулоғи билан эшитиш, чин кўнгил билан қабул қилиш ва вужуд аъзолари орқали амалда адо этишдир, деб айт. Агар шогирд учун нима яхши деб 140 сўрасалар, пок эътиқод деб айт, чунки фақат эътиқод кишини муродига етказади» (Кошифий 1997: 198). Алишер Навоий авлиёларнинг энг комил раҳнамоларидан бири деб билган Фаридуддин Аттор «Мантиқ -ут тайр» («Қуш тили мантиғи») асарини тугатгач, ўз ўқувчисига хитоб қилади: «Эй ўқувчим, дардли дил билан бу девонга кир (китобни варақла), жондан кечиб бу айвонга қадам қўй. Жон кўринмай қолган ана шундай майдонда, балки майдон ҳам кўринмай қолган (вақтда), агар дард билан унга кирмасанг, унда бир гард- ғубор ҳам сенга юз кўрсатмайди. Кўнглингда агар дард қўзғолиб, мақсад сари интилсанг, агар қадам ташламоқчи бўлсанг – мақсад сари қадам қўй. Ноумидлик – бахтсизлик озуқанг бўлмай туриб, ҳайрон қалбинг қайта тирилармидир? Сен дард ҳосил қил, чунки дармону давойинг шу дарддир. Икки оламда жоннинг дориси ҳам шу дарддир. Эй йўловчи, менинг китобимга шоирлик ва кибру ҳаво билан боқма. Дафтаримга ишқ дарди юзасидан қара, шунда юздан бир дардимга ишончинг ортар балки. Бу йўлга кирганларга дард юзасидан боққан кишигина бизни тушунади, ҳамдард бўлади, ишқ давлатига эришади» (Фаридуддин Аттор 2006: 219). Атторни бу сатрлар битигида миқдорий сифат тамойилига амал қилмасликда айблаб бўлармикан?! Йўқ. Бу, биринчидан, жанр услуби, иккинчидан, муаллифлик интециясини (нутқий мулоқот мақсадини) амалга ошириш йўли. Тавтологик такрорлар, кўп маъноли сўзлар, киритма ибораларини кенг қўллаш воситасида муаллиф ўз мақсадини ўқувчига нафақат тушунарли қилиб етказиш, балки уни шу мақсадни қабул қилиш ва бевосита ижро этишга ундаш ниятидадир. Бу ниятни рўёбга чиқариш учун лисоннинг зоҳирий ва ботиний имкониятлари уйғунлашуви лозимдир. 141 Мулоқот тамойилларидан четга чиқмасдан туриб, стилистик троп ва фигураларни шакллантириш қийин вазифа. Бинобарин, сифат тамойилининг бузилиши сарказм, киноя каби нутқий баён амалларини шакллантиришга олиб келади (Шомақсудов ва бошқалар 1983: 241-243): Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling