Шаҳриёр сафаров


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

«Нарх-наво 
кўтарилиб 
кетди» 
тузилмаси 
таркибидаги «went up» «кўтарилди» бўлаги бошқа 


106 
қўлланиш 
ҳолатида 
физик 
майдондаги 
ҳаракатни 
ифодалайди: I went up the top floor яъни «Юқори қаватга 
кўтарилдим». Худди шу маъно нарх-наво кўтарилишига 
муқояса қилинади (Segerdahl 2000: 172-173). 
Тасаввур қилинаётган ўйин фаолияти тил бирликлари 
маъноси муқоясасида ва қўлланишида ҳеч қандай 
чекланишни назарда тутмайди. Шу сабабли ҳар қандай 
нутқий тузилма билвосита ёки метафорик қўлланиш 
доирасида идрок этилиши мумкин. Бу прагматик талқин 
намунасидир. Аммо семантик таҳлилда эса лисоний 
тузилманинг маъносини бу йўсинда талқин қилиш 
тақиқланади, чунки бу ҳолда лисоний таҳлилни фалсафий 
(аниқроғи, мантиқий) таҳлил билан уйғунлаштириш 
эҳтиёжи мавжуддир. 
Мантиқий таҳлилга нутқий акт назариясига формал 
руҳ бериш мақсадида мурожаат қилинади. Бу йўналишга 
Ж.Остин ва Ж.Серль ҳали нутқий акт назарияси 
ривожининг илк давридаёқ асос солишган эди. Уларнинг 
Нидерландияда туғилиб ўсган шогирдлари Даниэл
Вандервекиннинг ишларида интенционал (иллокутив) 
мантиқ алоҳида тадқиқот соҳаси сифатида шаклланди. 
Олимнинг 1990-91 йилларда нашр қилдирган икки жилдли 
«Маъно ва нутқий актлар» (Meaning and Speech Acts) 
номли асарида бу йўналишнинг асосий ғоялари ёритилган 
(Vanderveken 1990; Vanderveken 1991). Ушбу асарнинг 
биринчи жилдида нутқий тузилма иллокутив кучининг 
пропозиция мазмунига мутаносиблиги иллокутив актда 
қандай акс этиши масаласи алоҳида ўрганилади. Муаллиф 
бундай мутаносибликни «умумий семантика» (general 
semantics) доирасида ўрганиш мумкинлигини уқтиради. 
Унингча, иллокутив актлар «фалсафий (мантиқий – Ш.С.) 
семантика нуқтаи назаридан муҳимдир, чунки улар тил 
қўлланиши 
ҳамда 
тушунилишида 
муҳим 
ўрин 


107 
эгаллайдиган энг бирламчи маъно бирликларидир» 
(Vanderveken 1990:1). 
«Умумий семантика» ғоясини асослаш йўлини 
излаган Д. Вандервекен пропозиция билан боғлиқ 
интенционал мантиқни нутқий ҳаракат билан боғлиқ
бўлган иллокутив мантиқ билан қориштириш ниятида. 
Биринчисида, мазмуннинг ҳаққонийлик шарти қўйилса, 
иккинчиси эса мулоқот мақсадига эришишни (success- 
conditional) тақозо этади. Нутқий тузилма маъносининг 
мулоқотда мақсадга эришиш билан боғлиқ томонларини 
аниқлашда иллокутив кучнинг юзага келишини инобатга 
олиш талаб этилади. Муаллиф ҳар қандай иллокутив куч 
олти қисмдан иборат эканлигини таъкидлайди. Булар: (1) 
иллокутив мақсад; (2) иллокутив мақсадга эришиш усули; 
(3)пропозитив мазмун; (4) тайёргарлик шароити; (5) 
самимийлик шароити (sincerity conditions) ва (6) кучлилик 
даражаси (Vanderveken 1990: 105-110). 
Ушбу 
қисмларнинг 
намоён 
бўлиши 
турли 
хусусиятларга эгадир. Бинобарин, Д.Вандервекин 5 
турдаги асосий иллокутив мақсадни ажратади ва бу билан 
ўз устозлари Ж.Остин, Ж.Серллар келтирган нутқий актлар 
таснифини такрорлагандек туюлади: (1) ассертив (тасдиқ) 
мақсади; (2) комиссив (ваъда) мақсади; (3) директив 
(буйруқ) мақсади; (4) декларатив (эълон, хабар қилиш) 
мақсади ва (5) экспрессив, яъни сўзловчининг воқеликка 
нисбатан муносабатини ифодалаш мақсади. Бу қаторни 
муаллиф тўлиқ деб ҳисоблайди, чунки улар «лисон ва 
воқелик 
ўртасидаги 
муносабатларнинг 
турли 
кўринишларини тўлиғича қониқтиради» (Ўша асар, 105-б). 
Мақсадга эришиш усули эса маълум пропозиция 
воситасида нутқий акт муваффақиятли ижро этилиши 
йўлини танлашдир (Ўша асар, 110-б). Худди шунингдек, 
тайёргарлик ва самимийлик шароитлари ҳам, бир 
томондан, иллокутив куч ва пропозиция мазмуни 


108 
муносабати 
билан 
аниқланса, 
иккинчи 
томондан, 
сўзловчининг руҳий ва идрокий ҳолати билан ҳам 
боғлиқдир. 
Зеро, 
сўзловчи 
бажарилаётган 
нутқий 
ҳаракатнинг самарасига, кўзланган мақсадга эриша 
олишига ишонмоғи лозим. Масалан, ассертив (дарак) 
ҳаракати ижросида сўзловчи хабарнинг ҳаққонийлигига 
ишонса, комиссив (ваъда) ҳаракати бажарилаётганда эса 
берилаётган ваъданинг ижроси сўзловчининг вазифаси 
эканлиги унутилмаслиги керак. 
Албатта, 
Д.Вандервекин 
таклиф 
қилаётган 
формаллаштириш усули нуқсонлардан холи эмас. 
Фикримча, у охирига етказилмаган назарий усулдир. 
Иллокутив 
кучни 
бўлакларга 
ажратиш 
билан 
формаллаштириш амалига тўлиқ эришиб бўлмайди, 
яхшиси, ушбу бўлакларнинг ўзаро муносабатига кўпроқ 
эътибор қаратиш лозимдир. Боз устига, файласуф таҳлили 
асосан It is snowing «Қор ёғяпти»; Is he coming? «У 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling