Шаҳриёр сафаров
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
прагмалингвистика-сафаров ш.
пропозиция,
референция, экспликатура, инференция, импликатура, релевантлик, пресуппозиция кабиларни киритади (Макаров 2003: 119-137). Матн мазмунининг денотатив қисмини ташкил қилувчи пропозиция ва референция ҳодисалари илмий адабиётларда анча батафсил ёритилганлигини эътиборга олиб (масалан, қаранг: Нурмонов ва бошқалар 1992: 31-80; Махмудов 1984), уларга янада тўлиқроқ изоҳ бериш эҳтиёжини сезмаяпман. Фақатгина шуни эслатмоқчиманки, пропозиция билимни етказишнинг ўзига хос шакли бўлиб, у ахборотни тўплаш ва сақлашнинг когнитив структуралари қаторига киради (Панкрац 1992: 15). Аммо пропозиция ҳодисаси таҳлилида унинг ахборот ташиш хусусияти билангина чегараланиб қолмаслик даркор. Зеро, бу ҳолда ушбу ҳодисанинг коммуникатив белгилари назардан четда қолади. Масалан, қуйидаги нутқий тузилмаларни олайлик: а) Анвар менга китобни берди б) Анвар менга китобни берадими? 119 в) Анвар, менга китобни бер! г) Ишонаманки, Анвар менга шу китобни беради (берган). д) Анвар менга шу китобни берган бўлиши керак. Бу қатордаги тузилмалар (қаторни яна давом эттириш мумкин) ягона пропозицияга эга, яъни «китоб», «Анвар», «мен» терм ва актантлари ҳамда «бермоқ» предикати воситасида тузилаётган ушбу тузилмаларнинг семантик структураси ягона, аммо ушбу пропозиция мулоқот матнида фаоллашиб турли прагматик мазмун билан бойийди. Мазмуннинг коммуникатив мақсадига биноан бундай кенгайтирувчи воситалар қаторига модаллик ва замон-аспект кўрсаткичлари ҳам киради. Худди шунингдек, референция ҳодисаси ҳам денотатив семантика доирасида талқин қилинади ва анъанага биноан номловчи лисоний бирликларнинг борлиқдаги объектга муносабати, унинг билан боғлиқлиги сифатида тавсифланиб келинмоқда. Аслида, лисоний номни воқелик билан боғлашда сўзловчининг (ёки лисондан фойдаланувчи шахснинг) мақсади, лисоний фаолият нияти муҳим ўрин эгаллайди. Семасиологлар доирасида машҳур бўлган «Семантика» (Semantics) рисоласининг муаллифи Ж.Лайонзнинг қайдича, сўзловчи, референция ҳаракатини бажараётиб, лисоний иборани мақсадли танлайди ва «референцияни айнан шу ибора мундарижасида ифодалайди» (Lyons 1977: 177). Дискурсив таҳлил назарияси тараққиёти эса референцияни сўзловчи ёки ёзувчи ижросидаги бир томонлама ҳаракат натижаси сифатида эмас, балки иккитомонлама, яъни сўзловчи ва тингловчи иштирокидаги «шахслараро ҳаракат» асосида ҳосил бўладиган лисоний фаолият тури сифатида талқин қилишга сабаб бўлди (Макаров 2003: 122). Менга ҳам бундай ёндашув маъқул, чунки ҳар қандай лисоний фаолият мулоқот муҳитини талаб қилади, лисоний мулоқот 120 эса қандай кўринишда кечишидан қатъий назар, шахслараро муносабатнинг намоён бўлишидир. Нутқий мулоқот матнининг когнитив хусусиятга эга бўлган ҳодисаларидан яна бири релевантлик (ўринли, жўяли бўлиш) ҳодисасидир. Психологлар Дэн Шпербер ва Дьер Дре Уилсонлар ушбу тамойилни нутқий мулоқотнинг муваффақиятли кечишини ҳамда мулоқот матннинг мазмундор шаклланишини таъминловчи ҳодиса сифатида қарашни таклиф қилишади (Шпербер, Уилсон 1988). Релевантлилик, биринчидан, ўзига хос мазмуний когерентлилик бўлиб, нутқий ҳаракат маъносининг матндан олдинги ҳаракатлар маъносига мос келишини талаб қилади. Иккинчидан, маълум нутқий тузилма мулоқот муҳити ва матнига мос, ўринли бўлмоғи даркор ва фақат шу ҳолдагина тингловчи узатилаётган ахборотни тез ва осон «ҳазм қила олади». Шунга биноан тамойил муаллифлари ўринлилик, жўялилик даражасини эришиладиган контекстуал натижа билан ўлчашни таклиф қиладилар: «У ёки бу эҳтимолнинг маълум матнда ўринли эканлиги унинг ушбу матнда контекстуал натижага (самарага) эгалиги билан белгиланади» (Ўша асар, 216-б). Қуйидаги мулоқот матнларини солиштирайлик: Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling