Шаҳриёр сафаров


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

1.а) Меҳмон: чарчадим, энди турсак. 
1.б) Мезбон: чарчаган бўлсангиз ош тайёр бўлади. 
2.а) Меҳмон: чарчадим, энди турсак. 
2.б) Мезбон: Ош тайёр бўлаяпти, сузамиз. 
Тасаввур қилинг (1.б) гапи воситасида мулоқотда 
қандай натижага, ўзаро ҳурмат билан боғлиқ қандай 
самарага эришиб бўлди?! Кейинги гап (2б) эса мулоқот 
матни мазмунига мос оҳангда тузилган, шу сабабли унинг 
қўлланиши коммуникатив натижага олиб келишига 
ишониш мумкин. 
Келтирилган мисолдан релевантликнинг мантиқий 
таҳлил воситасида аниқланиши кўриниб турибди. Аммо 


121 
бундай таҳлил ўта формал – дедуктив кўринишга эга 
бўлиши ҳаммага ҳам маъқул келавермайди, чунки матн 
пропозицияларини 
индуктив 
таҳлил 
йўли 
билан, 
эҳтимоллар асосида ҳам ажратиб олиш мумкинлигини 
унутмаслик лозим. 
Турли мантиқий-семантик амаллар асосида мазмуний 
хулосаларга эришишнинг яна бир йўли сўзловчи «нимани 
назарда тутаётганлигини» эҳтимол қилиш ва англашдир. 
Бундай усул инференция таҳлили (conversational inference) 
деб аталади. Масалан, «Қиш келди» гапини эшитиб
сўзловчи «Ҳаво совуқ, иссиқ кийимларингни тайёрла» 
мазмунидаги маслаҳатини бермоқчи деган хулосага келиш 
мумкин. Аммо бу хулоса бор-йўғи эҳтимол, балки сўзловчи 
«Уйни исит» демоқчидир. Шунинг учун бўлса керакки, 
М.Макаров инференциянинг дедуктив ва индуктив 
мантиқий амаллар асосида бажарилиши мумкин бўлган 
икки турини фарқлаш лозимлигини уқтиради (Макаров 
2003: 125-127). 
Дедуктив амал асосида эришиладиган хулоса 
қуйидаги кўринишда бўлади: 
1) Қўнғироққа ҳеч ким жавоб бермаётган бўлса, 
демак, уйда ҳеч ким йўқ. 
2) Қўнғироққа ҳеч қандай жавоб йўқ. 
3) Уйда ҳеч ким йўқ. 
Индуктив инференцияни ва эҳтимолдаги хулосанинг 
мисоли: 
4) Аббос мактабга кетди. 
5) Аббос – мактаб ўқувчиси
Дедуктив 
ва 
индуктив 
амаллар 
асосида 
фарқланадиган мазмуний инференцияларни фарқлашда 
Ҳ.П.Грайс эҳтимол қилинаётган хулосани инкор қилиш 
мумкин эмаслиги амалига таянишни маслаҳат беради 
(Grice 1975; Грайс 1985). 


122 
Дедукция асосида аниқланган хулосани инкор этиш 
қийинлигини Ҳ.П.Грайс қуйидаги мисолда изоҳлайди: 
6) If Socrates is a man, he is mortal; Агарда Суқрот 
инсон бўлса, унинг умри абадий эмас. 
7) Socrates is a man; Cуқрот – инсон. 
8) There for Socrates is mortal. Шу сабабли 
Суқротнинг умри абадий эмас
Бу ерда 6 ва 7 гаплардаги далилий ҳукмлар рост 
бўлгани учун ҳам 8- ҳукм ҳақиқат. Индуктив йўл билан 
келтириладиган далилларни эса инкор этиш имконияти йўқ 
эмас: 
9. I have dug up 1001 carrots; (Мен) 1001 та сабзини 
қазиб олдим. 
10. Every one of the 1001 carots is orange; 1001 та 
сабзининг ҳар бири апельсиндир. 
11. Thererefore, all carrots are orange. Шу сабабли 
барча сабзилар апельсиндир. 
Аммо бу қаторга яна бир далилий ҳукм киритилса, 
хулоса ноўрин, нотўғри бўлади (Levinson 1983: 114): 
9б. I have dug up 1001 carrots 
10б. Every one of the 1001 carrots is orange. 
12б. The 1002 nd carrot is green. 1002- сабзи яшил. 
13. Нотўғри: Therefore, all carrots are orange. Шу 
сабабли барча сабзилар апельсиндир. 
Матнга қўшимча киритилган гап (12б) ҳукмнинг ва 
ундан келиб чиқадиган хулосанинг ғализ ва нотўғри 
шаклланишига сабаб бўлади. Мулоқот матни ривожи учун 
тингловчи томонидан бажарилаётган эҳтимолли-индуктив 
инференция амаллари муҳимдир, нутқий тузилмалар 
мазмунини тушуниш ва ўзаро фикр алмашинувини давом 
эттириш учун доимий равишда хулосаларни қиёслаш 
ҳамда уларнинг тўғри-нотўғрилигини текшириб бориш 
эҳтиёжи туғилади. 


123 
Матннинг ва умуман турли кўринишдаги нутқий 
тузилмаларнинг мазмунини белгиловчи ҳодисалардан яна 
бири пресуппозициядир
Пресуппозиция махсус адабиётларда инференциянинг 
хусусий кўринишларидан бири сифатида қаралади ва бунда 
ифодаланётган фикр – ҳукмнинг ҳақиқий ёки ўринли 
эканлиги эътиборга олинади. Бунинг учун эса мулоқот 
иштирокчилари воқелик, кечаётган ёки хабар қилинаётган 
ҳодиса ҳақида бирор бир умумий маълумотга эга 
бўлишлари 
керак. 
Р.Столнейкер 
таъбирича, 
«пресуппозиция талаб қилинаётган лисоний фаолият 
ижросидан 
олдин 
имплицит 
назарда 
тутилган 
пропозициядир» (Stalnaker 1972: 387-388; Столнейкер 
1985). Масалан, «Аҳмад икки бошли илонни ушлади» ва 
«Аҳмад икки бошли илонни ушламади» қабилидаги 
гапларни матнда қўллаш ва уларни тушуниш учун 
сўзловчи ҳамда тингловчига икки бошли илоннинг 
мавжудлиги (ёки мавжуд эмаслиги) бир хилда маълум 
бўлиши керак. 
Пресуппозициянинг яширин ҳукм, тагмаъно билан 
боғлиқ эканлигини бундан юз йиллар олдин олмон 
мантиқшуноси Х.Фреге айтган эди. Ҳақиқатдан ҳам 
«Кумушнинг акаси учта от сотиб олди» калимасини 
айтиш учун сўзловчи «Кумуш» исмли қизнинг акаси 
борлигини билиши керак. Бундан ташқари, сўзловчи 
Кумушнинг фақат биргина акаси борлигини ва у от сотиб 
олишга етарли маблағга эга эканлигини ҳам билиши 
мумкин. Бу маълумотларни берувчи пресуппозициялар 
соҳиби сўзловчидир. Гап эса Кумушнинг акаси ниманидир 
сотиб олганлиги, учта ҳайвон сотиб олинганлиги, харид
қилинган ҳайвон от ва бу отлар иккита эмас, балки учта 
эканлиги ҳақидаги маълумотларни олиш имконини беради. 
Бу турдаги маълумотлар асосида хулосавий ҳукм 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling