Шаҳриёр сафаров
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
прагмалингвистика-сафаров ш.
бўлганингда, менга ёрдам қилган бўлар эдинг» = «Сен
менинг дўстим эмассан». Бу турдаги пресуппозиция асосан мураккаб таркибли нутқий тузилмаларда намоён бўлади ва «мантиқий мерос» (inheritance) қоидаларига амал қилади. Пресуппозиция маъносининг бўлакдан яхлитга, эргаш гапдан бош гапга, диалогик тузилма бошланишидан кейинги бўлакларига ўтиши умумий кузатилган ҳолдир. Тилшунослар «прессупозиция» тушунчасини файласуфлардан ўзлаштирганликлари маълум ва фалсафадан атаманинг кўпмаънолилиги, тавсифий ноаниқликларининг тилшуносликка ҳам кўчиши табиийдир. Натижада ушбу ҳодиса турли кўрсаткичларга нисбатан турлича таснифий гуруҳларга ажратилиб келинмоқда. Буни ҳатто ушбу тушунчани тилшуносликка биринчилардан бўлиб тадбиқ қилган Пётр Стросоннинг қарашларида ҳам кўриш мумкин. Олим ўтган асрнинг ўрталарида (Strawson 1950; Стросон 1989) мантиқшунос Б.Расселнинг лисоний бирликларнинг маъносини тавсифловчи дескриптив назариясини тафтиш қилаётиб, гап маъноси ва унинг нутқий қўлланишидаги мазмуни ўртасидаги муносабатга эътиборни қаратди. Шу тахлит семантик ва прагматик пресуппозицияни фарқлаш йўлидаги уринишлар бошланди. Олмон тилшуноси К.В.Ҳемпфернинг (Hempfer 1977) гап маъносида контекстдан ташқари, ҳеч қандай нутқий 127 вазият билан боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган хулосавий ҳукмни семантик пресуппозиция сифатида қараш лозимлиги ҳақидаги фикри бошқалар томонидан ҳам қўллаб –қувватланди (В.В.Богданов, В.А. Звегинцев, Е.В. Падучева, М.Л.Макаров, Н.Махмудов, А Нурмонов ва бошқалар). Дарҳақиқат, пресуппозициянинг лисоний бирлик маъноси билан боғлиқлиги ҳақида олдинги саҳифаларда гапирилди. Гапнинг семантик тузилиши пресуппозицион пойдеворга эга эканлигини ҳеч ким инкор этмайди. Шунинг учун ҳам «Аббос менга китобни берди» гапи «Аббос деган йигитнинг борлиги» (экзистенционал пресуппозиция) ва «унинг менга китобни берганлиги» (фактив пресуппозиция) ёки бермаганлиги (нофактив пресуппозиция) ҳақида хулосавий ҳукмларнинг юзага келиши табиийдир. Булар оддий мантиқий хулосалардир. Аммо лисон фақат турғун, ягона бир қолипга солинган, доимий мазмунга эга бўлган бирликлар тўплами эмаслигини яхши биламиз. Лисоний фаолиятда шундай ҳолатлар юзага келадики, уларни бевосита, олдиндан берилган ягона бир андозага биноан тавсифлаб бўлмайди. Хусусан, «Менинг онам мендан ёшроқ» нутқий бирлигини олайлик. Ҳар қандай кишидан сўрасанг, уни маъно жиҳатидан ғалати туюлишини, мантиқий нормадан чекиниш эканлигини айтади. Бундай баҳо билан гапнинг семантик пресуппозициясини аниқлаб бўлмайди, фақатгина у «Х У га нисабан ёш» қолипига тушади: а) Барно Шалоладан ёш; б) Менинг опам Барнодан ёш; в) Барно мендан ёш; г) Менинг онам мендан ёш. Албатта, онанинг ўз фарзандидан ёш бўлиши мумкин эмас. Мазмуний ва пресуппозицион ғайритабиийликни йўқотиш учун гапнинг махсус (алоҳида турдаги) қўлланиш матнига мурожаат қилишга мажбурмиз. Нутқий 128 қурилмаларнинг бундай қўлланиши билан қизиққан Жон Лайонз My mother is younger than I am – «Менинг онам мендан ёш» кўринишидаги гапларнинг мазмундорлигини таъминловчи ягона восита нутқ вазияти, контекст эканлигини алоҳида таъкидлаган эди (Lyons 1977: 419). Ўз тиббий кўрсатмаларини онасининг тиббий варақаси билан қиёслаётган одамнинг ҳайратли гаплари: «Ё тавба! Менинг Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling